QALAM


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


Қалам - мулоқот, ҳамкорлик ва маърифат.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


РАМАЗОН МУБОРАК БЎЛСИН!

Муҳтарам юртдошлар, ака-ука ва опа-сингиллар!

Барчангизни кириб келаётган шукуҳли Рамазон ойи билан табриклаймиз!

Эртага 2022 милодий йилнинг 2-апрели шанба куни 1443-ҳижрий сана Рамазон ойининг биринчи кунидир.

Аллоҳ таоло барчамизга бу марҳаматларга лиммо-лим ойдан унумли фойдаланишни насиб айласин, омин!

«Қалам» жамияти бошқарув ҳайъати
2022-04-01


"ҲАЁТ САБОҚЛАРИ" 22-ДАРС

Сабоқ муаллифи: МУҚИМ МАҲМУД домла

Тасвир санаси: 2021-11-21

"Қалам" учун Муҳиддин Қудрат ўғли

https://youtu.be/x2-_0XPVOEc




ЙИГИРМА БИРИНЧИ САБОҚ: "ОҒИР БОСИҚЛИК ЗАМОН ТАЛАБИ" 2-ҚИСМ

Сабоқ муаллифи: МУҚИМ МАҲМУД домла

Тасвир санаси: 2021-09-19

"Қалам" учун Муҳиддин Қудрат ўғли

https://youtu.be/a0WewdLFK7I


ЙИГИРМА БИРИНЧИ САБОҚ: "ОҒИР БОСИҚЛИК ЗАМОН ТАЛАБИ" 1-ҚИСМ

Сабоқ муаллифи: МУҚИМ МАҲМУД домла

Тасвир санаси: 2021-09-19

"Қалам" учун Муҳиддин Қудрат ўғли

https://youtu.be/bx-zrxaJBaM








"КИТОБ"

22 октябр 2021 йил

"Қалам" учун Абдулбосит Офтобхон

https://youtu.be/3_5HEbGPOnc


ЖИДДА: "СУВАЛ" ҚИШЛОҒИДАГИ ЯНГИ ЖОМЕЪ МАСЖИДИДАН ЛАВҲА

Жидда яқинидаги "Сувал" қишлоғида қурилган "Умар ибн ал-Хаттоб" номидаги янги жомеъ масжидидан лавҳа.

1 сентябр 2021 йил

"Қалам" учун Муҳиддин Обидхон ўғли

https://youtu.be/aKkUvOOqY54


СТОКҲОЛМ: COVID-ЧЕКЛОВЛАРАСИЗ БИРИНЧИ ЖУМА ВА ЎЗБЕК САЙЛОВ УЧАСТКАСИ МАНЗИЛИ

1 октябр 2021, Стокҳолм, Швеция

"Қалам" учун Муҳиддин Қудрат ўғли

https://youtu.be/xu2JyqkN5wI






ЎШ САФАРИ ҲАҚИДА ЎЙЛАР: ДУНЁВИЙ ТАЪЛИМГА ЭЪТИБОРСИЗЛИК ЮТУҚМИ ЁКИ МУАММО?

Сабоқ муаллифи: МУҚИМ МАҲМУД домла

Тасвир санаси: 2021-09-12

"Қалам" учун Муҳиддин Қудрат ўғли

https://youtu.be/dMV84wzcbac












ИСЛОМНИ ҚАБУЛ ҚИЛГАНИ УЧУН ИШДАН БЎШАТИЛГАН АМЕРИКАЛИК ИШ БЕРУВЧИСИНИ СУДГА БЕРДИ

АҚШнинг Юта штати фуқароси Сидар-Сити (Cedar City) шаҳридаги собиқ иш берувчиси устидан АҚШнинг "Ишга жойлашишда тенг имкониятларни таъминлаш Қўмитаси"га шикоят аризасини топширган. Шикоятда айтилишича, у ислом динини қабул қилгандан кейин ширкат раҳбарияти ва ҳамкасблари томонидан таъқиб қилинган ва камситилган.

Аллан Гудсон (Allan Goodson) бир йил олдин Сидар-Ситидаги Bradshaw Chevrolet ширкатига механик сифатида ишга қабул қилинганда, у насроний эди. Унинг сўзларига кўра, кўп ўтмай, у бошқа ҳамскасбларининг оқ танли ёки насроний бўлмаганларни, хусусан, мусулмонларни ҳақорат қилганларини эшитиб келган. Шу сабабли Гудсон исломни ўрганишга киришган. Унинг сўзларига кўра, ислом таълимоти унга осон тушунарли бўлиб, у исломни қабул қилган.

"Бошқа иймондошлар билан бирга ибодат қилганимда, ўзимни ажойиб ҳис қилардим", дейди Гудсон. "Бу менинг ҳаётимдаги энг катта тажрибалардан бири эди."

Гудсонга кўра, ишдаги муаммолар у раҳбариятдан унга ибодат қилиш учун имконият беришни сўраганда бошланган, деб ёзади The Salt Lake Tribune жаридаси.

"Ишга жойлашишда тенг имкониятларни таъминлаш Қўмитаси"га шикоят қилиш - бу тергов ва воситачиликни бошлаш, ёки агар Қўмита Гудсонга даъво аризасини топшириш учун рухсатнома берса, бу суд жараёни бошланишига биринчи қадамдир. Гудсон чоршанба куни Вашингтонда жойлашган АҚШ-Ислом Муносабатлари Кенгаши (CAIR) ҳуқуқшунослари билан матбуот анжумани чоғида бу айбловларни илгари сурди.

Мусулмонлар кунига беш вақт намоз ўқийдилар ва Гудсоннинг айтишича, бу вақтларнинг иккитаси иш вақтига тўғри келган. Улардан бири тушлик пайтида бўлса, иккинчиси айни иш пайтига тўғри келган.

Гудсоннинг айтишича, раҳбарият унга намоз учун 5-10 дақиқалик танаффус беришга рухсат бермаган ва унга "бу яхши фикр эмас" деб айтишган. Гудсон кейинроқ ҳамкасблари унинг мусулмон дўстларига нисбатан ҳақоратли сўзлар билан гапиришганини айтиб берган. Бундан ташқари, бир неча ой давомида унинг ҳамкасблари уни "террорчи" деб айблаб, ирқчилик ҳақоратлари билан камситиб келишган. "Ислом оқ танлиларнинг дини бўлмаган, сен ўз ирқинга (оқ танлиларга) хиёнат қилгансан", деб айтилгани шикоятда.

Улар доимий равишда мусулмонларнинг қандай террорчи эканлиги, мусулмонлар одамларнинг бошини кесаётгани ҳақида гапиришарди", - дейди Гудсон FOX 13 телеканалига берган интервюсида. "Ҳар сафар дўконга оқ танли бўлмаган харидор кирганида, у шундай изоҳлар эшитиб келган.

Гудсоннинг раҳбарларидан бири бўлган Хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Ричард Батт (Richard Batt), Гудсонга: "Тери ранги қанчалик тўқ бўлса, шунчалик ёмон", деган.

"Мендан, – душанба куни эрталаб, масалан, ҳафта охирида бирон-бир бинони портлатдингми, деб сўрашарди", дейди Гудсон.

"Гудсон ишдан бўшатилган куни Ричард Батт хонада эди, у Гудсонга ўрта бармоғини кўрсатиб, унга кўз қисиб, масхара қилган", дейилади шикоят аризасида.

Гудсоннинг сўзларига кўра, у июн ойида ишдан бўшатилган. "Мен мусулмон бўлганим ва намоз ўқишни сўраганим учун ишдан бўшатилдим", дейди у.

Гудсон камситилгани учун унга товон тўлови тўлаш, шунингдек, диндор ходимларни камситишни тақиқлаш, мусулмон ишчиларга намоз вақтларида танаффус бериш ва жума кунги намозга қатнашиш учун бир соатлик имконият яратиш ҳамда раҳбариятга диний сезгирликни ошириш бўйича тренинг ўтказишни аризасида талаб қилмоқда.

Гудсоннинг айтишича, унинг бу шикоят аризасини топширишидан мақсад, бошқа мусулмонлар ҳам худди шундай қила олишларини ўз мисолида кўрсатишдир.

Шикоят аризасини душанба куни, Вашингтонда жойлашган АҚШ-Ислом Муносабатлари Кенгаши (CAIR) Гудсон номидан топширган.

"Қалам" учун Умар Файз

Показано 20 последних публикаций.

88

подписчиков
Статистика канала