Pushti Soldat | News & Reports


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Biz yuzimizni ko'rsatmasligimiz mumkin, ammo sizdan haqiqatni yashirmaymiz.
Murojaat uchun: @pushtisoldatbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


2025 йил бандликни таъминлаш ва камбағалликдан чиқаришда энг муҳим ва ҳал қилувчи йил бўлади - Президент

@pushtisoldat


Репост из: Strategic Focus: Central Asia
Global iqlim o‘zgarishi oqibatlarini bartaraf etish bo‘yicha dadil qadamlar

Ma’lumki, so‘nggi yillarda O‘zbekiston BMT bilan ko‘ptomonlama hamkorlikni rivojlantirish, xususan, sog‘liqni saqlash, ekologiya hamda iqlim o‘zgarishi yo‘nalishlarida qator loyihalar ustida ishlar olib bormoqda. Xususan, “yashil” iqtisodiyot, iqlim o‘zgarishi, savdoni rivojlantirish va Orolbo‘yi mintaqasini ijtimoiy-ekologik muammolarini hal etish yo‘nalishlarida ko‘plab loyihalar yo‘lga qo‘yilganini misol tariqasida keltirish mumkin.

Joriy yilning 12 noyabr sanasida O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Sh.Mirziyoyev Ozarbayjon Respublikasi Prezidenti I.Alievning taklifiga ko‘ra BMTning Iqlim o‘zgarishi bo‘yicha hadli konvensiyasi Tomonlari konferensiyasining 29-sessiyasida ishtirok etdi.

Sammit davomida Davlatimiz rahbari nutq so‘zlab, O‘zbekistonda iqlim o‘zgarishi bo‘yicha olib borilayotgan sa'y-harakatlar bo‘yicha ma'lumot berdi. Jumladan, Prezident Sh.Mirziyoyev yurtimizda uglerod neytralligiga erishish bo‘yicha keng miqyosdagi islohotlar, havoga isciqxona gazlari chiqarilishini kamaytirish, shuningdek, “yashil” energetika ulushini sezilarli darajada oshirish, elektromobil' va “yashil” vodorod klasterlari, quyosh va shamol generatsiya xablarini yaratish, “yashil makon” dasturi doirasida ko‘kalamzor hududlarni keskin ko‘paytirish to‘g‘risida to‘xtalib o‘tdi.

Ta’kidlash joizki, O‘zbekiston Prezidenti Sh.Mirziyoyev global iqlim o‘zgarishlari oqibatlarini birgalikda yengib o‘tish bo‘yicha qator tashabbuslarni ilgari surdi. Bular jumlasiga iqlim xatarlarini aniqlash uchun yetakchi davlatlar va xalqaro institutlarning texnik ko‘magini kengaytirish, transchegaraviy suv resurslari ifloslanishining oldini olish, genetik resurslarning mintaqaviy bankini ishga tushirish hamda jahon iqlim poytaxtlari alyansini tashkil etish kabi takliflar kiradi.

Bundan tashqari, Davlat rahbari tashkil etilgan sammit doirasida Yevropa kengashi raisi Sharl Mishel, Finlyandiya Prezidenti A.Stubb, Chernogoriya Prezidenti Ya.Milatovich, Yevropa tiklanish va taraqqiyot banki prezidenti Odil-Reno Basso, Islom taraqqiyot banki prezidenti Muhammad al-Jassir va boshqa xalqaro tashkilotlar rahbarlari bilan bir qator uchrashuvlarni o‘tkazdi.

Shuningdek, Prezidentimiz O‘zbekiston, Qozog‘iston va Ozarbayjon o‘rtasida "yashil" energiyani rivojlantirish va uzatish sohasidagi o‘zaro bitimni imzoladilar. Tadbir davomida O‘zbekiston yetakchisi ushbu loyiha global energetik o‘zgarishlarga salmoqli hissa qo‘shish mumkinligini alohida ta’kidlab o‘tdi.

Bundan tashqari, Prezident ishga tushirilayotgan loyihaning iqtisodiy samarasi to‘g‘risida to‘xtalib o‘tib, bu orqali o‘n minglab ish o‘rinlari yaratilishi, energetika infratuzilmasining rivojlanishi hamda texnologik va ishbilarmonlik aloqalari kengayishini qayd etdi.

Qayd etish lozimki, sammit doirasida O‘zbekiston birinchi xonimi Ziroat Mirziyoyeva “Yoshlarning iqlim o‘zgarishi bo‘yicha harakatlardagi yetakchiligi” mavzusida tashkil etilgan forumda qatnashdi. Unda Z.Mirziyoyeva so‘zga chiqib, iqlim o‘zgarishining salbiy oqibatlari yosh avlod – go‘daklar, bolalar va o‘smirlar hayotiga salbiy ta'sir ko‘rsatayotganini, xususan, ularning tabiiy ofat, qurg‘oqchilikdan, suv va oziq-ovqat tanqisligidan aziyat chekayotganini ta’kidladi.

Tadbir davomida O‘zbekiston, Ozarboyjon, Vengriya, Qozog‘iston, Qirg‘iziston, Tojikiston va Turkiya tomonidan 2024-2030 yillarda Barqaror rivojlanish madaniyatini ilgari surish hamda bolalar va yoshlarni iqlim kun tartibiga jalb qilish bo‘yicha xalqaro strategiya hujjati imzolandi.

Strategic Focus: Central Asia


Ис гази тўғрисида нималарни билишимиз шарт?

@pushtisoldat


Музаффар Муротович Камилов Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимига тайинланди. У бунгача президентнинг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаётган эди.

@pushtisoldat


Талабалар учун қишки таътил 25 декабрдан бошланади

Олий таълим муассасалари талабалари, техникум, коллеж ва академик лицей ўқувчилари учун қишки таътил 25 декабрдан бошланади ва 2025 йилнинг 7 январига қадар давом этади - вазирлик

@pushtisoldat


Бош вазир Абдулла Арипов ва Самарқанд вилояти собиқ ҳокими Эркинжон Турдимов

@pushtisoldat


Эркинжон Турдимов Президент Администрациясига ишга ўтди.

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлигида ўтаётган сессияда маълум қилинди.

@pushtisoldat


Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

- Эркинжон Оқбутаевич Турдимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди;

- Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаб келган Адиз Музафарович Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

@pushtisoldat


Хитойда Bank of China собиқ раҳбари ўлим жазосига ҳукм қилинди

У ўз мансаб мавқеидан фойдаланган ҳолда, пора эвазига кўплаб одамларнинг лавозимини оширган.

@pushtisoldat


Расмий баёнот

Бош прокуратура томонидан Қибрай туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари Комил Алламжоновга нисбатан содир этилган қотилликка суиқасд қилиш билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов ҳаракатлари давомида ҳодиса содир бўлган жойни ва айбланувчилар бошқарувида бўлган автомашиналарни кўздан кечириш ҳамда улар истиқомат қилган хонадонларда ўтказилган тинтувларда ишга алоқадор бўлган ашёвий далиллар аниқланиб олинди.

Ўтказилган тергов ва тезкор–қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган жами 7 нафар шахс аниқланиб, 5 нафарига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди, шунингдек 2 нафарига нисбатан қидирув эълон қилинган эди.

Қидирувда бўлган айбланувчи К.С.нинг Қозоғистон Республикасида яширинган манзили аниқланиб, унинг иштирокида тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Шунингдек, қидирувда бўлган айбланувчи Жавлон Юнусов Жанубий Корея Республикасида қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

манба

@pushtisoldat


Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

- Баходир Низамович Курбанов Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимидан озод этилди ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланди;

- Шухрат Гайратджанович Халмухамедов Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи лавозимидан озод этилди ва Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимига тайинланди;

- Абдусалам Абдумавланович Азизов Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан озод этилди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти ихтиёрига ўтказилди.

@pushtisoldat


Президент қарори билан 2030 йил 1 январга қадар нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари:

барча турдаги солиқ (бундан ижтимоий солиқ мустасно) ва йиғимлардан озод қилинади;

➖унда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўламайди.

2025 йил 1 январдан бошлаб:

➖нодавлат таълим ташкилотларига доимий жалб этиладиган педагог хорижий мутахассисларга “А-2” ўқитувчилар кириш визаларини бериш йўлга қўйилади;

➖давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари томонидан хориждан жалб қилинган мутахассисларга меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома бериш йиғим миқдори БҲМнинг 30 бараваридан 1 бараваригача камайтирилади.

@pushtisoldat


Собиқ депутат Қобул Дусовга вазир ўринбосарини ҳақорат қилгани учун 1 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари Фарҳод Боқиев жабрланувчи сифатида блогер устидан ариза берган.

@pushtisoldat


Фуқароларимиз бой давлатларга ишга жойлаштирилади – Абдулла Арипов

Бўлиб ўтган мажлисда бош вазир Абдулла Арипов меҳнат миграциясини тартибли ва тизимли давом эттиришга оид режалари билан таништирди.

Жумладан, 2025 йилнинг ўзида Германия, Буюк Британия, Япония, Жанубий Корея, Исроил, Канада, Польша, Туркия, Саудия Арабистони, БАА каби 21 та иқтисодий ривожланган давлатларда 200 минг нафардан ортиқ фуқароларни ишга жойлаштириш чоралари кўрилади.

Шунингдек, келгуси йилларда ҳам ушбу ишларга қўшимча равишда чет элда ишлаш истагида бўлган фуқароларни касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитиш учун барча шароитлар яратилиши айтиб ўтилди.

@pushtisoldat


Қонунчилик палатаси ҳукумат аъзоларини маъқулламоқда:

➖Очилбой Раматов - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари;

Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири;

Жамшид Хўжаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари;

Зулайҳо Маҳкамова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси

@pushtisoldat


UzAuto Motors компанияси эртага 10:00да Chevrolet Cobalt GX-STYLE AT PLUS ва GX-MIDNIGHT AT автомобиллари учун контрактация бошланишини маълум қилди.

Автомобилларни харид қилиш учун шартномани savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали олиш мумкин.

@pushtisoldat


Тошкентда ногиронлиги бўлган шахслар учун “Ижтимоий такси” транспорт хизмати йўлга қўйилди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ногиронлиги бўлган шахслар ва таянч харакатида муаммолари бўлган болалар учун ижтимоий соҳа объектлари, таълим муассасаларига бориб келишларига қулайликлар яратиш мақсадида Тошкент шаҳрида "Ижтимоий такси" пилот лойиҳаси ишга туширилди.

@pushtisoldat


Репост из: Aspekt


Репост из: Aspekt


Репост из: Aspekt
O‘zbekiston “Turkiy dunyo” birdamligini kuchaytirmoqda

👉 Batafsil

@aspektofficial

Показано 20 последних публикаций.