МАХСУС НАЗОРАТ
Кўз олдимизда бўлаётган ўзгаришларга қараб пул ҳар нарсани ҳал қилади деган хаёлга бормоқдамиз. Капиталистик қарашлар онгимизга сингиб бормоқда. Ҳукумат томонидан халқдан қонун доирасида пул йиғишнинг турли туман йўллари ишлаб чиқарилмоқда. Пулинг бўлса прописка ҳал бўлади, ўқишга киришинг мумкин, чиройли автомобиль рақамлар соҳиби бўлиш ва бошқа қатор расмий чекловларни сотиб олишинг мумкин. Албатта давлат бюджетини тўлдиришга ҳеч ким эътироз билдирмайди. Йиғилган пуллар ижтимоий соҳаларга сарфланадику деб ўзимизни овунтирамиз.
Аксарият ҳолларда пулнинг кучи биринчи ўринда бўлиши хавфли эмасми?!- деган савол пайдо бўлиши табиий ҳол. Бунга жавоб бериш қайси томондан қарашга боғлиқ. Давлат хавфсизлиги ёки унинг сирларига оид масалада пулга ўрин бўлмаслиги шарт. Ватанпарварлик пулга сотилмаслиги лозим. Аксинча пулдор амалдорлар фаолияти устидан назорат қилиш Ватанга содиқ хизмат қилаётган кадрлар қўлида бўлиши керак. Нимани назарда тутганимизни англаган бўлсангиз керак албатта.
Ҳар қандай давлат аҳамиятига молик шартнома, келишув ва инвестицион лойиҳаларни таҳлил қилиш, уларни махсус тарзда назоратга олиш бугунги даврнинг долзарб масаласи ҳисобланади. Шундай қилинсагина Давлат мулки, ер ости ва усти бойликлари талон-тарож қилинишини олди олинарди.
Шунингдек, Халқаро жиноий тўдаларни юртимизда ин қуришига, террористик ташкилотларни кимларнидир молиялаштириши ва бошқа нотўғри йўналишдаги амалий ишлар пайдо бўлишига тўсиқ бўларди.
Пул ҳар нарсани ҳал қилади деган тушунча жамиятда шаклланишининг яна битта муҳим жиҳатларидан бири шундаки, қайсидир ташқи кучлар ўзига хизмат қиладиган кадрларни ҳокимият теппасига ўтказишга интилишлари кўпайиб боради. Натижада Ватан манфаатлари четда қолиб, ўзга манфаатларга ён босиш кўпайиб боради. Даҳшат эмасми?!
Юқоридаги хавотирлар асосли аргументларга эга. Қуруқ гап эмас! Мулоҳаза қилсак нималарнидир тушунишга эришамиз.
Ҳукумат тизимида фаолият олиб бораётган ҳар қандай амалдорнинг иш фаолиятини таҳлил қилиш вақти келди. Мазкур шахс фаолияти давомида амалга оширган амалий марралари кўздан кечирилади. Ҳар қандай шартнома ёки келишувлар бир чеккадан ўрганилади. Қайси давлат ёки шахсларга кўпроқ ён босилгани шундагина маълум бўлади. Икки томонлама барчага маълум бўлган ҳамкорликлар ёки келишувлар бунда мустасно бўлиши даркор.
Одатда юқоридаги суриштирув ишларини олиб борадиган махсус хизматлар бор аслида. Улар ўз ишини зимдан бажармоқда. У ҳолда булар ҳақида гапиришдан нима фойда?!- деб сўрашингиз мумкин. Гап эгасини топади! Айғоқчи, жосус ва Ватанга хоинлар учун мазкур мавзу кутилмаган нома бўлишига ишонамиз. Қаранг мавзу нимадан бошланиб нима билан тугамоқда.
Ватан сотилмайди! У бебаҳодир!
Мардон Аслонов
➡️ @elmadad