QIBRAY SADOSI

@qibray_sadosi Нравится 1
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

Tuman ijtimoiy-siyosiy hayotidagi yangiliklar, badiiy hikoya, hajviya, she'rlar va gazeta o'quvchilarining fikrlari bizning kanalda.
Murojaаt uchun :
🅰️dmin: @qibraysadosi
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
не указана
Добавлен в индекс
19.10.2018 12:01
11 Oct, 19:20 (58 дней назад)
Бугун 11 сентябрь халкаро кизлар куни нишонланди. Ушбу ибратли хикоят шу боис такдим этилмокда.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Бир кишининг тўққизта қизи бор эди. Хотини ўнинчисига ҳомиладор бўлганида уни туғруқхонага олиб борди.

Йўлда эр хотинига: «Агар бу сафар ҳам қиз бўлса, сен билан орамиз очиқ, яъни ажрашамиз», деди.

Эртасига туғруқхонадан телефон қилиб, хотинингиз ўғил туғди деб хабар беришди. Эр туғруқхонага яшин тезлигида етиб бориб, ўғлини олиб чиқишни илтимос қилди. Аммо афсуски, уни кўргач, юзи қорайиб, ғазабини зўрға ичига ютди, чунки бола ногирон, юзи таниб бўлмас дарадажада буришиб кетган эди. Доктор табриклаш учун келган эди, ота: «Мен ўғил кутган эдим, лекин бундай ногирон бўлишини хоҳламаган эдим», деди. Шунда доктор: «Агар шу чақалоқ соғлом қиз бўлганида нима дер эдинг? Рози бўлармидинг?» деди. Ота: «Ҳа», деди. Шунда доктор ичкаридан соғлом қиз чақалоқни олиб чиқиб, унга топширди ва «Бу ногирон бола бошқа аёлники.

Хотининг қиз туғди. Муборак бўлсин!» деб, қуйидаги оятни ўқиди:

«Осмонлару ерлар Аллоҳнинг мулкидир. У Ўзи хоҳлаган нарсани яратур. У хоҳлаганига қиз, хоҳлаганига ўғил ҳадя этур ёки уларни ўғил-қиз аралаш (эгизак) қилади, хоҳлаганини эса бепушт қилиб қўяди. Албатта У (барча нарсани) Билгувчидир, (Хоҳлаган нарсасини яратишга) Қодирдир» (Шўро сураси, 49 50 оятлар).



       Манба:👇👇👇

«
ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ»