Репост из: Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
#ЭЪЛОН
#Маданий_маърифий_тадбир
Туман аҳолиси ва ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида туман ҳокимлиги ва туман Маданият бўлими билан ҳамкорликда феврал ойида тумандаги "Дўрмон" маданият марказида маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш белгиланган
🎬2021 йил 2 февраль соат 13:00-15:00 да (ёшлар учун) 7 феврал соат 13:00-15:00 да (катталар учун) Ўзбекистон давлат "Сатира" театри томонидан М.Бехбудийнинг "Падаркуш" асари асосида саҳналаштирилган спектакль намойиши бўлиб ўтади.
🤝Мазкур йилнинг 5 февраль санаси 14:00да Қозоқ миллий маданий маркази билан ҳамкорликда "Бахши окинлар" халқаро кўрик-танлови ғолиби,Қозоғистон "Дўстлик" ордени соҳиби Бекбўлхўжа Холхўжаев ва Қулмахон Дуйсеновлар иштирокида концерт дастури ўтказилади.
🎤Ўзбекистон Халқ артисти Ахмаджон Шукуров,Ўзбекистондан хизмат кўрсатган артист Комилжон Шерматов,Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси,Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зухра Ашурова ва кўплаб туманимиздан етишиб чиққан таниқли санъаткорлар иштирокида "Санъатга бахшида умр" мавзусида 6 феврал соат 14:00да маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтади.
🎼14 февраль соат 14:00 да туман "Дўстлик тароналари" ва "Шалола" ашула ва рақс халқ ансамбли томонидан "Назм ва наво" номли мақом кечаси ўтказилади.
✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
|telegram||facebook||Instagram|