#СИЗГА_ИЛИНДИК
Илк стресс ўтди, рад этиш босқичи ўтди, "Кейин нима бўларкин" деган қизиқиш бошланди.
Ҳозиргина ўқидим, Венеция каналларида оқадиган сув тиниқлашибди. Бошқа бир туристлар учун машҳур жойда, ҳозирда бўшаб қолган, камёб қушлар пайдо бўлибди.
Балки табиат дам олишни истагандир? Балки у инсонларнинг тиним билмай ҳаракатланишидан чарчагандир. Балки у сув тошқинлари ва кучли ёмғирлар билан депсинаётгандир, иссиқ қишлар билан иситма қилаётгандир, сувдан чиққан ва чарчаган ит сингари зилзилалар билан ўзини силкитаётгандир.
Энди Ерда аутоиммун касаллик бор, ва сайёра даволаниш усулини танлади: ҳаммани ўз уйида тўплаш. Ҳар бир инсонни - ўз мамлакатида, ўз уйида, қадрдонларига яқин жойда. Ишдан, тартибсизликдан, абадий шошқолоқликдан дам олиши учун.
Соғлиғи, ота - она ва фарзандлар билан биргаликдаги ўйинлар, дастурхон устидаги суҳбатларни ёдга олишлари учун. Йўл - йўлакай ейиладиган хот-дог ўрнига, беш соат эътиборингни талаб қиладиган таом тайёрлаш учун.
Ўз қўлинг билан қачонлардир саёҳатдан олиб келинган қаҳва идишда қаҳва тайёрлаш ва уни шошмасдан чиройли финжонда ичиш учун.
Чизиб бошлаган расмингни тугатиш, рецептларни махсус дафтарчага кўчириш, гулларни янги тувакларга кўчириш учун.
Сайёра ҳар биримизни уйимизга қамаяпти, уни тартибга келтиришимиз учун: хоналардан бошлаб, ўй - фикрларимизгача.
Балки шунда қадрлашни бошлармиз. Ва яқин орада ўзимиз истаган, бизсиз дам олаётган, сайлгоҳларга қайтармиз.
Баҳор уларга яна ҳаёт бағишлайди, тўхтовсиз селфилар ва оёқ остидаги чиқиндилардан ҳоли бўлган тоза ҳаво билан янгилайди.
Ва бизга янги оламни тақдим қилади: биз ҳозирги ондан, ҳозирги дақиқадан ўзимиздан бошлаган ҳолда, эҳтиёт қилиб, асраб авайлашимиз учун.
МАНБА:
@ziyoilm
Каналга уланиш:
@qibray_sadosi