QALB DAVOSI

@qalbdavosi Нравится 1
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

Расулуллоҳ (с.а.в) дедилар: «Банда (бошқа бир) банданинг айбини яширса, АЛЛОҲ қиёмат куни унинг айбини яширади»
( Имом Муслим: 2590)
https://t.me/qalbdavosi
@Mustaxkam_oila
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Религия
Добавлен в индекс
26.05.2017 06:59
Последнее обновление
20.05.2019 00:52
реклама
Searchee Bot
Ваш незаменимый помощник в поиске Telеgram-каналов.
@ChatKeeperBot
Многофункциональный бот модератор чатов и групп.
@TGStat_Bot
Бот для получения статистики каналов не выходя из Telegram
23 816
подписчиков
~11.9k
охват 1 публикации
~107k
дневной охват
~10
постов / день
49.8%
ERR %
19.39
индекс цитирования
Репосты и упоминания канала
508 упоминаний канала
59 упоминаний публикаций
174 репостов
Fozil Qori Maruzalari
Qur'on va Koinot
Fozil Qori Maruzalari
Fozil Qori Maruzalari
Fozil Qori Maruzalari
Fozil Qori Maruzalari
Fozil Qori Maruzalari
Fozil Qori Maruzalari
Travertin ASIA GoLd
Fozil Qori Maruzalari
Travertin ASIA GoLd
DUNY⚽️ FUTBOLI™
Fozil Qori Maruzalari
Fozil Qori Maruzalari
Fozil Qori Maruzalari
Fozil Qori Maruzalari
Fozil Qori Maruzalari
Fozil Qori Maruzalari
Fozil Qori Maruzalari
Fozil Qori Maruzalari
Fozil Qori Maruzalari
UFC & MMA
UFC & MMA
✔QUR'ON VA QALB💮
Fozil Qori Maruzalari
i̶c̶e̶ h̶e̶a̶r̶t̶ 🥀
Fozil Qori Maruzalari
Fozil Qori Maruzalari
Fozil Qori Maruzalari
Fozil Qori Maruzalari
Fozil Qori Maruzalari
Fozil Qori Maruzalari
Fozil Qori Maruzalari
Fozil Qori Maruzalari
Fozil Qori Maruzalari
Fozil Qori Maruzalari
Fozil Qori Maruzalari
✔QUR'ON VA QALB💮
Fozil Qori Maruzalari
Fozil Qori Maruzalari
Qur'on va Koinot
Fozil Qori Maruzalari
Fozil Qori Maruzalari
Fozil Qori Maruzalari
Fozil Qori Maruzalari
Fozil Qori Maruzalari
Fozil Qori Maruzalari
Fozil Qori Maruzalari
Fozil Qori Maruzalari
Каналы, которые цитирует @qalbdavosi
Мустахкам оила.
Мустахкам оила.
Мустахкам оила.
Мустахкам оила.
Мустахкам оила.
Мустахкам оила.
Мустахкам оила.
Мустахкам оила.
Мустахкам оила.
Мустахкам оила.
Мустахкам оила.
Мустахкам оила.
Мустахкам оила.
Islom.uz
Мустахкам оила.
Мустахкам оила.
Мустахкам оила.
Мустахкам оила.
Мустахкам оила.
Мустахкам оила.
GRAND TA'LIM
Мустахкам оила.
Мустахкам оила.
Мустахкам оила.
Мустахкам оила.
Мустахкам оила.
Мустахкам оила.
Мустахкам оила.
Islom.uz
Мустахкам оила.
Мустахкам оила.
Мустахкам оила.
Islom.uz
Мустахкам оила.
Последние публикации
Удалённые
С упоминаниями
Репосты
QALB DAVOSI 20 May, 02:24
Ҳаром ейиш ва ҳаромдан топиш.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ривоят қилинадики, дунё ҳаловатли, ям-яшил маскандир. Кимки унда ҳалол мол топса ва ўрнига сарфласа, бу иши учун Аллоҳ уни мукофотлайди, жаннатига киритади. Кимки дунёда ҳаромдан мол топса ва ноўрин жойга сарфласа, Аллоҳ уни дўзахга туширади. Аллоҳ ва Расулининг молига тажовуз қилганлар қиёмат кунида дўзахга маҳкум бўлади.

Яна бир ривоятда келадики: «Кимда-ким қаердан мол топаётганига эътибор бермаса, Аллоҳ ҳам уни дўзахнинг қайси эшигидан киришига эътибор бермайди». Шунингдек, кимки ўн дирҳамга кийим сотиб олса ва пулнинг бир дирҳами ҳаромдан топилган бўлса, модомики, ўша кийим эгнида экан, Аллоҳ унинг намозини қабул қилмаслиги ривоят қилинган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: «Сизлардан ҳар бир киши оғзига тупроқ солиши ҳаром луқма солишидан кўра хайрлироқдир».

Сизларга нафси кифоя қилади. Ҳаром еб туриб қилаётган хатти-ҳаракати унга фойда бермайди», дейди».

Ривоят қилинадики: «Ҳар кеча-кундуз Байтул Мақдисда бир фаришта: «Ким ҳаром нарса еса, Аллоҳ ундан нафл ибодатларни ҳам, фарз ибодатларни ҳам қабул қилмайди», деб нидо қилади».

Абдуллоҳ ибн Муборак айтганлар: «Шубҳали бир дирҳамни тарк этишим юз минг дирҳам садақа қилишимдан кўра афзалроқдир».

Ваҳб ибн Вард айтадилар: «Гарчи устундек қоим бўлсанг ҳам, то қорнингга ҳалолми ёки ҳаромми – нима кираётганига қарамас экансан, фойдаси йўқ».

Ибн Аббоснинг бу хусусидаги сўзларига қулоқ тутинг: «Аллоҳ таолога тавбақилмагунича, қорнида ҳаром луқмаси бўлган кишининг намозини Аллоҳ қабул қилмайди».

Суфёни Саврий розияллоҳу анҳу айтганларки: «Кимда-ким тоат учун ҳаром нарсани инфоқ-эҳсон қилса, худди кийимни бавл ила ювгандек бўлади. Кийимни фақатгина сув поклайди. Гуноҳ эса фақатгина ҳалол сабаб ювилади».

Умар розияллоҳу анҳу дейдилар: «Биз ҳаром иш қилишдан қўрқиб, ўнта ҳалолдан тўққизтасини тарк қилардик».

Ривоят қилинишича, ким ҳаром мол-дунё билан ҳаж қилса ва «лаббайка» деса, бир фаришта: «Сенга «лаббайка» бўлмасин, ҳажинг мардуддир (яъни мақбул эмас)», дейди.

Солиҳлардан бири вафот этгандан сўнг, бир киши уни тушида кўриб: «Аллоҳ сизга қандай муомала қилди?» деб сўраган экан, у киши: «Яхши. Бироқ, мен бировдан қарзга игна олиб, қайтармаган эдим. Шу игна туфайли жаннатга киролмай турибман», деб жавоб берибди.

Уламолар фатволарида қуйидаги сўзлар бор: «Хоин, алдоқчи, ўғри, баттол, фоиз олувчи (судхўр) ва берувчи, етим молини еювчи, ёлғон гувоҳлик берувчи, қарзга бирон нарса олиб, ундан тонувчи, порахўр, ўлчов ва тарозидан уриб қолувчи, молининг айбини яшириб сотувчи, қиморбоз, сеҳргар, мунажжим, фоҳиша, дод солиб йиғловчи, сотувчидан сўрамай ҳақини олиб қолувчи даллол ва ҳур-озод одамни сотиб пулини еювчи кимсалар ҳам бошқаларнинг ҳақини ноҳақ еювчилар сирасига киради».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қиёмат кунида айрим кишиларни олиб келишади. Уларнинг Туҳома тоғича келадиган яхшиликлари бўлади. Улар келтирилгач, Аллоҳ уларнинг яхшиликларини тўзғиган ғуборга айлантириб қўяди-да, ўзлари дўзахга улоқтирилади». «Ё Расулуллоҳ, бундай бўлишининг боиси недур?» дея сўрашган эди: «Улар намоз ўқир, рўза тутар ва ҳаж қилар эдилар. Бироқ, улар бирон-бир ҳаром нарсага дуч келсалар, уни олишар эди. Шу боис, Аллоҳ уларнинг амалларини беҳуда қилади», деб жавоб бердилар»(Табароний ривояти).

Аллоҳ таолодан афв, офият ва Ўзи суйган, рози бўлган ишларга муваффақ қилишини тилаймиз. Албатта, У саховатли, марҳаматли, меҳрибон ва раҳмли зотдир.

“Гуноҳи кабиралар” китобидан

islom.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Читать полностью
QALB DAVOSI 20 May, 02:00
QALB DAVOSI 20 May, 00:01
Қалблар Мадинаи Мунавварага ошиқади, чунки у ерда биз севган зот борлар.

Каналга уланиш👈
QALB DAVOSI 19 May, 23:22
Зийнатнинг ҳам ўз меъёри, ўз ҳадди бор!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Вашм. Яъни тананинг бирор жойига игна ёки бошқа восита билан расм ёки сўзни ўйиб, нақш солиш (татуировка), хол қўйиш, қош ёки қовоқни шу йўл билан бўяш. Бу ҳам шариатимиз ҳаром қилган яна бир одатдир.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вашм қилувчи ва вашм қилдирувчи аёлни лаънатладилар».

Лаънат ўта оғир гап, Аллоҳнинг раҳматидан маҳрумлик дегани. Аллоҳнинг Расулидан лаънат олиш эса ўзини билган киши учун жуда ҳам даҳшатли ҳолатдир.

Жоҳилият даврида вашм қилиш ниҳоятда авж олган эди. Аёллар сохта чирой иштиёқида ўзларининг соғ баданларини игна билан тештириб, қон чиқариб, жароҳат ўрнига сурма ёки шунга ўхшаш бирорта модда сепиб, ясама хол ёки турли белгилар қилар эдилар. Бу ишни амалга оширадиган уста аёллар бор эди. Ким вашм қилдирмоқчи бўлса, ўшаларга мурожаат этарди.

Сўнгги пайтларда бу одат ўзининг турли кўринишлари билан янада кенгроқ тарқалди. Кишилар таналарининг елка ёки бел қисмига, сонларига, юзларига, қўлларига, хуллас, дуч келган жойига ўчиб кетмайдиган қилиб расм солдириб, кўз-кўз қилиб, бу хунук одатни кенг оммага тарғиб қилмоқдалар.

Европа соғлиқни сақлаш қўмитаси вашмда заҳарли кимёвий моддалар ишлатилгани учун ундан огоҳлантирган.

Ишончли расмий хабарларда вашм ОИТС хасталигининг, шунингдек, жигар яллиғланиши, тери саратони каби бедаво касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлаётгани таъкидланмоқда. Зийнат учун вашм қилдириш ёки танадаги маълум аъзоларнинг бир нечта жойини тештириш сабабли ўлим ҳолатлари ҳам кузатилгани ҳақида хабар берилган.

Қош териш. Ҳа, қалбаки гўзалликлардан яна бири – аёллар ўртасида кенг тарқалган қош териш одатидир. Бу ҳам шариатимиз ҳаром қилган амаллардандир. Бу алдаш, қалбакилик ва ношукрликдир. Аммо бадандаги (мисол учун, оёқ, қўл ва юздаги) бошқа тукларни териш, тозалаш жоиз, ҳатто саҳиҳ қавлга кўра аёл киши учун бу мубоҳ ишдир.

Тафлиж. Яъни тишларнинг орасини очиш ёки уларни қириш. Бу асосан катта ёшдаги аёллар томонидан ёш кўриниш учун қилинадиган ишлардан бўлиб, бу ҳам ҳаромдир. Бу одат бизнинг юртимизда кенг тарқалмаганини айтиб ўтишимиз лозим.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Аллоҳ ҳусн учун вашм қилувчи аёлларни, вашм қилдирувчи аёлларни, мўйчинак ила терувчи аёлларни, мўйчинак ила тердирувчи аёлларни ва тиш орасини очувчиларни – Аллоҳнинг яратганини ўзгартирувчиларни лаънатласин», деди. Бу гап Бану Асадлик Қуръон қироат қиладиган Умму Яъқуб исмли аёлга етди. У келиб, бу ҳақда сўради. Шунда у: «Нима учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам лаънатлаган кимсани лаънатламас эканман?! Ҳолбуки, бу Аллоҳнинг Китобида бор», деди. «Батаҳқиқ, Мусҳафнинг икки муқоваси ичидаги нарсани ўқидим. Лекин буни топмадим», деди аёл. «Агар яхшироқ ўқиганингда уни топар эдинг.

Аллоҳ таоло: «Расул сизга нимани берса, олингиз ва У сизни нимадан қайтарса, қайтингиз» (Ҳашр сураси, 7¬оят), деган», деди у.

Лекин тишни даволашга эҳтиёж бўлса, масалан, тиш қийшиқ бўлса ёки узун, ёки бўртиб чиқиб қолган бўлса, у ҳолда бундай муолажага рухсат бор.

Давоми бор

Қизларжон... китобидан

Муаллиф: Одинахон Муҳаммад Юсуф

Каналга уланиш👈
Читать полностью
QALB DAVOSI 19 May, 19:05
Сабрни чиройли тарзда ўташни имкон қилган киши бошқа ҳар қандай ишни чиройли тарзда ўтказишга имкон топа олади.
QALB DAVOSI 19 May, 16:31
Тақводор дўстлар ҳақида.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ.

3,57 МБ 🎬

Каналга уланиш👈
QALB DAVOSI 19 May, 16:22
Рамазон рўзасининг фарзлиги ҳақида-5

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Назр ибн Шайбон раҳматуллоҳи алайҳидан ривоят қилинади:

«Абу Салама ибн Абдурраҳмонга:

«Менга отангдан эшитган, отанг эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Рамазон ойи ҳақида эшитган нарсангни гапириб бер. (Ўшанда) отанг билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўрталарида ҳеч ким йўқ экан», дедим.

«Ҳа, отам менга:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, Аллоҳ таборака ва таоло сизларга Рамазон рўзасини фарз қилди. Мен эса сизларга унинг қиёмини суннат қилдим. Ким иймонла, савоб умидида унинг рўзасини тутса ва (кечаларини) бедор ўтказса, гуноҳларидан онасидан янги туғилгандек бўлиб чиқур», дедилар», деди».

Насаий ва Аҳмад ривоят қилганлар.

Шарҳ: Назр ибн Шайбон раҳматуллоҳи алайҳи Абу Салама ибн Абдурраҳмон розияллоҳу анҳунинг отасига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойи ҳақида муҳим ҳадис айтганларини билиб юрар эдилар. Шунинг учун Абу Салама розияллоҳу анҳуни кўришлари билан ўша ҳадисни сўрадилар.

Ушбу ҳадисдан салафи солиҳларимизнинг илмга, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган ҳар бир ҳадисга қанчалар эътибор билан қараганликларини кўриб турибмиз. Ул азизларимиз илм йўлида ҳар бир қулай фурсатдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилганлар. Биз ҳам улардан ўрнак олишимиз лозим.

Ҳадисдан оладиган бошқа фойдаларимиз:

1. Рамазон ойи рўзасини тутиш Аллоҳ томонидан фарз қилинган ибодат эканлиги.

2. Рамазон кечаларини бедорликда ибодат ила ўтказиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жорий қилган суннат эканлиги.

3. Ким Рамазон кунларини иймон ила, савоб умидида рўза тутиб, тунларини бедорликда ибодат қилиб ўтказса, гуноҳлари мағфират қилиниши.

Шундай бўлгач, бу ҳадисга амал қилишимиз, Рамазон рўзасини қолдирмай тутиб, кечаларни қоим ҳолда ибодат билан ўтказиб, гуноҳларимиз мағфират қилинишига эришишимиз лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

Каналга уланиш👈
Читать полностью
QALB DAVOSI 19 May, 02:26
Иккита хасадчи ҳақида. 🎬

Устоз Фозил қори Ёсин қори ўғли раҳимаҳуллоҳ.

4,82 МБ 🎬

Дўстларингизга ҳам улашинг!
QALB DAVOSI 19 May, 02:14
Рамазон рўзасининг фарзлиги ҳақида-4

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизга муборак Рамазон ойи келди. Аллоҳ азза ва жалла сизга унинг рўзасини тутмоқни фарз қилди. Унда осмонларнинг эшиклари очилур. Унда жаҳаннамнинг эшиклари ёпилур. Унда ўзбошимча шайтонлар кишанланур. Унда Аллоҳнинг бир кечаси бўлиб, у минг кечадан яхшидир. Ким у кечанинг яхшилигидан маҳрум бўлса, батаҳқиқ, маҳрум бўлибди», дедилар».

Насаий ва Байҳақий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Рамазон ойи муборак ой эканлиги.
Бошқа ойларнинг бирортаси бу сифат ила васф қилинмаган. Рамазон ойи йилнинг ўн икки ойи ичида энг афзали, энг баракалиси, энг улуғидир. У ўн икки ойнинг султонидир.

2. Аллоҳ таоло мусулмонларга Рамазон ойи рўзасини фарз қилганлиги.
Ушбу ҳадисни бу бобда келтиришдан мақсад ҳам мана шу ҳукмни, яъни Рамазон ойининг рўзасини тутиш ҳар бир бандага Аллоҳ томонидан жорий этилган фарз эканлигини маълум қилмоқдир.

3. «Унда осмонларнинг эшиклари очилур».
Ўша эшиклардан Аллоҳнинг раҳмати, хайр-барака ёғилур. Раҳмат фаришталари тушур. Бандаларнинг тутган рўзалари, қилган яхши амалларининг савоблари чандон-чандон кўпайиб, осмонга кўтарилур.

4. «Унда жаҳаннамнинг эшиклари ёпилур».
Ўша муборак ойнинг ҳурматидан жаҳаннам эшиклари ёпилиб, унга кириш вақтинча кечга сурилур. Кишиларга Аллоҳнинг раҳмати бўлиб, уларга яхши имконлар яратиб берилур. Рўза тутиб, ибодат қилган кишилар жаҳаннамдан қутулур.

5. «Унда ўзбошимча шайтонлар кишанланур».
Рамазон ойи шарафидан ўзбошимча шайтонлар кишанланиб, рўза тутган мўминларни васваса ва иғво қила олмай қолишади. Рўзадорлар хайрли ишлари ва ибодатларини бемалол қиладилар.

6. «Унда Аллоҳнинг бир кечаси бўлиб, у минг кечадан яхшидир».
Бу кеча Қадр кечасидир. Ундаги ибодат – яхшиликларга бериладиган савоб ва хайр-баракалар шу даражада кўпдир. Ким ўша муборак кечани уйқу билан, беҳуда ўтказса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди.

Ҳаётимизда ушбу ҳадиси шарифга амал қилишни бошлашимиз, муборак Рамазон ойидан тўла фойдаланишга ўрганишимиз лозим. Рамазони шариф кунларини рўзадор, тунларини бедор бўлиб, ибодат ила ўтказишимиз керак. Қадр кечаси ҳам беҳуда ўтмаслиги лозим.

Давоми бор

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

Каналга уланиш👈
Читать полностью
QALB DAVOSI 19 May, 01:13
QALB DAVOSI 18 May, 19:05
Савоби Аллоҳга ҳавола қилинганлар қани? Деб қайта тирилиш куни нидо қилинади. Шунда сабр қилувчилар, рўзадорлар ва одамларни афв қилиб, кечириб юборганлар (лаббай деб) қабул қилиб олишади.
QALB DAVOSI 18 May, 12:54
Зимом ибн Саълаба мазкур ибодатларни камитмай ҳам, оширмай ҳам адо этишга азму қарор қилмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эса агар у ростгўй – содиқ бўлса, албатта, жаннатга кириши ҳақида башорат бермоқдалар. Бу мўмин бўлмай туриб ҳам, ибодат қилган одам жаннатга киради, дегани эмас.

Чунки иймон бирламчи нарсадир. Иймони йўқ одам Зимом ибн Саълаба сингари аҳд қилмайди. Сўнгра Зимом ибн Саълабанинг бу саволлардан олдин иймон келтиргани Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга маълум эди. Шунинг учун бу ҳадисни ўқиб, ўрганган киши калимаи шаҳодатни айтиб, иймонга келмаган одам ибодат қилиб, жаннатга кириши мумкин экан, деган хаёлга бормаслиги ва хаёлига келган бу гапни бошқаларга айтиб юрмаслиги керак. Бу оддий ҳақиқат. Ушбу ҳақиқатни ёш болалар ҳам билади.

Яхшилаб ўйлаб кўрсак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Зимом ибн Саълаба розияллоҳу анҳунинг намоз, закот, рўза ва ҳаж ибодатларини бекаму кўст адо этишга қилган аҳди эътиборидан «Агар ростгўй бўлса, албатта жаннатга киради», дедилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам «Зимом калимаи шаҳодатни айтган эди, бу ибодатларни адо этмаса ҳам жаннатга кираверади», деганлари йўқ. Ушбу инкор қилиб бўлмас ҳақиқатни ҳар бир инсон унутмаслиги ва шунга яраша амал қилиши лозим.

Давоми бор

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

Каналга уланиш👈
Читать полностью
QALB DAVOSI 18 May, 12:54
Рамазон рўзасининг фарзлиги ҳақида-3

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирор нарсани сўрашдан наҳий қилинган эдик. Бизга бадавий аҳллардан бир оқил киши келиб, у зотдан савол сўраётганини эшитиб туриш ёқар эди. Бас, бир куни аҳли бодиядан бир киши келди ва:
«Эй Муҳаммад! Бизга юборган элчинг албатта, сени Аллоҳ юборганини айтаётганингни даъво қилмоқда», деди.
«Тўғри айтибди», дедилар.
«Осмонни ким яратган?» деди у.
«Аллоҳ!» дедилар.
«Ерни ким яратган?» деди.
«Аллоҳ!» дедилар.
«Мана бу тоғларни ким тиклаб қўйди ва улардаги нарсаларни пайдо қилди?» деди.
«Аллоҳ!» дедилар.
«Ундай бўлса, осмонни яратган, ерни яратган, ушбу тоғларни тиклаган Зот билан қасамки, сени Аллоҳ Пайғамбар қилиб юбордими?!» деди.
«Ҳа!» дедилар.
«Сенинг элчинг бир кеча-кундузда беш вақт намоз фарз эканлигини даъво қилди», деди.
«Тўғри айтибди», дедилар.
«Сени Пайғамбар қилиб юборган Зот ила қасамки, буни сенга Аллоҳ буюрдими?» деди.
«Ҳа!» дедилар.
«Сенинг элчинг бизга молу дунёмиздан закот фарз қилинганини даъво қилди», деди.
«Тўғри айтибди», дедилар.
«Сени Пайғамбар қилиб юборган Зот ила қасамки, буни сенга Аллоҳ буюрдими?» деди.
«Ҳа!» дедилар.
«Сенинг элчинг ҳар йили Рамазон ойи рўзаси фарз қилинганини даъво қилди», деди.
«Тўғри айтибди», дедилар.
«Сени Пайғамбар қилиб юборган Зот билан қасамки, буни сенга Аллоҳ буюрдими?» деди.
«Ҳа!» дедилар.
«Сенинг элчинг қодир бўлганларга Байтни ҳаж қилиш фарз қилинганини даъво қилди», деди.
«Тўғри айтибди», дедилар.
Сўнгра у киши:
«Сени ҳақ ила юборган Зотга қасамки, мана шуларга зиёда ҳам қилмайман, улардан кам ҳам қилмайман», деб, қайтиб кетди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар ростгўй бўлса, албатта, жаннатга киради», дедилар».
Яна бир ривоятда қуйидагилар зиёда қилинган:
«У киши:
«Сен келтирган нарсага иймон келтирдим. Мен ўз ортимдаги қавмимнинг элчисиман. Мен Бани Саъд ибн Бакр(қабиласи)лик Зимом ибн Саълабаман», деди».

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Шарҳ: Саҳобаи киромлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўп нарсаларни ўрганишга муштоқ бўлиб яшар эдилар. Лекин воқеликда бўлмаган турли нарсаларни сўрайвериш Ислом умматига оғирлик яратиши мумкинлиги эътиборидан Аллоҳ таоло уларни:

«(Ҳар хил) нарсаларни сўрайверманглар, агар (улар) зоҳир бўлса, сизга ёмон бўладир», (Моида сураси, 101-оят) деб, ман қилган эди.

Шунинг учун улар юрак ютиб, унча-бунча нарсани Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрай олмас эдилар. Бу, албатта, ҳожат тушмаган нарсалар ҳақида эди. Ҳожат бўлса, сўраш вожибдир. Бундай вақтда саҳобаи киромлар ҳам дарҳол Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга савол берар эдилар.

Ҳожат тушмай турган нарсаларни эса аҳли бодия – саҳро аҳлидан бирор оқил одам келиб, сўраб қолса-ю, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг унинг саволларига берган жавобларидан биз ҳам фойдаланиб қолсак, деб интизор бўлиб турар эдилар.

Бир куни Бани Саъд ибн Бакр қабиласига мансуб бўлган Зимом ибн Саълаба исмли киши келиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан савол сўрай бошлади.

Унинг бу келишига Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан юборилган элчининг гаплари сабаб бўлган эди.

Маълумки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам турли жойларга, жумладан, саҳройи қабилаларга ҳам Исломга даъват қилувчи ўз элчиларини юборар, улар кишиларни Исломга даъват қилар эдилар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Бани Саъд ибн Бакр қабиласига юборган элчилари уларни Исломга даъват қилганларидан сўнг мазкур қабила у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига ўз вакиллари – Зимом ибн Саълабани юборибди. У келиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан керакли нарсаларни сўраб, аниқлаб кетибди.

Агар эътибор берган бўлсангиз, биринчи ривоятда иймон, яъни калимаи шаҳодат тўғрисида ҳеч гап йўқ. Фақат намоз, закот, рўза ва ҳаж ҳақида гап бор.
Читать полностью
QALB DAVOSI 18 May, 02:35
Ўргатган нарсасига амал қилиш.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ.

2,75 МБ 🎬

Каналга уланиш👈
QALB DAVOSI 18 May, 02:12
Ҳаром ейиш ва ҳаромдан топиш.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло айтади:

«Мол-дунёларингизни ораларингизда ноҳақ – ҳаром йўллар билан емангиз!..»(Бақара сураси, 188-оят).

Яъни, бир-бирингизнинг молингизни – ҳаққингизни емангиз.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар: «Яъни, ноҳақ, ёлғон қасам билан киши биродарининг молини ўзиники қилиб олишдан қайтарди».

Бировнинг ҳақини ейиш икки хил бўлади: зулм орқали – тортиб олиш, хиёнат, ўғрилик, ҳазил ва ўйин орқали – қимор ва бошқа бекорчи эрмаклар каби.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Айрим кишилар Аллоҳнинг молига ноҳақ шўнғийдилар. Қиёмат кунида уларга дўзах бўлур» (Бухорий ривояти).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам яна айтганлар: «Бир киши узоқ сафар қилади, сочи тўзғиб, уст-боши чанг бўлади. Қўлларини осмонга чўзиб: «Эй Раббим, эй Раббим», дейди. Ҳолбуки, егани ҳаром, ичгани ҳаром, кийгани ҳаром ва ҳаромдан озиқланган. Бас, унинг дуоси қандай ижобат бўлсин» (Муслим ривояти).

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Албатта, Аллоҳ ўртангизда ризқларингизни тақсимлаганидек, хулқларингизни ҳам тақсимлагандир. Албатта, Аллоҳ дунёни яхши кўрган ва яхши кўрмаган бандаларига бераверади, динни эса фақат яхши кўрган бандасига беради. Аллоҳ кимга динни ато этган бўлса, ҳақиқатда уни яхши кўрибди. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, дили ва тили мусулмон бўлмагунча ҳеч бир банда мусулмон бўлмайди, то қўшниси «бавоиқ»идан омонда бўлмагунича иймонли бўлмайди». «Бавоиқ» нима?» дея сўрашган эди, «Алдов ва зулм», дедилар-да, давом этдилар: «Қайси бир банда ҳаромдан мол топиб уни садақа қилса, қабул қилинмайди, инфоқ-эҳсон қилса, баракаси бўлмайди, ўзидан кейин қолдирса, дўзах учун ҳозирлаган озуқаси бўлади. Аниқки, Аллоҳ ёмонликни ёмонлик билан ўчирмайди, билъакс, ёмонликни яхшилик ила ўчиради. Шубҳасиз, нопок нопокни ўчирмайди» (Имом Аҳмад ва бошқалар ривояти).

Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Эй Каъб ибн Ужра, ноҳақ – ҳаромдан ўсган гўшт (жасад) жаннатга кирмайди» (Ибн Ҳиббон ривояти).

Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: «Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг хирож тўлайдиган ғуломи – қули бор эди. Абу Бакр унинг хирожидан тановул қилар эдилар. Бир куни у зот қули томонидан олиб келинган таомни тановул қила бошладилар. Ғулом Абу Бакрдан сўради: «Бу нималигини биласизми?» «Йўқ, у нима?» «Жоҳилиятда бир кишига фол очган эдим. Фолбинлик яхши бўлмаган, мен уни алдаган эдим. Ҳалиги киши йўлиқиб, ўша ишим учун менга мана шу сиз еган нарсани берди», деган эди, Абу Бакр қўлларини оғизларига тиқиб, қоринларидаги бор нарсани қайт қилиб ташладилар» (Бухорий ривояти).

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ҳаромдан озиқланган ҳеч бир жасад жаннатга кирмайди» (Абу Яъло, Баззор ва бошқалар ривояти).

Давоми бор

“Гуноҳи кабиралар” китобидан

islom.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Читать полностью
QALB DAVOSI 18 May, 01:59
QALB DAVOSI 17 May, 21:22
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Рўза ва Қуръон бандага шафоатчилик қилади. Рўза: «Ё Раббим! Мен буни кундузлари емоқ ва шаҳватдан тўсганман, унинг ҳақидаги шафоатимни қабул қил», дейди. Қуръон: «Ё Раббим! Мен уни кечалари уйқудан тўсганман, унинг ҳақидаги шафоатимни қабул қил», дейди. Шунда икковининг ҳам шафоати қабул қилинади».

Аллоҳ таоло барчамизга Қуръони Каримнинг ва Рамазон рўзасининг шафоатни насиб этсин!

Рамазон ойи барчамиз учун чинакам Қуръон ойи бўлсин!

Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид

Каналга уланиш👈
Читать полностью
QALB DAVOSI 17 May, 20:33
#Кун_ҳадиси

Каналга уланиш👈
QALB DAVOSI 17 May, 19:13
Сизлар рўзадорлигингизда хурсанд бўлинглар ва табассум қилинглар. Чунки сизлар Аллоҳ учун ва жаннатнинг Раййон эшигидан кириш учун рўза тутмоқдасиз. Аммо, Роббингизга ёмон хулқларингиз билан йўлиқишни умид қилмай қўяқолинглар!
QALB DAVOSI 17 May, 16:46
Рамазон рўзасининг фарзлиги ҳақида-2

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ва яна:

«Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб, Қуръон туширилгандир. Сизлардан ким бу ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин», деган (Бақара сураси, 185-оят).

Бундан аввалги оятда рўзани «саноқли кунлар»да тутиш фарз қилинганлиги айтилган эди. Бу оят эса ана шу «саноқли кунлар» «Рамазон ойи» эканлигини баён қилмоқда. Айни чоқда Рамазон ойининг фазли ҳам зикр этиляпти.

«Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб, Қуръон туширилгандир».

Рамазон ойи йил ичидаги энг афзал ой ҳисобланади. Унинг фазли ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар бор, улуғ уламоларнинг сўзлари, мадҳлар айтилган, китоблар битилган. Лекин бу ҳақдаги таърифларнинг гултожиси Роббил Оламийннинг Ўз каломида айтган мадҳидир. Бу Рамазони шарифнинг энг улкан фазийлатлари ҳақидаги таърифдир. Яъни:

«Унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб, Қуръон туширилгандир».

Аллоҳ таоло Ўзининг абадий мўъжизаси, қиёматгача инсониятга ҳидоят бўладиган Китоби – Қуръони каримни тушириш вақти қилиб, Рамазони шариф ойини ихтиёр қилганининг ўзи бу ойнинг фазийлатини юксакка кўтарганининг далолатидир. Энди эса нур устига нур, фазийлат устига фазийлат қўшиб, рўза ибодатини ҳам мана шу Рамазон ойида фарз қилмоқда.

«Сизлардан ким бу ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин».

Ким Рамазон ойига соғ-саломат етса, унинг янги ойининг шоҳиди бўлса ёки Рамазон ойи бошланганининг хабари етса, рўзасини тутсин. Бу фармон умумийдир, лекин одамларда «Янги, умумий фармон тушди, ким бўлишидан қатъи назар, ҳамма рўза тутиши фарз экан», деган фикр пайдо бўлмаслиги учун ушбу ҳукмдан истисно қилинганлар яна бир бор зикр этилмоқда.

Мазкур оятлардан қуйидагилар келиб чиқади:

1. Рамазон ойи рўзасини тутиш ҳар бир иймонли зот учун фарз эканлиги.
Бу фарзни инкор этиб, «Рамазон кунларининг бирор лаҳзасини узрсиз рўза тутмай, ўтказса бўлаверади», деган одам кофир бўлади.

2. Рўза тутиш аввалги динларда ҳам бор эканлиги.
Дарҳақиқат, синчиклаб ўрганиб чиқилса, барча динларда, ҳатто самовий эмас, сохта динларда ҳам рўза тутиш бор. Бинобарин, рўзани инкор қилган киши ҳамма динларни инкор қилган бўлади ва у одамийлик доирасидан чиқади.

3. Рўза тутган киши тақводор бўлади.

4. Рўза саноқли кунлардир.
Бу саноқли кунлар кўп эмас, бир йил ичида 29 ёки 30 кун, холос.

5. Исломда «Рамазон ойи» рўзаси фарз қилинган.
Қачон ана шу ой келса, ўшанда рўза тутиш керак. Бошқа ойнинг рўзасини тутиш билан фарз адо этилган бўлмайди.

6. Қуръони карим ҳам Рамазон ойида туширилгандир.
Бу эса ўз навбатида Рамазон ойи шаънига шаън, шарафига шараф қўшади. Чунки Аллоҳ таоло томонидан рўза тутиш амр қилинишининг ўзи бу ой учун улкан шаъну шараф эди.
Энди Аллоҳ таоло Ўзининг охирги Китоби, қиёмат кунигача боқий қоладиган улкан мўъжизаси, бутун инсониятнинг икки дунё саодатини топиши учун илоҳий дастур бўлмиш Қуръони каримнинг айнан шу ойдан туширилиши бежиз эмас. Бу эса Рамазон ойининг Аллоҳ таоло ҳузурида ғоят шарафли ой эканлигидан далолат беради.

7. Қуръони карим одамлар учун ҳидоят эканлиги.
Маълумки, ҳар бир одам ҳидоят қилувчи – йўл кўрсатувчига муҳтож. Бўлмаса, иши чатоқ. Энг яхши ҳидоят эса Аллоҳнинг ҳидояти – Қуръони каримдир. Аллоҳнинг ҳидоятидан бошқа нарса эса залолатдир.

8. Қуръони карим – Фурқон яхши-ёмон, ҳақ-ботилни ажратувчи илоҳий фарқловчидир.
Қуръон «яхши», деган нарса яхшидир. Қуръон «ёмон», деган нарса ёмондир. Қуръон «ҳақ», деган нарса ҳақдир. Қуръон «ноҳақ», деган нарса ботилдир.

Давоми бор

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

Каналга уланиш👈
Читать полностью