ХАВФСИЗЛИК БИРИНЧИ ЎРИНДА!
Қўшни Тожикистон республикаси чегарасида бўлиб ўтган мудҳиш террорчилик ҳаракати юзасидан фикр беришни жоиз деб биламан. Хабарингиз бор, ИШИД жангарилари чегарачиларга ҳужум қилди. Аксарияти қурбон бўлган бўлса, асирга тушганлар ҳам йўқ эмас.
Терроризм ва экстремизмнинг ҳаракат босқичлари аввало инсон онгини заҳарлаш, ундан кейин жамиятда иккиланиш руҳиятини пайдо қилиш ва охирида қўпорувчилик амалиётига ўтишдан иборатдир.
Охирги пайтларда ижтимоий тармоқдаги чақириш ва турли радикал қарашдаги фикрларни пайдо бўлиши асло тасодифан юз бермаган эди. Мана дастлабки натижа ён қўшнимиз ҳудудида ўз исботини топди. Интернет фойдаланувчилар айримлари буни оддий ҳол деб қабул қилишлари афсуски яхшилик аломати ҳисобланмайди!
Ким нима деса десин! Спектакль дейдими буни театр дейдими муҳими қурбонлар борлигида эмасми?! Тожикистонлик ҳарбий зобит ва милиция ходими ҳалок бўлди! Уша қурбонлар ҳам кимнидир отаси ёки фарзанди ҳисобланади. Масалага юзаки қараганлар ўз яқинидан жудо бўлиш қанчалик мусибат эканлигини ҳис қилса бас!
Энди асосий масалага ўтаман. Хабарингиз бўлса, 7 ноябрь куни Тошкент шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги 47-йиғилиши бўлиб ўтади.
Унда халқаро терроризм, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмаси, трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш борасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқиш, МДҲ маконида миллатлараро ва конфессиялараро низолар келиб чиқишининг олдини олиш, транспорт коммуникациялари ва иқтисодиёт соҳасида хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳамкорликдаги чора-тадбирларни ишлаб чиқиш кўзда тутилаётган экан.
Юқоридаги чора-тадбирлар негизи айнан давлат чегараларини мустаҳкамлашга бориб тақалади. Чегарани қўриқлаш давлат хавфсизлигининг асосий вазифаси ҳисобланади.
Онгимиз чегарасини террорчилик ҳаракатидан қандай ҳимоя қиламиз?! Билиб билмай гапириб ўшаларни ўлжасига айланиб қолмаслигимизга ким кафолат беради?! Террорчиликда айбланган инсонни ота-онаси ҳимоя қилса қилди бўлмаса ишонган дўсти ҳам биринчилардан бўлиб ундан юз ўгириб кетади. Барча танишлари ҳатто унинг телефон рақамини блоклаб қўяди. Интернетдаги "биродарлари"ни гапирмаса ҳам бўлади. Ўша ифлосларни деб қанчадан-қанча оилалар хонавайрон бўлмоқда.
Шундай экан, оддий ва кўнгли тоза халқимни доимо огоҳликка чақиришни ўзимнинг инсоний бурчим деб биламан. Алданиб қолманг! Адашиб юрманг! Йўлдан урувчиларни фикрига ишониб умрингизни хазон қилманг! Терроризм аср вабоси! Унга чалиниб қолманг!
Бу масалада Давлат ўз ишини қандай бажаришни билади. Аммо Ватанимиз ва халқимиз хавфсизлиги учун барчамиз масъул эканлигимизни унутмайлик!
Яқинларингиз ҳолидан хабар олинг! Уларни дуоларини олиш учун хизматларини қилинг! Ота рози Худо рози! Жаннат оналар оёғи остидадир!
Мардон Аслонов