КАДРЛАРГА СИНОВ
Кузатувлар шуни кўрсатадики, бирон бир мансабга кўтарилгунга қадар аксарият раҳбарлар биноийдек ишлашади. Унга ишонч билдириб масъулиятли лавозимга тайинлагандан сўнг асл башаралар очила бошлайди.
Натижада ниқоблар ечилади! Хато қилса ёки давлат мулкини талон тарож қилса, ўлмаслигини билади. Нари борса 3-4 йил панжара ортига боришини ҳам тушунади. Бутун диққат эътиборини ўмаришга қаратади. Давлат харидлари ёки бюджет маблағлари ишлатишда ўз улишини олади. Буни халқ тилида ОТКАТ деб айтади. Эътиборли томони шундаки, фирибгар кадр қонунни бузади шу билан бир қаторда ўз мулкини қонун доирасида ҳимоя қилади.
Қандай қилиб?!- дейсизми. Давлат пуллари ёки хизмат ваколатидан олган поралар ҳисобидан ўз номига эмас балки бошқа жисмоний шахс номига кўчмас мулк сотиб олади. Ёки тадбиркорлик субъектларини ишга туширади. Мободо қўлга тушса ёки тергов қилинса ундан кейин суд бўлсада "бечора"нинг номида ҳеч қандай мол-мулк бўлмайди. Қизиқ томони шундаки, давлат пулини ўмарган кимса охир оқибат қонун ҳимоясига кириб қолади.
Мана адолатсизлик қаерга бориб тақалади?! Айрим раҳбарларни ишлашини одамлар танқид қилади. Тўғри халқ манфаатлари учун ишламайди. Аммо ўз нафсини ҳимоя қилишда керак бўлса дунёга машҳур адвокатлардан ўтиб кетади.
Нима демоқчиман, давлат маблағи керак бўлса етим ҳаққидан оғир ҳисобланишини эсдан чиқармайлик. Тегишли давлат идораларига тайинланадиган ҳар қандай кадрларни ёки амалдаги айримларини махсус назоратдан ўтказиш лозим. Бефарқлик қилсак, хатолар сони шу зайлда давом этиши турган гап!
Бундай долзарб масалада ёлғонни аниқлайдиган ДЕТЕКТОРни ишга солиш вақти келди! Бошида ихтиёрий бўлсин! Қайси раҳбар ёки номзод ўзига ишонса, марҳамат ушбу мосламадан ўтган ҳолда юзини ёруқ қилсин. Мазкур детектордан муносиб ўтганларгина давлат ва ҳукуматнинг кадрлар захирасига кириши лозим.
Қайсидир маънода узоқни ўйламайдиган ўғри ходимларнинг ўй хаёли ҳақиқатга яқин. Ростан ҳам ўғри ўғрилигини қилади, давлатга пул қайтармайди. Натижада катта зарар келиб чиқади. Оз фурсат қийналган ёки жазо муддатини ўтаган жиноятчи озодликка чиқибоқ ўша тарқатган ҳаром пулларини қариндош уруғ ва ёру дўстларидан қайта ўзига йиғиб олади. Мазкур масалага эътибор қаратиш лозим. Давлат пулига хиёнат қилган барча пулларини охиригача қайтарсин! Бошқани номида бўсада асл эгаси аниқлаштирилсин ва мулк мусодара қилинсин. Токи юқорида айтиб ўтилган йўллар билан давлат пулини ўзлаштирувчи фирибгарлар қонунга чап бермасин.
Мардон Аслонов
➡️ @elmadad