Репост из: Dddf Fdddg
ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!
Жорий йилнинг 18 декабрь куни "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Наманган ҳудудий филиалининг йиллик электр қурилмалари ва тармоқларини жорий таъмирлаш, аҳолига сифатли электр энергияси етказиб бериш мумкин бўлган авария ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Янгиқўрғон туманидаги 35/10 кВ.ли "Нанай" нимстанциядан Т-1, 1 СШ-10 кВ.ли ҳаво тармоғида жорий таъмирлаш ҳамда турузим буйича янги ячейка ўрнатиш ишларини бажарилади.
Бунинг натижасида "Соҳибкор", "Мўғол", "Оқтом", "Зарбдор", "Наъмуна", "Сойбўйи", "Қайроқи", маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида соат 9:00 дан 18:00га қадар истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилиш содир бўлади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб истеъмолчилардан келтириладиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!
Янгиқўрғон туман электр таъминоти.