АЙРИМЛАРГА ЛОЛ ҚОЛАСАН!
Қанчалик оптимистик фикрлашга ҳаракат қилмай, охирги пайтдаги ижро ҳокимиятининг айрим ишларига ёқа ушлашдан бошқа чора кўрмаябман. Халқни тинчлантириш ёки эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлаш ҳар бир ақл эгаларининг Ватан олдида бурчи ҳисобланади.
Аммо халққа қарата сабр қилинглар азизлар ҳаммаси яхши бўлади деб турган бир пайтда ҳукумат тизимида чиқарилаётган қарорлар халқни эзишга қаратилса, дардингни кимга айтасан. Омма олдида ёлғончи ва маддоҳга чиқиб қолар экансан.
Ватан тинчлиги ва давлат хавфсизлиги ҳар нарсадан устун. Ўша тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солаётганлар ким?! Ночор аҳволга тушаётган оддий халқми ёки лавозимидан фойдаланиб билганида қолмаётган амалдорларми?!
Жавоб энди аниқ! Ватан тинчлиги ва давлат хавфсизлиги учун таҳдид бўлаётган ичимиздаги душман бу айрим амалдорлар! Улар чиқарилаётган мантиқсиз қарорлари билан халқимиз нафсониятига тегишмоқда. Кўчага чиқиб ўз ҳаққини талаб қилиб очлик эълон қилишлар ортидан кимларни дасти бор?! Қийналиб қолган чорасиз одамларни намойишга чиқиши ҳуқуқбузарлик экану ўз ишини бажармаган каттаконларни жинояти оддий шўхлик бўлиб қолдими?! Битта узр билан иш битади деб ўйлашадими?!
Балки бугунги ишларнинг илдизи ДХХ(собиқ МХХ)нинг ваколатлари қисқарганига бориб тақалмоқдадир?! Амалдорлар онгида қўрқув деган ҳис ўша кундан бошланиб йўқола бошлагандир?! Шаҳар бедарвоза бўлиб қолмагандир?! Баъзан давдат бойликлари қандайдир кучлар ёки манфаатлар ўртасида тақсимланиб қолаётгандек гўё. Бу гаплар фақатгина мени эмас балки кўпчиликни юрак тубида тўпланиб қолган аччиқ саволлар ҳисобланади.
Қарс икки қўлдан чиқади!- деган нақл бор! Халқ янгиланиш ва ўзгаришга тайёр бўлиб турганда иккинчи томондан ҳам шундай муносабатни кутишини унутмаслик лозим.
Халққа тадбиркорлик ёки керакли билимларни ўргатиш мураккаб иш ҳисобланмайди. Бизни халқимиз томи кетиб қолган мол эмас! Беш йиллик ушбу соҳада олиб бораётган изланишларим шундай қатъий қарорга келишимга олиб келган. Бизни одамларнинг ўқув салоҳият даражаси талаб қилинадиганда юқоридир! Аммо тадбиркорлик соҳасидаги тўсиқларга келганда барчаси бир тийинга тенг бўлиши аламли ҳолатдир.
Бу сафар Президентга эмас айнан шундай мантиқсиз қарорлар, монополия, жарималар ва бошқа халқимиз нафратига сабаб бўлаётган ишларни бажараётганларга мурожаат қилмоқчиман! Ўзингизни ва нафсингизни босиб олинг! Бюджетни тўлдириш бу халқ мулкига кўз олайтиришни англатмайди! Сизни ҳар бир бераётган фикрингизни халқимиз кузатаётганини унутманг! Ҳам Яратганни ҳам қлнунни олдида тўғри бўлинг! Инсон манфаатлари йўлида ҳақиқий амалий ишларни бажариб ўз позициянгизни исботланг!
Бу гапларни бекорга айтмаслигимни зеҳнияти кучли бўлган инсонлар тушуниб етди деб ўйлайман. Мақсадим талон-тарож ишларга чек қўйишдан иборатдир! Дўст ҳам душман ҳам ушбу жиддий масалани эътибордан қолдирмаслигини сўрайман!
Мардон Аслонов
➡️ @elmadad