#Расмий #Муносабат
Ижтимоий тармоқларда "
Кўкдалада маҳалла раиси аёлни калтаклагани айтилмоқда" сарлавҳали хабар тарқалди. Хабар тарқалиши биланоқ ҳолат жойига бориб ўрганилди.
"Аёлга нисбатан зўравонлик, тазйиқ, унга нисбатан куч ишлатиш - ожизлик, буни кечириб бўлмайди. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бу каби ҳолатларни кескин қоралайди. Юртимизда ҳар бир хотин-қизнинг ҳимояси давлат томонидан кафолатганини таъкидлайди. Аёлга ҳурмат, онага ҳурмат. Уни асраб-авайлаш қадриятдир".
Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат кеча вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси масъуллари иштирокида ўрганилди. Маълум бўлишича, тумандаги “Зум” маҳалласи раиси ўзининг яқин қариндоши бўлган М.О нинг хонадонида юзага келган тортишув, келишмовчилик туфайли аёлга қўл кўтарган.
Жабрланувчи билан бўлган суҳбатда "Аёлларнинг манфаатини ҳимоя қилиш ҳар биримизнинг вазифамиз, бурчимиз. Бугун бу давлатимизнинг эътиборида ва ҳуқуқий томондан кафолатланган", - дейди вилоят ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи З.Аминова.
Жабрланувчи аёл уйида, унинг саломатлиги ва кайфияти алоҳида эътиборга олинди.
Гумонланувчига нисбатан ички ишлар органлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
https://t.me/qashoilavaxotinqizlar