ПСИХОТЕРАПИЯ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Insonning bu hayotda eng oliy maqsadi Allohni sevish, Allohning jamoli, mehr-muhabbatiga yetishdir.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ХАТИКО ФИЛЬМИГА ОТЗЫВ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#КИНОТЕРАПИЯ

Хатико: Самый верный друг/
Hachi: A Dog's Tale (2009) /
Реальная история безграничной верности.


Содиқлик ва вафодорлик хамда муҳаббат рамзи хакида вокей хикоя. Бутун инсониятга эслатма!

Хатико — ҳақиқий содиқлик ва вафодорлик хамда муҳаббат рамзи сифатида машҳур бўлган ит. Унинг воқеаси Японияда содир бўлган ва инсониятга чуқур таъсир қилган. Бу воқеа кейинчалик филм ва китоблар асосида бутун дунёга танилган.

Хатико ҳақида қисқача:

1. Туғилган йили ва жойи: Хатико 1923 йилда Япониянинг Акита префектурасида туғилган. У акита-ину зотига мансуб.

2. Эгаси: Унинг эгаси Токио университетида ишловчи профессор Хидэсабуро Уэно бўлган.

3. Содиқлик воқеаси:

Хатико ҳар куни профессорни Шибуя вокзалига кузатиб, кечқурун у ерда кутиб оларди.

1925 йилда профессор иш вақтида юрак хуружидан вафот этди ва уйига қайтмади.

Шунингга қарамай, Хатико ҳар куни вокзалга келиб, эгасини кутишда давом этди.

4. Тугаши: У 9 йил давомида вокзалга келиб-кетган ва 1935 йилда вафот этган.

Хатиконинг аҳамияти:

Символика: Хатико Японияда содиқлик, муҳаббат ва инсон билан ҳайвон ўртасидаги чуқур боғлиқлик рамзи сифатида танилган.

Ҳайкал: 1934 йилда Шибуя вокзали олдида Хатиконинг ҳайкали ўрнатилган. Ҳайкал Японияга ташриф буюрувчилар учун машҳур жойлардан биридир.

Фильмлар:

1987 йилда Японияда "Хатико моногатари" номли фильм суратга олинган.

2009 йилда Голливудда "Hachi: A Dog's Tale" фильми суратга олинди. Унда Ричард Гир бош ролни ижро этган.

Хатиконинг воқеаси хозирги инсонлар қалбидаги якинларига ва бир - бирига садоқат ва вафодорлик хамда муҳаббат ҳиссини кучайтирадиган руҳий тарбиявий хикоядир!!!








ЭЙ ХАТИКО СЕНГА КАТТА РАХМАТ❤️


Хатико бутун инсониятга урнак булиб дарс бергани учун унга Миннатдорчилик билдирилмокда


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАР🤍

Сизлар учун тонгги аффирмациялар:

🕯Мен ўз келажагимни яратувчисиман;

🕯Менинг орзуларим енгил ва осон амалга ошади;

🕯Мен келажагим учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан.


Давом этинг Азизлар!!!


1985 йилни Энг хит кушиги булган экан.


СМАРТ мақсад – бу аниқ ва самарали мақсад қўйиш усули бўлиб, у бешта муҳим мезонга асосланади. СМАРТ мақсад қўйишнинг асосий мақсади – унинг аниқ, баҳоланадиган ва эришиладиган бўлишини таъминлашдир. Қуйида СМАРТ таркибий қисмлари:

1. S (Specific) – Аниқ: Мақсад аниқ ва тушунарли бўлиши керак. У умумий эмас, балки муайян натижани кўзлаш керак.
Масалан, "Соғлиқни яхшилаш" ўрнига "Ҳар ҳафта 3 марта 30 дақиқа жисмоний машқ қилиш".

2. M (Measurable) – Ўлчанадиган: Мақсадга эришиш даражасини баҳолаш мумкин бўлиши лозим.
Масалан, "10 кг озиш" ёки "ойига 20 та янги мижоз жалб қилиш".

3. A (Achievable) – Эришиладиган: Мақсад реал ва амалга оширилиши мумкин бўлиши керак. Ҳаддан ташқари юқори ёки имконсиз мақсад мотивацияни йўқотиши мумкин.

4. R (Relevant) – Долзарб: Мақсад сизнинг умумий мақсадларингизга ва қадриятларингизга мувофиқ бўлиши керак. У сиз учун аҳамиятли бўлиши шарт.

5. T (Time-bound) – Муддатли: Мақсаднинг аниқ муддати бўлиши зарур. Бу сизга вақтини тўғри тақсимлаш ва назорат қилишга ёрдам беради.
Масалан, "6 ой ичида касбий малакамни ошириш учун 3 та курсни тугатиш".
Мисол:
"Келгуси 3 ой ичида ҳар ҳафта 2 та янги мижоз топиб, даромадимни 30% га ошириш".

Бу мақсад СМАРТ мезонларига жавоб беради, чунки у аниқ, ўлчанадиган, реал, долзарб ва муддатли.




19 ноябрь — Халқаро эркаклар куни Билан !!!

ЭРКАК УМРИ

Йигит бўлиб туғилмоқ — осон,
Мушкул — йигит бўлиб яшамоқ.
Эркак умри — бамисли вулқон,
Шижоатга тўлиб яшамоқ.

Тутганини бермас бировга
Маҳкам чангал бўлмоғи керак.
Ҳатто, жонин қўйиб гаровга,
Гапи дангал бўлмоғи керак.

Эркак умри – суронли кураш,
Поёнига етмаган ғайрат.
Қалб қасрига бегона нураш,
Ёқаларни ушлатган ҳайрат.

Халқи учун курашмоқ, ёнмоқ,
Керак бўлса, қилмоқ жон нисор.
Номардлардан ор қилиб, тонмоқ,
Ғуруридан тикламоқ виқор.

Жасоратга ёпинган юрак,
Ҳароратли, ўтли бағрлар.
Ақл ҳар бир ишида маслак,
Жиловини топган қаҳрлар.

Эркак умри – зулмат дилларга,
Машъал ёқиб, зиё таратмоқ.
Отасига муносиб дарға,
Яна битта эркак яратмоқ.

Вафо Мўмин










Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ота ҳақида бунақанги таъсирли шеър эшитмагандим😢

Шеър айтиш мана бунақа бўлибди.





Показано 20 последних публикаций.