ҒАЛАМИСДАН ЖАВОБ
Биласизми, санъаткорлар ичида шундай кичкина қатлам борки, у қайси, хотини ёки эри кечаси гапига кирмаса халқдан аламини олади, тўйларда кутганидек пуллар ёмғирида қолмаса ҳам аламини халқдан олади, дивандагиларни фикрини интернетда ўқиб қолса албатта уни устидан кулиб қўяди...
Нима учун?!- деган савол туғилади. Интернетга кириб фикр берадиган дивандагиларни ҳаммасини ёмон дейишдан ман йироқман. Мен эмас балки Президент бундай "ғаламис"ларни ҳимоя қилади.
Сабаб?! Санъаткор ўша дивандаги халқдан аламини олиб уларга қарата турли хил маънавиятсиз ҳаракат қилганда аниқ биладики, эртага уни жавобгарлиги йўқ. Вақтинча лицензия олдириб қўяди ва яна қайтариб олади.
Халққа қарата катта кўкраги ва орқасини шаклини кўрсатиб қўйиб расмга тушишлар, ётиб олиб акиллашлар ёки бечора халқни оғир кунини инобатга олмай ўз уйида шоҳона овқатларни пиширганини реклама қилиб, ман зўр иш қилдим жасорат кўрсаттим дейиш бир имконини берадида шу билан кибрини намоён қилади. Афсуски бундай қилиқлар орқасида жазо бўлмайди. Дивандагилар нари борса бир икки шу санъаткор ҳақида танқидий пост ёзади халос. Лекин ундан нарига ўта олмайди...
Ана мана шу нарса охирги пайтларда ўша санъаткор қатламини одатига айланиб қолди. Креслода ўтириб олган каттасига ишониб халқ устидан хоҳлаганча кулииииб тураверадиии.
Бугун тўйлар тугаган, зерикан, кўпи уйда турибди. Қиладиган иши йўқ. Оддий аҳоли картошка пиёзга навбатда турган бир пайтда улар ўз қилиқлари билан халқ нафратини қўзғамоқда.
Лекин кўрмасдан, билмасдан ва эшитмасдан туриб бутун дивандагилар ҳақида салбий фикрларни айтиш ёки ҳақоратомўз муносабатда бўлиш бу жудаям нотўғри нарса.
Нима учун бу гапни айтаяпман?! Чунки айнан дивандаги ўша фикр берувчи блогерлар, мутахассислар, танқидчилар халқимиз дардини очиқ ойдин қўрқмай ёзишмоқда.
Ватан хавфсизлиги учун энг кўп хизмат қилувчи инсонлар ҳозирги кунда дивандагилар. Беғараз! Улар ҳаттоки хизмат кўрсатган ёки халқ артисти унвонини олмайдилар! Кечами кундузми?! Ҳукумат тизимидаги барча амалдорларни фаолиятини таҳлил қиладилар ва халқ ҳукмига ҳавола этадилар. Қанчадан қанча сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий масалалар айнан дивандагилар кўтарган мавзу асосида ҳал этилмоқда. Буни давлат раҳбари ҳам тушуниб турибдилар. Шунинг учун кўпроқ биз ғаламислар ёнига тушмоқдалар.
Дивандаги блогерлар халқимиз хизмати йўлида интернетга кириб кўз нурини кетказиб ўз ёнидан харажат қилиб беминнат хизмат қилишмоқда.
Айтингчи... Халқимизнинг оғир кунига санъаткорлар кўпроқ ярамоқдами ёки диванда ўтириб олиб кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатишга интилаётган ва уларни мурожаатларига қулоқ солиб тегишли ташкилотлар, ҳомийларга хабар бераётган ёки ўзлари ташкиллаштириб кўмак бераётган "ғаламис"лар керакми?!
Дивандан салом!
@elmadad