Qalb Psixologiyasi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Эзотерика


O'zligingizni topishga
Oilaviy baxtga erishishga
Moliyaviy erkinlikka
Baxtni har qadamda his qilishga
Erishasiz!

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Эзотерика
Статистика
Фильтр публикаций


Эй одам боласи, сен кунлардан иборатсан. Агар бир кун ўтса, сенинг ҳам бир қисминг кетган бўлади.


Отасининг ўлимидан бир фурсат ўтиб, иш билан банд ўғил касалманд кекса онани қариялар уйига топширишга қарор қилишди. Ўғил ора-чора волидасининг холидан хабар олиб турди. Кунлар ўтди. Бир куни қариялар уйидан қўнғироқ қилишди: вазият жиддий - она оғир ахволда ётибди, ўғлига айтадиган сўнги сўзи бор экан. Ўғил зудлик билан унинг ёнига шошди.

Ажал билан курашаётган она темир каравотда холсиз тўлғанар, ўғил сўнги сўзни эшитмоқ учун унинг лабларига қулоқ тутди. “Ўғлим, сендан сўнгги илтимосим - қариялар уйи хоналарига кондиционерлар ўрнаттириб берсанг. Қарилик боис совуқ ва иссиқ кунларда жуда қийналдим. Кейин, бу ерга музлатгич хам олиб келиб қўй, баъзида тунлар уйқим қочганида айнимаган бирор нима топа олмай, оч ётиб, қийналдим”.

Онанинг ўтинчидан хайратда қолган ўғил унга тикилиб қолди. Шунча вақтдан буён бу қийинчиликларга чидаб келиб, оғиз очмасдан, нега умр адоғида бу қулайликларни адо этишини ёлвораётганини сўради. “Мен-ку, буларга чидадим, болам! Лекин сендан хавотирдаман. Кун келиб сенинг болаларинг сени бу ерга ташлаб кетишса, сенинг холинг нима кечади, болажоним?!” деб жавоб қайтарди онаизор.


✅ Yaqinlaringizga ulashing❗️


Assalomu alaykum!
Hayit ayyomi muborak bo'lsin!

https://t.me/qalb_psixologiyasi_no1
https://t.me/PSIXOLOG_ONLINE_24_7




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram




⭕️Kõp ustida ishlab rivojlanishni xohlamayotgan muamoni ichida yashab chiqishga qõrqayotgan mijozlar shunday murojat qilishadi azizlarim ishoning bu hayot muamolarda qo'ğirilib yurishimizga arzimaydi.....❌❌❌❌

🔆Sizda muamo bõlsa hech bir ishingizda halovat bõlmaydi õzingizda energiya ishtiyoq bõlmaydi shunday ekan muamo bormi shu muamoyingiz bõyicha mutahasislarga murojat qiling✅....

🗿Yuzingizda uyalyapsizmi yuz bõyicha,tanangizdan uyalyapsizmi tana bõyicha,ruhiyatda muamo bor ruhiyat bõyicha ishlang vaqti kelib afsuslanmaysiz siz olgan bilimlaringizni õzingiz uchun emas butun boshli avlodingiz uchun olyapsiz🫰......

https://t.me/qalb_psixologiyasi_no1


НEГА АЁЛЛАР ЭРКАКЛАРДАН КЎРА ТEЗ ҚАРИЙДИ?

Аёллар эркакларга қараганда кўпроқ яшайди.  Аммо шу билан бирга, адолатли жинсий алоқада тезроқ қариш жараёни мавжуд.

Ҳар хил даражадаги гормонлар.  Эстроген аёл юзининг ёшлиги учун жавобгардир, тестостерон эса эркакларга хосдир.  Юқори тестостерон даражаси қаришни секинлаштиради.

Эркаклар териси аёлларникига қараганда 25 фоиз қалинроқ.  Шунинг учун эркакларда ажинлар камроқ бўлади.

Коллаген миқдорини камайтиради.  Менопауза пайтида аёллар кўп миқдорда гормонларни, шу жумладан эстрогенни йўқотадилар.
https://t.me/qalb_psixologiyasi_no1


❗️Юракни ишдан чиқарувчи 7 та зарарли одатлар...

➖Тўйиб ухламаслик,
➖Ҳар хил стресслар,
➖Кам ҳаракатлик,
➖Спиртли ичимликларни кўп истеъмол қилиш,
➖Чекиш,
➖Нотўғри овқатланиш,
➖Шўр маҳсулотлар ва қаҳвани истеъмол қилиш.

TIBBIYOT

✅ Yaqinlaringizga ulashing❗️

https://t.me/qalb_psixologiyasi_no1


• Оилалар ажралишни истайди;
• Уйланмаганлар оила қуришни;
• Ишсизлар ишлашни хоҳлашади;
• Ишлаётганлар ишдан безор;
• Фақирлар бой бўлишни хоҳлайди;
• Бойлар эса бир парча ҳузурни;
• Машҳурлар беркиниш пайида;
• Бошқалар машҳурлик талабида;
• Демоқчи бўлганим шуки, бахтли бўлишни хоҳласангиз, нималарга эга эканлигингиз ҳақида фикр қилинг ва ҳар қандай ҳолатда бўлсангиз ҳам, шукур қилинг!!!

konspektor

✅ Yaqinlaringizga ulashing❗️
https://t.me/qalb_psixologiyasi_no1


Мақсадга эришишнинг 7 босқичи:

1. Қоғозларда ўйланг.
Қоғозга туширилмаган мақсад - бу харитасиз сафарга чиқиш демак.
2. Ўзингизга аниқ саволлар беринг. Нима? Қачон? Қандай?
3. Мақсадга эришиш учун муддат белгиланг.
Агар ундай қилмасангиз сиз шунчаки мақсадга эришаман деб орзу қилаётган бўласиз.
4. Эришган мақсадингиз сиздан бошқа яна кимларга фойда келтириши ҳақида ўйланг.
5. Мақсадингизни кунлик, хафталик(ва ҳ.к.) қисмларга бўлиб чиқинг.
6. Бу йўлда барча маъсулиятни ўз зиммангизга олинг.
Бу мақсад сизники, унга фақатгина сиз эришишингиз керак.
7. Мақсадингиз ҳақида кўп ўйланг.
Келажакда унга эришганингизда қандай бўлишини фараз қилинг.


✅ Yaqinlaringizga ulashing❗️
https://t.me/qalb_psixologiyasi_no1


Baxtsizlik ham mehmon. U hademay oʻrnini baxtga boʻshatib beradi.

Tohir Malik

https://t.me/qalb_psixologiyasi_no1


Бир одам иккинчисидан қасос олиш мақсадида илон сотиб олишга қарор қилибди. Нияти шундай қилиш эканки – илон ўша айбдорни чақиб олсин. Бунинг учун у тунда, ҳамма уйқуга кетган пайтда, ҳеч ким кўриб қолмаслиги учун илон овчисининг ҳузурига борибди. Шоша-пиша дуч келган илонни танлабдида пулини бериб, уни қўйнига солиб қўйибди. Ўч олиш ниятини ўзгалар кўзидан махфий тутиш мақсадида шу ҳолида уйига равона бўлибди. У тез орада айбдор билан учрашиб, уни илонга чақтиришни уюштиришга умид қилибди. Бироқ насиб қилмаган экан, интизорлик билан кутилган учрашув чўзилиб кетибди. Натижада аламзада одам режасини амалга оширишга пайт пойлаб, қаерга борса ҳам, илонни қўйнида олиб юришга мажбур бўлибди. Ва ниҳоят улар учрашгач одам ўйлаганини амалга оширибди. Қаршисидаги айбдор оғриқдан "дод” деб юборибди.
- Нега бақирасан? - деб сўрабди аламзада, - мен йиғламаяпман-ку!
- Сен нимага йиғлашинг керак? Илон сени чақмади-ку! - деб қўлини ушлаганча таъна қилибди айбдор.
- Нима?! Баданимни қарагин. Сени жазолаш учун илонни ёнимда олиб юрганимда танамни тишлайвериб қай аҳволга келтирди. Яхшиямки заҳарли эмас экан...

Шу сўзларни айтиб аламзада одам кўйлагини очиб, яраларини кўрсатибди. Айбдор унга тикилиб ўйга толибди.
- Нега индамайсан? - дебди аламзада.
- Ўйлаб қолдим. Биргина кичик қасос олишга ўзингни шунчалик қийнашинг шартмиди? Арзирканми шунга шунча азобланиш? Энди ўйланиш навбати қўйнида илон олиб юрган одамга келибди....

✅ Yaqinlaringizga ulashing❗️

https://t.me/qalb_psixologiyasi_no1


🗣 Хотиржамлигимни ҳеч ким буза олмайдиган даражада кучли бўламан!

🏆 Йўлимда учраган ҳар бир кишига соғлиқ, бахт ва муваффақият тилайман!

🙏🏻 Ҳар қандай вазиятнинг фақат яхши томонини кўраман ва эзгу ниятларим амалга ошиши учун ҳаракат қиламан!

👌🏻 Фақат яхши нарсаларни ўйлайман, фақат яхши нарсаларни яратаман ва фақат яхши нарсаларни кутаман!

😊 Бошқалар ютуғидан ҳудди ўз ютуғимдек қувонаман!

🙄 Ўтмишдаги хатоларни унутиб диққатимни келажакда ютуқларга қаратаман!

🤗 Атрофдагилар танқид қилишига асос қолмайдиган даражада ҳаётимни ўзгартираман!

🥳 Ҳавотирланмаслик учун хотиржам, ғазабланмаслик учун кечиримли, қўрқмаслик учун кучли бўламан ва муаммолар юзага келмайдиган даражада бахтли яшайман!

🤓 Ўзимни қадрлашимни бошқаларга ҳам билдираман, буни баланд парвоз гаплар билан эмас яхши муомала билан амалга ошираман!

💪мен узимга ишонгандай бунга ишонаман.
https://t.me/PSIXOLOG_ONLINE_24_7


Хар куни мана шу сўзларни хаёлингизда қайтариб юринг. Ўзингизга сингдиринг.

1️⃣ Кунлар ўтган сари, иродам кучайиб бораётганини ҳис этяпман.

2️⃣ Менинг шахсий фикрим бор ва мен ўзим қарор қабул қилоламан.

3️⃣ Иродали инсон бўлиш, жуда ҳам яхши.

4️⃣ Ёмон одатлардан кечишга менинг иродам етади.

Уруниб кўринг.

https://t.me/PSIXOLOG_ONLINE_24_7


ЁМОНЛАШ – бу сиз ва борлик, ўртасида деворнинг хосил бўлишидир.

📌️ Ёмонлаш омадни тўсувчи девор.
📌️ Ёмонлаш имкониятни тўсувчи девор.
📌️ Ёмонлаш соғайишни тўсувчи девор.
📌️ Ёмонлаш кайфиятни тўсувчи девор.
📌️ Ёмонлаш осмондан сизга қуёш нури ўтмаслиги учун девор.

🔴️ Дарахтнинг учида девор турса, қандай ўсади деб ўйлайсиз?
Сизнинг пулингизнинг ўсмаслиги раҳбариятни ёмонлашингиз, касбингизни ёмон кўрганлигингиз ва сиз орқали ризқ олувчиларни ҳам ёмон кўрганингиз оқибатидир.

🔴️ Фарзандларингизнинг тарбияси ёмонлиги, ўқимаслиги, аҳлоқи ёмонлиги уни ҳам ёмон деб уни ёмонлаганингиз учундир.

🔴️ Аёлингизнинг кундан-кунга ёмонлашиб, овқати уволга чиқиб, ўзи ухлаб қолаётганлиги, дазмол қилганида ҳам кийимларни куйдириб қўйиши уни ёмонлашингиз оқибатидир.

🔴️ Фарзандингиз иши юришмасдан, йўлини топа олмасдан юрибдими?
Демак, отасини ёмонлагансиз муҳтарама аёл.

https://t.me/qalb_psixologiyasi_no1


‼️Деярли ҳар биримиз эрталаб иссиққина ўрнимиздан туришни ҳеч хоҳламаймиз.

Шундай экан, бу мақоладан сиз қандай қилиб осонгина ва яхши кайфиятда уйғонишни, кунни ҳам енгил ўтказишни билиб оласиз.

💢1. “Яна беш дақиқа ухлай”, деган иборани эсингиздан чиқаринг. Будильник чалиши биланоқ ва айниқса, бир вақтда туришга одатланинг. Ишонинг, бу ишингиз учун танангиз сизга, албатта, раҳмат айтади.

💢2. Тонгги машғулотлар билан шуғулланинг! Тўғри, дастлабки бир неча кун, ҳатто бир ҳафта оғир ўтиши мумкин. Аммо, танангиз тезда тонгги югуришлар ёки йогага ўрганиб қолади. Қандай машғулот билан шуғулланишингизга қарамай бундай жисмоний фаоллик сизга кун давомида куч бериб турувчи тетиклик тақдим этади.

💢3. Деразаларни очамиз.
 Эрталаб туришингиз биланоқ ёки имкони бўлса, ухлаганингизда ҳам деразаларни очиб қўйинг. Қуёш нури ва тоза ҳаво сизни табиатнинг жўшқин энергияси билан тўлдиради ва сиз ўзингизни, албатта, тетик ва кучга тўлган ҳис қиласиз.

💢4. Дам олиш кунлари учун уйқу жадвалини тузинг. Уйқу режимига амал қилиш фойдасини ҳаммамиз биламиз. Шундагина тезроқ уйқуга кетиб, осонгина уйғониш мумкин. Дам олиш кунларида киши кечроқ ухлашни ва тонгни ҳам кечроқ қарши олишни истайди. Шунинг учун бу кунлар учун ҳам алоҳида жадвал тузиб чиқинг. Тўғри, дам олиш кунлари бўлгани учун сиз бу жадвалга ҳамиша ҳам риоя қилмаслигингиз мумкин, лекин иложи борича унга амал қилганингиз мақсадга мувофиқ.

💢5. Уйғонишингиз биланоқ 3-5 марта чуқур нафас олишга одатланинг. Шунда сизнинг танангиз кислородга тўйинади. Бундан ташқари, чуқур нафас организм учун уйғонганликни англатувчи сигнал вазифасини ўтайди.

💢6. Кроватингиздан оёғингизни пастга туширинг. Бу уйқу режимидан сергаклик режимига ўтишнинг энг яхши ва тезкор усулидир.

💢7. Будильнигингиз қўшиғини ўзгартириб туринг. Бугунги кунда будильникка миллионлаб қўшиқ қўйиш имкони бор. Унга шундай қўшиқ ўрнатингки, токи у сизни қайта ухлашга эмас, туришга ва кунни табассум билан бошлашга ундасин.

💢8. Душ қабул қилинг.
 Душни контраст ҳолатда, яъни иссиқ ва совуқ сувдан алмаштириб фойдаланинг. Ҳеч иккиланмай айтишимиз мумкинки, у сизни тезда сергак тортишингизда кўмаклашади.

💢9. Барча зарур ишларни кечқурун ҳал қилинг. Одатда бизни тонгда бир дунё ишлар, вазифалар кутиб турганини билганимиз учун ҳам ҳеч уйғонгимиз келмайди. Вазифаларингизни осонлаштиринг: ҳали бир кун олдин кечқурундан сумкангизни, ишга олиб кетадиган тушлигингизни тайёрланг, кийимларингизни дазмолланг, зарур электрон хатларни жўнатиб қўйинг. Бу билан тонгги уйғонишингизни янада ёқимли бўлишини таъминлашингиз тайин.

💢10. Қандайдир ёқимли нарсани кутиб уйғонинг. Бунда исталган нарсани ўйлашингиз мумкин: сиз севган омлет ёки нонушта қилиш учун бирор шинам кафега боришингиз, келаётган ярим соатда сокинликда ҳали энди босилган газета ўқишингизни режа қилинг.

❤️Эр хотин муносабати

✅ Yaqinlaringizga ulashing❗️

https://t.me/qalb_psixologiyasi_no1


Ҳаётимизда кўринадиган ҳар бир киши - бу ўқитувчидир...

Кимдир кучли бўлишни ўргатса, кечиришни ўргатади ва яна кимдир - бахтли бўлишни ўргатади. Кимдир ҳеч нимани ўргатмайди ҳам, фақат бизни синдиради... Лекин бу ҳам тажриба!

Хаёт Мактаби

✅ Yaqinlaringizga ulashing❗️

https://t.me/qalb_psixologiyasi_no1


Қийинчиликларга дуч келганда, таслим бўлиб, қочиш мумкин эмас. Сиз ҳолатни баҳолай олишингиз, ечимини қидиришингиз ва нима бўлганда ҳам яхшиликка эканлигига ишонишингиз лозим. 

Сабр – ғалабанинг калити. 

Хаёт Мактаби

✅ Yaqinlaringizga ulashing❗️

https://t.me/qalb_psixologiyasi_no1


📝 Бургут ва бургутча

Қари бургут жарлик устидан учиб борарди. Унинг елкасида ўғилчаси ўтирарди. Бургутча ҳали ёш бўлгани учун бу жарликдан учиб ўтолмасди. Бургутча отасининг елкасида ўтирганича деди:

– Дадажон! Ҳозир сиз мени елкангизда кўтариб учяпсиз, катта бўлганимда мен сизни елкамда кўтариб юраман.

– Йўқ, ўғлим, – деди ота бургут ғамгинлик билан. – Катта бўлганингда елкангда ўз болангни олиб юрасан.

konspektor

✅ Yaqinlaringizga ulashing❗️

https://t.me/qalb_psixologiyasi_no1

Показано 20 последних публикаций.

21

подписчиков
Статистика канала