Qalb iLa TinGlanG🫀


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


#eng_sara_qiroatlar🍀
Қуръон тиловати ила қалблар ором олур..🫀

Админга мурожат: @Abdulloh9851

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций






🧕Ростгўйлик хақида.

Эй Аллоҳнинг бандаси, ростгўй бўлинг
❗️

🎙️Сўзларингиз, ниятларингиз, амалларингиз ва умуман бутун ҳаётингиз ростгўйлик ва самимийликдан иборат бўлсин.

Аллоҳ таоло содиқларни яхши кўради. Аллоҳ таоло ростгўй эркак ва аёлларни яхши кўради.

🩷Аллоҳ таоло айтади:
«Ростгўй эркаклар ва ростгўй аёллар учун Аллоҳ мағфират ва улуғ мукофот (яъни, жаннат)ни хозирлади».(Аҳзоб 35).

🩷Ростгўй инсон доим мақтов билан тилга олинади. Зеро, ростгўйлик энг олижаноб ҳислатлардандир.

🩷Ростгўй инсонни одамлар ҳам яхши кўради. Ёлғон сўзласангиз, хурматингиз кетади.

🫀Ростгўй бўлсангиз хатто душманларингиз ҳам сизни хурмат қилади. Рост гапириш бошимга оғир кунларни бошлаб келади деб хавотирланманг!

🔺Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«Ростгўй бўлинглар. Ростгўйлик яхшиликка, яхшилик эса жаннатга етаклайди. Киши давомий равишда рост сўзлар ва ростгўйликка интилар экан, Аллоҳнинг хузурида "сиддиқ" деб ёзиб қўйилади…»

❤️Содиқлик тилда ростгўй бўлиш билан ҳосил бўлганидек, ниятда самимий бўлиш билан ҳам ҳосил бўлади.

🤍Ростгўйлик шиоримиз бўлсин. Тилимизда ҳам, ишларимизда ҳам, ниятларимизда ҳам содиқ бўлайлик.

❤️Ростгўйлик пайғамбарлар шиори, анбиёлар йўлидир. Барчамизни содиқлардан қилсин! Амин…

▪️Abdulloh

📲📲📲📲📲

@qalb_ila_tinglang 🫠🍀




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
😙Ифтор вақти киргач
оғиз очишдан аввал ўқиладиган махсус дуо борми?

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзада хурмо ва сув билан ифтор қилиб

🤩Сўнг Аллоҳга хамд айтиб

ذَهَبَ الظَّمَأُ، وَابْتَلَّتِ الْعُرُوقُ، وَثَبَتَ الأَجْرُ إِنْ شَاءَ اللّٰهُ

🤩« Заҳабаз- зомаъ, вабталлатил- уруқ ва сабатал- ажру Ин Ша Аллоҳ ».
-дер эдилар

🤩Маьноси~
Чанқоқ кетти,
томирлар намланди,
ва ажр хосил бўлди
ин шаа Аллоҳ.

🌟 Абу Довуд

🤩Ҳар бир ишда Наби алайҳиссаломга тақлид қилиб ибодат қилишга буюрилдик.

Бу дуони оғиз очиш дуоси деб ўйлаб, оғиз очишдан аввал айтиш ХАТО

✍️Дуони маъносига қаранг
чанқоқ кетти
томирлар намланди дейилди

демак ифторда сув ичиб, бирор нима еб сўнг хурсанд холатингизда шукрона билан айтишлигингиз СУННАТ бўлади

🤩Росулуллоҳ
Рўзадорга икки қувонч берилади

💎Биринчиси~ифтор вақтида
Иккинчиси~Роббисига йўлиққан вақтида деганлар

Ҳар ифтор вақтидаги қувончда

💎Иккинчи энг улуғ қувончни~Роббингиз хузурига қайтгандаги қувончни албатта сўраб дуо қилинг

💎Қимматли дуоларингизда
Рамазонга етиб кела олмаган мўъминларга ҳам рахмат сўрашни унутманг



▪️Abdulloh

📲📲📲📲📲

@qalb_ila_tinglang 🫠🍀




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Болажонлар ифторлик дастурхони атрофида

Ушбу мултфилм қаҳрамонлари Умар ва Нўмон бўлиб, унда у иккаласи ифторлик асносида рўзадаги чанқоқ ва унга сабр қилиш лозимлиги борасида ўзаро суҳбат қуришади.

🌙 Мултфилмни томоша қилинг ва болажонларингизга илҳом бахш этинг!


▪️Abdulloh

📲📲📲📲📲

@qalb_ila_tinglang 🫠🍀



2k 0 27 1 15

➡️/ #қўлланма⤵️

📖 Рамазон ойида Қуръонни неча марта хатм қилиш мумкин?

💡Бир марта хатм қилиш учун ҳар бир намоздан кейин қуйидаги миқдорда саҳифалар ўқилиши керак:

• Фажр - 4 саҳифа
• Зуҳр - 4 саҳифа
• Аср - 4 саҳифа
• Мағриб - 4 саҳифа
• Иша - 4 саҳифа

Шунда Умумий ҳисбода кундалик вирдингиз 1-пора бўлади.

〰️〰️〰️⚫️〰️〰️〰️

🔖Қуръонни икки марта хатм қилиш учун:

• Фажр - 8 саҳифа
• Зуҳр - 8 саҳифа
• Аср - 8 саҳифа
• Мағриб - 8 саҳифа
• Иша - 8 саҳифа

Жами: 40 саҳифа, 2 пора.

〰️〰️〰️⚫️〰️〰️〰️

🔖Қуръонни уч марта хатм қилиш учун:

• Фажр - 12 саҳифа
• Зуҳр - 12 саҳифа
• Аср - 12 саҳифа
• Мағриб - 12 саҳифа
• Иша - 12 саҳифа

Жами: 60 саҳифа, 3-пора.

〰️〰️〰️⚫️〰️〰️〰️

🔖Ҳафтада бир марта хатм қилиш учун:

• Фажр - 10 саҳифа
• Зуҳр - 10 саҳифа
• Аср - 10 саҳифа
• Мағриб - 7 саҳифа
• Иша - 20 саҳифа

• Саҳар - 30 саҳифа

Жами: 87 саҳифа, яъни 4,⁵ пора.

〰️〰️〰️⚫️〰️〰️〰️

🏆 Ҳар куни хатм қилиш учун:

• Фажр - 100 саҳифа
• Зуҳр - 90 саҳифа
• Аср - 50 саҳифа
• Мағриб - 80 саҳифа
• Иша - 180 саҳифа

• Саҳар - 100 саҳифа

Жами: 600 саҳифа, яъни 30-пора.

〰️〰️〰️⚫️〰️〰️〰️

⚡️ Бу ой - Қуръон ойидир! Кунларингизни ғанимат билиб, Аллоҳнинг каломини кўпроқ тиловат қилинг!


▪️Abdulloh

📲📲📲📲📲

@qalb_ila_tinglang 🫠🍀


Живой тинглаб кўринг 🩷


Бродарингиз (Абдуллоҳдан)

📲📲📲📲📲

@qalb_ila_tinglang

2.4k 0 23 13 23

Эй мусулмон биродарим, Рамазондан рўзаларимиз қабул бўлиб тақво ҳосил қилишимиз учун биз зийнатланишимиз лозим бўлган ахлоқлардан бири сидқ, яъни ростгўйлик ва самимийликдир.
Аллоҳ бизга содиқлар (ростгўйлар) билан бирга бўлишни буюриб, шундай марҳамат қилади: «Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинг ва содиқлар билан бирга бўлинг!» (Тавба, 119).

⭕️Ростгўйлик сабабли қийинчиликка тушиб қоламан, деб ўйламанг. Зоҳирда шундай бўлиб кўринса ҳам, аслида сиз ростгўйлигингиз билан Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг 
муҳаббатига эришасиз. Чунки У ростгўйларни яхши кўради.

Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ростгўйликка буюриб, бундай деганлар: «Ростгўй бўлинглар.

⭕️Ростгўйлик яхшиликка, яхшилик эса жаннатга етаклайди.

⭕️Киши давомий  равишда рост сўзлар ва ростгўйликка интилар экан, Аллоҳнинг ҳузурида «сиддиқ» (ростгўй) деб ёзиб қўйилади.

⭕️Ёлғондан узоқ бўлинг.

⭕️Ёлғон ёмонликка, ёмонлик эса дўзахга етаклайди.

⭕️Киши давомий равишда ёлғон гапирар ва ёлғонни қасд қилар экан, Аллоҳнинг ҳузурида «каззоб» деб ёзиб қўйилади».

Ростгўйлик шиоримиз бўлсин.
Сўзимизда ҳам, ишларимизда ҳам, ниятларимизда ҳам содиқ бўлайлик.

Инсон тилида «астағфируллоҳ» деб, дили истиғфордан ғофил қолиши мумкин. Шунинг учун асосийси, қалбида гуноҳлардан мағфират тилаши керак.

🤩Аллоҳ таоло содиқларни яхши кўради:

🤩«Ростгўй эркаклар ва ростгўй аёллар учун Аллоҳ мағфират ва улуғ мукофот (яъни жаннат)ни ҳозирлади» (Аҳзоб, 35).

🤩Ростгўйлик пайғамбарлар шиори, анбиёлар йўлидир. Ростгўйлигингиз билан набийлар ва расулларнинг йўлида бўласиз.

Аллоҳ таоло ёрдам берсагина содиқлардан бўла оламиз. Шунинг учун дуо қилиб содиқ тил сўрашимиз зарур:
🌱АЛЛОҲИМ, мен Сендан ишда (динда) собитқадамликни, тўғри юришда азму қарорни, 🌱Сендан раҳматингга эришиш сабабларини, мағфиратингга лойиқ бўлишни сўрайман.🌱Сендан неъматингга шукр қилишни, ибодатингни гўзал қилишни сўрайман.🌱Сендан соғлом қалб ва тўғри гапирувчи  тилни сўрайман. 🌱Сендан Ўзинг биладиган нарсаларни яхшилигини сўрайман.🌱 Сендан Ўзинг биладиган нарсаларни ёмонлигидан паноҳ сўрайман.
🌱Сендан Ўзинг биладиган нарсалардан кечирим сўрайман, Албатта Сен ғайбларни ўта яхши билувчидирсан..

🍃اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الثَّبَاتَ فِي الْأَمْرِ،
🍃وَالْعَزِيمَةَ عَلَى الرُّشْدِ،
🍃 وَأَسْأَلُكَ مُوجِبَاتِ رَحْمَتِكَ،
🍃 وَعَزَائِمَ مَغْفِرَتِكَ،
🍃وَأَسْأَلُكَ شُكْرَ نِعْمَتِكَ،
🍃 وَحُسْنَ عِبَادَتِكَ،
🍃 وَأَسْأَلُكَ قَلْبَاً سَلِيمَاً،
🍃وَلِسَانَاً صَادِقَاً،
🍃 وَأَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ مَا تَعْلَمُ،
🍃 وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا تَعْلَمُ،
🍃 وَأَسْتَغْفِرُكَ لِمَا تَعْلَمُ،
🌸 إِنَّكَ أنْتَ عَلاَّمُ الْغُيُوبِ
Ўқилиши:
Аллоҳумма инни ас'алукассабаата фил амр. Вал аъзиимата аъларрушд. Ва ас'алука муъжибаати роҳматик. Ва аъзааима мағфиротик. Ва ас'алука шукро ниъматик. Ва ҳусна иъбаадатик. Ва ас'алука қолбан салиимаа. Ва лисаанан соодиқоо. Ва ас'алука мин хойри маа таълам. Ва аъузу бика мин шарри маа таълам. Ва астағфирука лимаа таълам. Иннака анта аъллаамул ғуюб.

Аллоҳ барчамизни содиқлардан қилсин, яхшиликка ҳидоят қилсин ва кенг жаннатларга ворис қилсин! Омин.

Abdulloh

📲📲📲📲📲

@qalb_ila_tinglang 🫠🍀




#Гуноҳнинг_зарари

00:00 ●━━───── 21:55
   ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤ↻

🔴Гуноҳнинг ёмон оқибати | 7-дарс

▫️00:00 Гуноҳ ақлга путур етказади.
▫️15:15 Гуноҳ сабабли қалбга муҳр босилади.
▫️18:10 Билиб туриб гуноҳ қилиш.

Абдуллоҳ Усмон

📲📲📲📲📲

@qalb_ila_tinglang 🫠🍀




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон...

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳимни айтиб,
Юрагимга бахт-у шодлик келди қайтиб.
Ғам лашкари узоқларга кетди дайдиб,
Қувончимга шерик бугун ер-у осмон,
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Хайрли кел эй ўн бир ойнинг султони,
Дуодан тинмайди мўминнинг забони,
Насиб айлаб ўшал Фирдавс ҳоқони,
Барокатинг бизга сездир ё Рамазон,
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Парвардигор аслида энг Олийимдир,
Ҳам боқувчим, ҳам дўстим, ҳам ҳомийимдир.
Ё, Рамазон мени Унга яқинлаштир,
Бундан афзал тилак бўлмас нечун ёлғон?
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Аллоҳимга айлаб тавба изҳоргача
Ўзгарадир гуноҳда энг илғоргача.
Сабр айлаб саҳарликдан ифторгача,
Айлайдирмиз хатоларни бир-бир хазон,
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Қалбларимиз тўлур Хаққа мухаббатга,
Севгимиз ҳам ортур Хазрат Муҳаммадга.
(Алайҳиссалом)
Юрагимиз Ватан бўлса саховатга,
Бундан ортиқ шодлик топилмоғи гумон,
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Бу кунлардир кимга орзу, кимга армон,
Кишанланмиш аҳли лаъин, аҳли шайтон,
Кўзларда ёш қилинганда хатми Қуръон,
Бизлар учун иймон қиммат, куфр арзон,
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Сандиқ-сандиқ тиллойим йўқ, гуноҳим бор,
Арш тахтидан боқиб турган гувоҳим бор.
Менга иймон инъом қилган Илоҳим бор,
Шайтон мени айлолмагай ер-ла яксон,
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Минг шукрки мусулмонмиз, кофир эмас,
Ҳаққа қулмиз, иблисларга шотир эмас,
Бизнинг кўнгил шаккокликка қодир эмас,
Хақни севсак бадандан жон чиқгай осон,
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Мен Расулдан ибрат олган ошиқдирман,
Мен ихлосни дилга солган ошиқдирман.
Мен Аллоҳни севиб қолган ошиқдирман,
Лекин мени У севмаса ҳолим ёмон,
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Ҳали-ҳануз Каъбам тавоф қилолмадим,
Қора тошни бир бор бўлсин силолмадим.
Бир юз ўн тўрт сурани ёд ололмадим,
Лек дилим шод янграганда зар гал азон,
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Ҳар кун беш вақт Аллоҳ бирла бетаржимон,
Сўзлашурман мендан бахтли зот йўқ ҳамон.
Ул Лайлат-ул Қадр келса биз бегумон,
Гўдак янглиғ пок бўлурмиз, ўшал замон,
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Дилда иймон, тилда зикр, қўлда тасбеҳ,
Ҳар кун чорлар Масжид томон ул таровеҳ.
Бу йил яхши бўл деб виждон  берур танбеҳ
Келгуси йил борми йўқми танамда жон?
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

▪️Abdulloh

📲📲📲📲📲

@qalb_ila_tinglang 🫠🍀




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙Саҳийлик хақида.

🌱Саҳий бўлинг!

🌱Саҳоватли бўлинг!

🩷Пайғамбаримиз ⏩️ саҳий инсон эдилар ва умматларини ҳам саҳий бўлишга ўргатдилар.

🩷Аллоҳ таолонинг барча пайғамбарлари саҳий эдилар. Зеро, Роббимизнинг Ўзи саҳий Зотдир.

🧮Аллоҳ таолонинг исмларидан бири —"Ал-Карийм" — яъни, саховатпешадир.

Росулуллоҳ
⏩️сахийликка буюриб, бундай деганлар:
«Ким Аллоҳ ва Росулига иймон келтирган бўлса, меҳмонига иззат-икром кўрсатсин».

❤️Меҳмон кутганда, очиқ чеҳра бўлинг.
Бирор кишини меҳмонга таклиф қилсангиз, "Меҳмонимиз бўлсангиз, бошимиз осмонга етарди", денг.

🩷Барака ва ризқ насиба Аллоҳдандир.

🩷Аллоҳ таоло айтади:
«Қандай хайр-эхсон қилманг, албатта Аллоҳ унинг ўрнини тўлдирур. У энг яхши ризқ берувчидир».(Сабаъ 39).

🧡Саҳоватпеша бўлинг! Зеро, саҳоват барча тилларда бор тушунчадир ва уни ҳамма халқ жуда яхши тушунади.

💛Саҳобалар уйларига меҳмон келса, қувонишар эди. Сиз ҳам улардек бўлинг🩷

▪️Abdulloh

📲📲📲📲📲

@qalb_ila_tinglang 🫠🍀




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ифтор вақтида айтиладиган дуо

💖ذَهَبَ الظَّمَأُ، وَابْتَلَّتِ الْعُرُوقُ، وَثَبَتَ الأَجْرُ إِنْ شَاءَ اللّٰهُ

Чанқоқ кетди, томирлар ҳўлланди ва Инша Аллоҳ ажр собит бўлди.

Абу Довуд
⏩️

▪️Abdulloh

📲📲📲📲📲

@qalb_ila_tinglang 🫠🍀



Показано 20 последних публикаций.