PROVIEW.UZ — Янгиликлар


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Ўзбекистон ва жаҳондаги асосий янгиликлар — қисқа ва мазмунли шаклда
Oʻzbekchada: @proviewuzb
На русском: @proviewuzru
Ҳамкоркик ва реклама бўйича:
@proview_direct
+998(98)365-19-98
direct@proview.uz
Донат: http://tirikchilik.uz/proview

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Мирзиёев «Амирсой»да Жапаров билан норасмий учрашув ўтказди 🫂

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги «Амирсой» курортида Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан норасмий учрашув ўтказди. Учрашувда икки томонлама муносабатлар, минтақавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, курорт-рекреация марказларини ташкил этиш бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суришга келишиб олинди.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


🤔 Хосеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг хатосига ўз муносабатини билдирди ва у учун ўзбек тилини ўрганмоқчилигини айтди:

«Мен у билан мулоқот қилиш учун ўзбек тилини ўрганишим керак У инглиз тилини билмайди, шунинг учун биз у билан мулоқот қилмадик. У фақат бир ёки иккита машғулот ўтказди. Мен Чемпионлар лигаси ўйини арафасида Жон Стоунзни яқинда тузалган жароҳати билан қайтишига мажбурлашни хоҳламадим. Ҳар қандай футболчи хато қилиши мумкин. Мухлислар ҳар доим янги келганларни қўллаб-қувватлайди. У ҳали жуда ёш, у ўрганади. Мен ўйинчиларни сариқ карточка олгани учун алмаштираман, хато қилгани учун эмас», – деди «Манчестер Сити» бош мураббийи.

- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


АҚШ Давлат департаменти 90 кунга барча хорижий давлатлар, шу жумладан, Украинага ҳам ёрдам дастурларини тўхтатди. Давлат котиби Марко Рубиога кўра, бунда фақатгина Исроил ва Миср давлатларига истисно қилинган. 🗽
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Ўзбекистонда фуқароларга уй-жой сотиб олиш ўзи тўлаган маблағининг бир қисмини кэшбек қилиб қайтариш режалаштирилаётгани маълум қилинди. Таъкидланишича, бу йилда уй-жой қуриш дастурларига бюджетдан жами 15,5 трлн сўм йўналтирилиши мўлжалланган. 🏠
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Ҳусанов учун дебют омадли бўлмади 🤦‍♂️

АПЛ 23-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» - «Челси» баҳси бўлиб ўтди ва мазкур беллашувда «шаҳарликлар» 3:1 ҳисобида зафар қучди. Манчестерликлар сафида Гвардиол, Холанд ҳамда Фоден гол урган бўлса, «аристократлар»нинг ягона голи Ҳусановнинг қўпол хатоси эвазига, Мадуэке томонидан киритилди. Ўзбек легионери Абдуқодир Ҳусанов 4-дақиқада сариқ карточка олган мазкур беллашувда 52 дақиқа ҳаракат қилиб, захирага олинди.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Тошкент | ☁ +9°C
-2°C дан +9°C гача кун давомида
Ҳудудлардаги об-ҳаво

🇺🇸 USD: 12 969,05 (-10,08)
🇷🇺 RUB: 132,19 (+0,97)
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


🤩 Бугунги алмашинув доирасида 200 нафар фаластинлик маҳбуснинг барчаси Исроил қамоқхоналаридан озод қилинди:

«114 нафар фаластинлик маҳбус Рамаллаҳдаги Офер қамоқхонасидан озод қилинди (Ғарбий соҳил). Яна 70 нафар маҳбус Мисрга, 16 нафари Ғазо секторига депортация қилинади», – дейилади Исроил томони баёнотида.

- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Расман Ҳусанов бугун «Манчестер Cити»даги дебютини амалга ошириши тасдиқланди ⚡️

Англиянинг «Манчестер Cити» клуби бугунги «Челси»га қарши ўйинда ўзининг асосий таркибига ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусановни ҳам киритди. Ўйин Тошкент вақти билан 22:30 да бошланиши кутилмоқда. Афсуски ҳеч қайси ўзбек телеканали Премер-лига трансляция ҳуқуқини харид қилмагани сабаб ўйин маҳаллий телеканаллар орқали эфирга узатилмайди.

📺 Онлайн кўриш
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Ўзбекистонлик фоҳиша қиз ҳақидаги филм «Оскар»га номзод бўлди 💃

Ўзбекистоннинг қора рўйхатидаги «Анора» филми «Оскар»га даъвогарлик қилмоқда. Мазкур филмда бош қаҳрамон, ўзбекистонлик эротик раққоса Анора ролини ижро этган Майки Медисон бош аёл роли учун, унинг қайлиғи ролини ўйнаган Юра Борисов эса Иккинчи даражали энг яхши эркак актёр номинацияси учун «Оскар»га номзодлар орасига киритилган.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Ўзбекистонга енгил автомобиллар асосан Хитойдан импорт қилинмоқда 🚗

Ўтган йилда Ўзбекистонга жами 74,7 мингта енгил автомобиль олиб кирилиб, уларнинг умумий қиймати $1,28 млрд ни ташкил қилгани айтилди. Таъкидланишича, энг кўп импорт (61 мингта) Хитойдан қилинган.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қозоғистондаги нефт базасида портлаш содир бўлди 🔥

Бугун Қозоғистоннинг Жезқазғон шаҳридаги нефт базасида портлаш содир бўлди ва бунинг ортидан ёнғин чиқди. Портлаш оқибатида тўрт киши тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Уларнинг аҳволи ошкор этилмаган. Қайд этилишича, аланга ўчирилган, ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Ўзбекистонда меҳнат шартномасини электрон шаклда тузиш имконияти яратилаётгани маълум қилинди. Таъкидланишича, сенат ялпи мажлисида Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун кўриб чиқилган. ‼️
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фарғона вилоятида 70 ёшдан ошган пенсионер, маст ҳолда ўзининг 41 ёшли ўғлини пичоқлаб ўлдиргани учун 10 йилга қамалди. Марҳумнинг беш нафар фарзанди отасиз қолди. 🤐
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Япониялик чанғи учувчиси Рёю Кобаяси чанғи учиш майдончасидан 291 метрга сакраб, дунё бўйича мутлақ рекорд ўрнатди 😳
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Ўзбекистонда ҳар йилги меҳнат таътили вақти учун ҳақ тўлашда ҳамда меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўлашда якшанба куни инобатга олинмаслиги аниқ белгилаб қўйилмоқда 💼
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Ўзбекистонда ҳомиладорлиги ёки фарзандлари борлиги билан боғлиқ сабабга кўра ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ёки уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланмоқда. Тегишли қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. ❗️
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


«Ҳамас» яна тўрт нафар исроиллик гаровга олинганларни озод қилди ⚡️

Бугун Фаластиннинг «ҲАМАС» ҳаракати Исроил билан келишувга кўра, 477 кундан бери асирликда сақланаётган 3 нафар 20 ёшли яҳудий ҳарбий аёл аскарлари Карина Ариев, Даниелла Гилбоа, Наама Леви ва яна бир нафар 19 ёшли Лири Албагни гаровдан озод қилиб, Қизил Хочга топширди. Улар 2023 йил 7 октябрь куни Ғазо яқинидаги ҳужум пайтида «ҲАМАС» жангарилари томонидан ушланиб, гаровга олинган. Бунга жавоб тариқасида Исроил томони 200 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилиши кутилмоқда.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


«Ҳайратон – Мозори-Шариф» темирйўлидан фойдаланиш бўйича шартнома узайтирилди 🚂

Тошкентда Афғонистон жамоат ишлар вазирининг темирйўл масалалари бўйича ўринбосари М.Соҳибзода ва Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов «Ҳайратон – Мозори-Шариф» темирйўлидан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш бўйича шартномани узайтириш келишувига эришди. Бунда «Ўзбекистон темирйўллари» АЖнинг «Согдиана транс» МЧЖ «Ҳайратон – Мозори-Шариф» темирйўлига хизмат кўрсатувчи оператор сифатида сақланиб қолиши белгиланди.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Мирзиёев опера хонандасини хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирлади 🏅

Президент Ўзбекистон давлат симфоник оркестри опера артисти Отабек Баҳодир ўғли Назировни «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» фахрий унвони билан тақдирлади. Таъкидланишича, у бунга ўзининг ёрқин истеъдоди, ижро маҳорати билан ўзбек опера санъатини ва миллий маданиятини ривожлантириш, унинг шон-шуҳратини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда халқаро муносабатларни мустаҳкамлашдаги ўрни учун лойиқ кўрилган.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот


Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Мухаммед ибн Салман Аль Сауд подшоҳлик келаси тўрт йил ичида Дональд Трамп бошчилигидаги АҚШга $600 млрд сармоя киритмоқчилигини маълум қилди. Америка раҳбари эса, шаҳзодадан мазкур суммани $1 трлга етказишни сўради. 🤦‍♂️
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

👉 proview.uz — холис ахборот

Показано 20 последних публикаций.