QIBRAY SADOSI

@qibray_sadosi Нравится 1
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

Tuman ijtimoiy-siyosiy hayotidagi yangiliklar, badiiy hikoya, hajviya, she'rlar va gazeta o'quvchilarining fikrlari bizning kanalda.
Murojaаt uchun :
🅰️dmin: @qibraysadosi
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
не указана
Добавлен в индекс
19.10.2018 12:01
11 Oct, 06:37 (59 дней назад)
БУРАОТАЛИКЛАР НЕГА “ТОЗА ҲУДУД”ДАН НОРОЗИ?


Интернет бозорга ўхшайди. Бу ерда маҳсулотнинг оригиналиниям, сохтасиниям учратиш мумкин. Қувонарлиси, бугун айрим блогерлар томонидан ижтимоий тармоқларда чоп этилаётган нохолис маълумотларга муносабат билдирилмоқда. Қуйида ана шундай муносабатлардан бири👇👇

Яқинда ижтимоий тармоқларда «Ўзбекистонлик турғун: 40 йил деганда асфальт қилинган йўлимизни бирпасда дабдала қилишди» сарлавҳали материал эълон қилинди (https://t.me/bugunuz/27199). Унда ёзилишича:
«Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи турғуннинг ëзишича¸ Қибрай туманидан Бурота жамоа хўжалигига олиб борувчи йўл 40 йил деганда асфальт қилишга эришилган¸ аммо у ерга ахлат тўкувчи машиналар бирпасда йўлни дабдала қилиб ташлаган. Унга кўра¸ муаммони ҳоким ҳам¸ портал ҳам ечиб бера олмаяпти».
Таъкидлаш лозимки, Қибрай тумани Тинчлик маҳалласи «Бурота» жамоа хўжалиги ҳудудидаги ташландиқ ҳудуд муқаддам маҳаллий аҳолидан чиққан чиқиндиларни сақлаш жойи (20 гектар) бўлган. Шу йилнинг ёз ойларида бошлаб ушбу ҳудуддан ўтувчи йўл асфальт қилинган.
Режада бу жойлар текисланиб, тадбиркорларга ажратилиши белгиланган. Шу боис айни дамда мазкур ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, юк машиналарида тупроқ келтириб тўкиляпти.
Ҳозирда ушбу ҳудуднинг 1 гектар жойига «Супер рол» (текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқариш) ва 4 гектар жойига «Инвест капитал» (қурилиш материаллари ишлаб чиқариш) МЧЖлари томонидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Мақолага илова қилинган видеолавҳада ёмғир ёққан пайтда тупроқ уюмлари автомашиналар ҳаракати натижасида йўл қопламасига тарқалиб, нотўғри тасаввур ҳосил қилган. Аслида эса асфальт қопламасига ҳеч қандай шикаст етмаган (видеолавҳа илова қилинади👇👇).


“Қибрай садоси” изоҳи:

“Бурота” деган жамоа хўжалиги тугатилганига анча йил бўлди. Умуман Қибрай туманида бирорта ҳам жамоа хўжалиги йўқ. Ҳали ҳам баъзи бир тумандошларимиз кўпгина жой номлари ўзгариб кетганидан бехабарга ўхшайди. Хусусан, қишлоқ фуқаролар йиғинлари тугатилганига қарамай аксарият ўз манзилини шу йиғинларнинг номини айтишдан бошлашади.




Манба:
@BUGUNUZ™ - RASMIY KANAL
Attached file