ДХХ&ИИВ
Бу икки соҳа функциялари бир-биридан тубдан фарқ қилсада лекин умумлашган ҳолатда улар жамиятда ҳуқуқ тартиботни белгиловчи органлар саналанади. Бу қаторга Миллий гвардияни қўшмаганим боиси шуки, у асосан ДХХ ва ИИВ кадрлар таркибидан ташкил топганидандир. Қисқа қилиб айтганда Миллий гвардия синов даврини ўтамоқда.
Шавкат Мирзиёев Президент бўлганидан сўнг, собиқ МХХ раҳбариятида жиддий ўзгаришлар содир бўлди. Бундай ўзгаришларга тизимдаги раҳбариятга боғлиқ жиноий ҳаракатлар сабаб бўлди. Давлат сири бўлганлиги боис бу ишлар жамоатчиликка ошкор этилмади.
Аммо Президент томонидан айнан тизимдаги мансабдорларни қоралаб танқид қилган фикрлари афсуски, ДХХ(собиқ МХХ)нинг барча ходимлари фаолиятига нисбатан кўпчилик онги салбий фикрларни пайдо қилди. Минглаб ватанпарварлик руҳида тарбияланган ўғлонлар фаолиятига кўринмас тўсиқларни пайдо қилди. Асосан давлатнинг ташқи кучларга қарши туриш механизмлари ДХХда қолдирилди. Шунга қарамай ДХХ умумлашган вазифасини бугунги кунга қадар муаммосиз бажариб келаётганини кўриш қийин бўлмаса керак.
Миллий яъни маҳаллий масалаларга оид тадбирларга кўпроқ Ички ишлар органлари сафарбар қилинди. Ҳокимлар ваколати кенгайди. Ички ишлар тизими ҳокимлар топшириғини сўзсиз бажарадиган органга айланди.
Энди бугунги кунларда кўзга ташланаётган камчиликлар ҳақида сўз юритсам. Жойларда шахсий мулкларнинг ноқонуний бузилишлари, деҳқон ва фермерларнинг боғ ва экинлари ҳокимият амалдорларининг оғзаки топшириғи асосида илдизи билан қўпориб ташланиши ва шунга ўхшаш халқни норози қилаётган воқеалар ижрочиларидан бири айнан яшил формадаги ички ишлар ходимлари бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Талофатлар кўраётган қайси мулк эгаси форма кийган ходимга қарши бориши мумкин?!
Давлат формасини кийган орган ходими қароқчини ишини қилса халқ дардини кимга айтсин?!
Натижада Президентга ўз мулкини ҳимоя қилаётган инсонларнинг видео мурожаатлари кескин кўпайиб борди.
Ички ишлар тизимидаги барча бўлимлар маҳаллий ҳокимиятнинг тан соқчисига айланди. Қўпол қилиб айтганда ҳокимият ўзини формадагилар орқали иҳоталаб олди. Даҳшат тўғрими?!
Шу билан бир қаторда ИИВ тизимига тегишли айрим ходимлар журналист, депутат ва бошқаларга нисбатан ҳам ноқонуний хатти ҳаракатларни амалга ошириши оддий ҳолга айланаётгани ачинарли ҳолат ҳисобланади. Кадр ортида нима бўлишини билмасакда жабрланувчининг ўзи кўп вақт ўтмай оммадан узр сўраши шубҳали эмасми?!
Нима демоқчиман?! Жамиятда адолатсизлик бўлмаслиги учун ДХХ ва ИИВ ўртасида мувозанатни таъминлаш лозим. Ҳокимлар Президентнинг ишончли вакили бўлса ҳам ҳар қадами назоратда бўлишини ҳис этсин!
Ҳурматли Шавкат Миромонович, Ички ишлар вазирлигининг монополиясига қарши чора кўриш масаласини кўриб чиқишингизни сўраган бўлардим. Балансни ушланг!
Давлатимиз раҳбарига яқин бўлган инсонлар мазкур мақоламни уларга етказишингизни сўраган бўлардим.
Бу нафақат мени шахсий фикрим балки кўпчиликнинг кўнглидан ўтаётган дилдаги гаплари ҳисобланади. Тўғрими юртдошлар?!
Мардон Аслонов
➡️ @elmadad