Qarshi tumani hokimligi | Rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


«Agar biz bu yorug‘ dunyoda "o‘zbek", "O‘zbekiston" degan nomlar bilan yashab qolishni istaydigan bo‘lsak, bu savollarga bugun javob topishimiz va ularni hal etish bo‘yicha harakatlarni aynan bugun boshlashimiz shart» Sh.M.Mirziyoyev.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Турдиев Тўлқин📸
⚡️Қарши туманилик ўқувчи қиз тестларни 100 фоизга ечиб, 189 балл тўплашга эришди

Қарши тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 25-сонли мактабнинг 11-Д синф ўқувчиси Тўраева Сафина Сирожиддин қизи муддатдан олдин 189 балл тўплашга эришди.

Унинг натижалари:
Математика 100%
Инглиз тили 100%
Тарих 100%
Она тили ва адабиёт 100%
Математика 100%.

Ушбу натижа билан Сафинанинг ота-онаси ҳамда устозларига туманимиз раҳбари номидан миннатдорчилик билдирамиз.

Ушбу йилда Қарши туманилик ёшларимиз қўлга киритадиган натижаларнинг барчаси ана шундай рекорд даражада бўлишини кутиб қоламиз!

t.me/turdiyevt


Bugun Qarshi tumani Madaniyat markazida "Yosh musavvir" tanlovining tuman bosqichi oʻtkazildi.

Tanlov 12-17 va 18-30 yoshdagilar o’rtasida tashkil etildi.

G'oliblarga viloyat bosqichiga yo'llanma taqdim etildi.

t.me/qarshitumaniuz


#Tayinlov

Malikov Malik Nuriddinovich
- Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi Qarshi tumani bo‘limi rahbari lavozimiga tayinlandi.

Telegram| Facebook| You tube | Instagram


❗️"Ойликбот" ўрнига янги "Молиячи" тизими ишга туширилади!

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг маълум қилишича, Telegram'даги "Ойликбот" чат-боти ишлашдан тўхтатилди. Унинг ўрнига хавфсиз ва қулай бўлган янги "Молиячи" ахборот тизими ишга туширилади.

📲 Янги "Молиячи" тизими орқали ходимлар ўз маоши ва бошқа зарур маълумотларни тўғридан-тўғри юклаб олиш имкониятига эга бўладилар.

📢 Дастур ишга туширилгани ҳақида батафсил маълумот расмий ижтимоий тармоқ саҳифаларида эълон қилинади.

t.me/qarshitumaniuz


Туман ҳокимининг навбатдаги ўрганишлари Кўчкак ва Гулистон маҳаллаларида давом этди

Хабар берганимизек, бугун эрта тонгдан Қарши тумани ҳокими ҳудудларда юриб, "маҳаллалар еттилиги" фаолиятини ўрганмоқда. Ўрганишлар давомида "маҳалла еттилиги" томонидан олиб борилаётган ишлар хусусан, аҳоли томорқаларида экин экиш ишлари, маҳалла ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси ва бюджет тушумлари бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинмоқда. Бу каби ўрганишлар туманнинг Кўчкак ва Гулистон маҳаллаларида давом этди.

t.me/qarshitumaniuz


Фармон ва ижро

Томорқасига экин экмаган уч карра кўп солиқ тўлайди

Президентимизнинг жорий йил 14 февралдаги “Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

t.me/qarshitumaniuz


Қарши тумани ҳокими Талликурон маҳалласида ўрганишлар олиб бормоқда

Туман ҳокими Талликурон маҳалласида ўрганишлар олиб борди. Ўрганишлар давомида "маҳалла еттилиги" томонидан олиб борилаётган ишлар хусусан, аҳоли томорқаларида экин экиш ишлари, маҳалла ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси ва бюджет тушумлари бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, туман ҳокими маҳалладаги қишлоқ врачлик пункти фаолияти билан ҳам танишди.

t.me/qarshitumaniuz


Туман ҳокими айни вақтда Бунёдкор маҳалласида

Хабар берганимизек, бугун эрта тонгдан Қарши тумани ҳокими ҳудудларда юриб, "маҳалла еттилиги" фаолиятини ўрганмоқда. Ўрганишлар давомида қатор муҳим топшириқ ва тавсиялар бериб борилмоқда. Бу каби ўрганишлар туманнинг Бунёдкор маҳалласида давом этмоқда.

t.me/qarshitumaniuz


Туман ҳокими "маҳаллалар еттилиги" фаолиятини ўрганмоқда

Бугун эрта тонгдан Қарши тумани ҳокими ҳудудларда юриб, "маҳалла еттилиги" фаолиятини ўрганмоқда. Ўрганишлар давомида қатор муҳим топшириқ ва тавсиялар бериб борилмоқда.

Хусусан, туман ҳокимининг Қуйи Бешкент ва Каҳлак маҳалласида ана шундай ўрганишлари олиб борилди.

t.me/qarshitumaniuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Bahor Qarshi tumanidagi har bir daraxt va butalarga o‘z go‘zalligini namoyon etmoqda...
———————————————
Баҳор Қарши туманидаги ҳар бир дарахт ва буталарга ўз гўзаллигини намоён этмоқда...

t.me/qarshitumaniuz



Показано 11 последних публикаций.