Ортиқча дабдабавозлик билан фарзандингизга бахт қасрини қуриб беролмайсиз.
Маънисиз орзу-ҳавасларни деб ким узарига ва ортиқча сарф-харажатли тўй-маросимларни ўтказишдан тийилайлик.
❗️Яхши ният билан тўй бошлаган юртдошлар, қадрли ота-оналар, маҳалла фаоллари тўйларимизни ихчам ва саришта ўтишига сиз ҳам ҳисса қўшинг.
Зеро, мазкур дабдабавозликлар учун сарфланган маблағларни фарзандларимизнинг эртанги фаровон турмуш шароити ва уларнинг илм олишига сарфласак, келажак учун ҳозирдан энг яхши сармоя киритган бўламиз.
Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X