МУҲТАШАМ ТЎРТЛИК
Президент ташрифи вақтида фалон туман «тўртлиги» ишдан олинди!- деган хабарлар кўзга тез-тез ташланмоқда. Кутилмаган шундай мазмундаги ахборот маҳаллий ҳокимиятнинг сектор раҳбарлари ҳақида боради. Булар таркибига ҳоким, прокурор, ички ишлар бўлими ва давлат солиқ инспекцияси бошлиқлари киради. Яъни муҳташам ТЎРТЛИК!
Маълум бир туманни тўртга бўлиб олиб бошқариш механизмлари сектор раҳбарлари зиммасидадир! Шавкат Мирзиёевнинг фавқулодда ҳолатда жорий этган ушбу бошқарув механизми вақтинчалик характерга эга деб биламан. Маълумки, мамлакатимизда аграр соҳа кўп қисмни ташкил этади. Айниқса, чекка ҳудудларда аҳоли асосан қишлоқ хўжалиги бўйича меҳнат қилади. Ҳокимдан ташқари прокурор, ички ишлар бўлими ва солиқ раҳбари қандай қилиб ўз соҳасига бегона ишларга бош қош бўлиши мумкин?! Йиллар давомида деҳқончилик, чорвачилик, боғдорчилик ва бошқа соҳада тажриба ортирган деҳқон ва фермерларга қандай маслаҳат бераши мумкин?!
Иккинчи сектор раҳбарининг бир куни!- деган лавҳалардан кўриш мумкинки, формадаги ходим дала майдонида оддий одамлар билан мулоқот қилиш вақтида масала моҳиятини тушунмай қолаётгани унинг қарашларидан маълум. Агар тизим шундай давом этадиган бўлса, унда ички ишлар, прокурор ва солиқ раҳбарлари фермерлардан чиққан кадр билан тўлдириш зарур бўлиб қолади. Унда ушбу соҳаларнинг асл маъноси йўқолади. Мана шунинг учун ҳам юқорида Президент қарорини вақтинча деб айтиб ўтдим. Шахсан менга тадбиркор ёки фермерни устида формали раҳбар бўлиши ёқмайди. Аслида формалиларга ҳам ўзига номаълум бўлган ишни қилиш ёқмаслигини биламан.
Мени Президент қарорига қарши фикрлашда айблашингиз мумкин. Лекин ундай эмаслигини давлатимиз раҳбари ҳам жуда яхши биладилар деб ўйлайман. У киши қишлоқ хўжалигини ким қандай билишини биладилар. Хоп! Тўртлик механизми ўзини бундан кейин оқламас экан, унда нима қилишимиз керак?!
Ана энди асосий масалага келдик. Ҳудудларни бошқариш ҳуқуқлари секторлардан олиниб маҳаллий кенгаш аъзолари яъни депутатларга берилади. Депутатлар халқимиз вакили ҳисобланади. Аслида шундай! Шундай бўлиши керак! Халқ фикридан келиб чиққан ҳолда қарорлар тайёрлаш айнан депутатларга оид.
Сезаётган бўлсангиз масала айланиб яна олдимизда турган сайловга бориб тақалмоқда. Ижро ҳокимияти халқ хизматида бўлиши учун ҳам халқпарвар номзодлар сайловда ютиши лозим. Янги жамоани шаеллантириш ва мукаммал маҳаллий еенгашларга асос солиш айнан бизнинг сайловга бўлган муносабатимизга боғлиқдир! Бекорга шунча вақтдан бери сайлов ҳақида фикр бераётганим йўқ! Кейинги беш йиллик тақдиримизга бефарқ бўлмайлик! Ишонинглар ўзгартириш бизни қўлимиздан келади. Бир биримизга қараб ҳаракат қиладиган халқ эканлигимизни инобатга олсак, ҳеч бўлмаса бир киши жонбозлик кўрсатса қолганлар унга эргашади.
Сайлов жараёнида фаол иштирок этиш орқали юқорида келтирилган Тўртликни ҳам ўзлари тушунмайдиган юмушлардан халос этган бўламиз. Прокурор, ички ишлар ва солиқ раҳбарлари ўз ишини қилгани яхши эмасми?!
Мардон Аслонов