#СИЗДАН_ХАБАР
Қибрай тумандаги 88 та маҳалла фуқаролар йиғинлари чегаралари белгиланиб, ҳар бир чегарага маҳаллалар номи кўрсатилган стеллалар ўрнатилмокда. Бу ҳақда бизга “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлими томонидан хабар берилмоқда.
Шунингдек, 2020 йилда туманда давлат хусусий шериклик асосида “Юқори юз”, “Хосилдор”, “Илғор”, “Тинчлик” маҳаллаларининг замонавий лойиҳалар асосидаги бино иншоотлари янгитдан қурилмоқда ва шу йилнинг февраль ҳамда март ойларида фойдаланишга топширилади.
Яна 12 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг маъмурий идоралари эса 2020 йилда тўлиқ капитал таъмирдан чиқарилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 апрелдаги Фармонига мувофиқ тумандаги 46 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг бино иншоотлари мулк ҳуқуқи асосида маҳалла тасарруфига ўтказиб берилди. 2020 йилдан бошлаб қолган 42 та МФЙ ларнинг биноларини мулк ҳуқуқи билан маҳалла тасарруфига ўтказиш чоралари кўрилмоқда.
Каналга уланиш:
@qibray_sadosi