Репост из: Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
#Сайлов2019
Сиёсий партияларга сайловларда қатнашишга рухсат берилди
Вилоят сайлов комиссиясида барча сиёсий партиялар вилоят кенгашига "Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши депутатлари сайловида қатнашишга ижозат бериш тўғрисида"ги қарор тантанали равишда топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда сайлов комиссияси аъзолари, сиёсий партияларнинг вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этишди.
Мазкур қарорларни вилоят сайлов комиссияси раиси Ж. Насриддинов ўқиб берди ва партия вакилларига тақдим этди. Шунингдек, барча партияларга сайловда омад тилади.
Таъкидланганидек, Сайлов кодексининг 89-моддасига кўра, депутатликка номзодлар кўрсатиш учун сиёсий партиялар сайловга камида етмиш кун қолганида вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиясига тегишли хужжатларни тақдим этишган эди. Ўз ўрнида сайлов коммисияси тақдим этилган хужжатларни белгиланган тартибда — беш кунлик муддатда кўриб чиқиб, узил кесил қарор қабул қилди.
Кези келганда айтиш керакки, яқинда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир харажатлар сметаси тасдиқланди. Унга кўра, сайловда иштирок этадиган номзодларга ташвиқот-тарғибот тадбирлар ўтказиш учун пул ажратиладиган бўлди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод учун - 10 млн. 832 минг сўм. Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига номзод учун - 2 млн. сўм. Халқ депутатлари туман, шаҳар кенгаши депутатлигига номзод учун - 1 млн. сўмни ташкил қилади.
Эътиборлиси, олдинги сайловларда Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар депутатлигига номзодлар учун маблағ ажратилмаган. Бу омил, нафақат Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига, балки, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгаши депутатлигига ҳам сайловлар жараёни, номзодлар ўртасидаги дебатлар, сиёсий партиялараро соғлом рақобат ва ҳар бир депутатлик ўрни учун кураш қизғин кечишига хизмат қилади.
Халқаро Матбуот маркази
Тошкент вилояти бўлими