САЙЛОВ 2019
Ҳаётни ўз қаричимиз билан ўлчаб тор фикрлар атрофида ўралашиб қоламиз. Бирлашсак қандай кучга эга бўлишни хаёлимизга ҳам келтирмаймиз. Давлат томонидан имкониятлар берилганда ундан унумли фойдаланиш ўрнига эски тос эски ҳаммом деган хаёлга содиқмиз. Сайловдаги фаоллик эртанги кунимиз учун янги эшиклар очишига ишонайлик.
Янги давр бошланди! Ён атрофимиздаги айрим инсонлар ўзгарганига боқайлик! Бизлар каби оддий юрганлар қандай мартабага эришди?! Баъзи нокасларни иллатлари бизни ҳаракатдан қолдириши ва яшашдан бездириши керакми?!
Қачонгача ўзимиз билмаган кучларимизни ўзгалар фойдаланишади?! Танҳо бўлсак ўз муаммоларимиз атрофида айланиб қоламиз. Ўнта бўлсак уларни ўнглашга қурбимиз етади. Юзта бўлсак ҳар қандай муттаҳамни юзига гапирадиган бўламиз. Мингта бўлсак хоҳишларимиз амалга ошади. Миллионта бўлсакчи?! Унда жамият янгилана бошлайди.
Халқ қудрати ҳар нарсага қодирдир! Бўлишиш бизни таназзулга олиб бораверади.
Ватанпарварлик қалбимизда муқаддас бурч бўлиши ҳақида ўйлаб кўриш лозим! Биздан фаоллик талаб этаётган даврни шунчаки томошабин бўлиб ўтказиш аввало ўзимизга нисбатан қилинадиган хатодир!
Ижтимоий фаоллик сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар калити эканлигини қачон англаб етамиз?!
Позитив руҳда келажакка умид билан қараб қадам ташлаганларгина эртанги кун эгаларидир! Чарчамай чарчатайлик! Ухламай тафаккур қилайлик! Тўхтамай тараққиётни тўхтатмайлик! Оғир кунлар бошдан кечаётган даврда вазминлик билан ўзгаришларни таҳлил қилайлик.
Ўзгаришлар саноқли бўлсада ушбу мазмундаги мақолаларлар ортидан дўстларимиз сафи кўпайиб бормоқда. Бундан ортиқ ютуқлар борми?! Ҳамфикрлар бирлашишидан яхши лойиҳа борми бу дунёда?!
Эзгу мақсадлар атрофида жам бўлиш юрт фарзандларининг ягона танловидир!
Мардон Аслонов