МАҚТАЛГАН КЎЗ ЁШИ
Китоб ва суннатга уйғун бўлган кўз ёши мақталгандир. Бу китобда қуйидаги ҳолатларда йиғлаш ҳақида баён этамиз:
1. Гуноҳларига йиғлаш.
2. Хатоларига афсус чекиб йиғлаш.
3. Вақтни бекор ўтказганига йиғлаш.
4. Исломда мукаммал яшай олмаганига пушаймон бўлиб йиғлаш.
5. Аллоҳ қўрқувида йиғлаш.
6. Охират ўйлари билан йиғлаш.
7. Қуръони каримни ўқиб йиғлаш.
8. Дин учун йиғлаш.
9. Яширин йиғлаш, инсонлар кўз ўнгида йиғламаслик.
Нажот ва саодат йўли инсоннинг хатоларига йиғлаши орқали ўтади: "Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши дедилар: Мен: "Эй Расулуллоҳ! Нажот ва саодат қаерда" деб сўрадим. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Тилингни сақла! Уйингни кенг ол! Хатоларинг учун йиғла!" (Имом Термизий ривояти).
«Сарвари коинот алайҳиссаломва солиҳ умматларнинг кўз ёши» китобидан.•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️ https://t.me/+HqBivXb1iwRhYTcyhttps://t.me/+HqBivXb1iwRhYTcy