🌱Бугун “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан ўтказилаётган “Бир миллион дарахт” акцияси старт берилганига 20 кундан ошди. Ушбу давр мобайнида дарахт кўчатларини ўтказиш тадбирлари Қорақалпоғистон Республикасида, Сирдарё, Наманган, Андижон вилоятларида ўтказилди. Шу кунларда эса акция Қашқадарё вилоятида эко-марафон шаклида бўлиб ўтмоқда.
Бир ойдан камроқ вақт давомида Ўзбекистон харитасида 400 мингдан ортиқ “яшил нуқталар” пайдо бўлди. Бу эса Республикамизнинг бешта ҳудудида шунча манзарали ва мевали дарахтлар экилди дегани.
Қувонарлиси, “Юксалиш” УМҲ ташаббуси БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, “UzWaterAware” лойиҳаси, вилоят ҳокимликлари, давлат идоралари, жамоат ташкилотлари ҳамда фуқаролар томонидан қўллаб-қувватланди. Биз экологик муаммоларга бефарқ бўлмаган, атроф-муҳитни яхшилашга ва Ўзбекистоннинг яшил қиёфасини шакллантиришга ҳисса қўшаётган барчага миннатдорлик билдирамиз. “Бир миллион дарахт” акцияси давом этади.
🌿🌿🌿 @birmilliondaraxt