ПРЕЗИДЕНТЛИК ВАСВАСАСИ
Халқимиз бошига қатор синовли мусибатлар тушгани Ватанга содиқ инсонларни маънавий бирлаштирган бўлса, айрим нокаслар юзини яна бир бор очиб бермоқда.
Бирон бир юртга қандайдир бало келганда ҳатто ёвлар маълум вақт ўзаро сулҳ битимини тузганлигини тарих айтиб беради.
Яқинларингиздан бири машҳур профессор-шифокор назорати остидалигига қарамай жон таслим қилиб турганда олдингизга бир киши келиб, ман даволашни билардим лекин сен мана шу шифокорни танлаб мана хато қилдинг деса қандай ҳолатга тушган бўлардингиз?! Ёрдам бермоқчи бўлган одам шундай гапириши мумкинми?! Қўлидан ҳеч нарса келмайдиганлар оғзидан фақатгина "Ана кўрдингми?!..." деган сўздан бошқа нарса келмайди.
Давлатимиз, халқимиз ва Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошига тушган бугунги мусибатлардан фойдаланиб ўзининг ғаразли ниятларини амалга оширмоқчи бўлаётганларга ҳайрон қоламан.
Сезган бўлсангиз ҳаммаси жойида бўлган вақтда қўпол бўлсада қисиб турганлар ҳозир фаоллашиб қолишди. Президент бўлишни истаб қолишган ёки ҳукуматни қўлга олишда халқдан ёрдам сўрашлар...
Тўғри, демократик жамиятда хоҳлаган одам ўз фикрини билдириши мумкин. Истаган одам президентликка даъво қилиши мумкин... Лекин рақиб жароҳат еган пайтда унга ҳужум қилиш мард жангчига хос эмасда!
Президент бўлмоқчи бўлган ўша кимдандир норози бўлганим сабаби ҳам айнан мана шунда. Давлатни бошқариш ҳозирги даврда қанчалик оғир эканлигини сиёсий билими заррача бўлган инсонлар тушунади. Бу борада тўхталмоқчи эмасман. Фақат инсон мард бўлиши керак. Амалдаги президентлик даври тугашини ёки пандемия ўтишини кутиши керак эди...
Эътиборли томони шундаки, ўзининг ғаразли нияти борлигини ўзи билмаган ҳолда ошкор қилиб қўяди. Бу ҳам қайсидир маънода бир ютуқ.
Халққа ҳозир нима керак?! Ўзгаришларми?! Йўқ! Тиббий ниқобни ечиб олдинги ҳаёт тарзига қайтиш! Тўхтаб қолган жойидан давом эттириш! Оч қоринни тўйғизиш ва ҳоказолар. Мана шулар керак! Сайлов кимни кўнглига сиғади?!
Шавкат Мирзиёевнинг самимий муносабатига кўз юмиб унга тош отаётганларга қараб хаёлимдан ўтадиган ягона нарса шуки, бекорга Ислом Каримов четдаги хоинларга шавқатсиз бўлмаган экан?!...
Шоқолга ўхшаб ҳамма жойдан чинқиришга уринма! Президент ёлғиз эмас! Буни маддоҳликка бурсангда фарқи йўқ! Юртимиз тинчлиги ҳар нарсадан устун! "Демократлар" дунёга боқ! Ўзбекистондан бошқа жойдардаги аҳволга қара! Курсисеварлик қилиб халқни чалғитма! Қийналиб қолган одамларга тўрт сўм пул беришга келганда тешикка кирасанлар! Хуллас чалғитма!
Мардон Аслонов
www.elmadad.uz