СИЁСИЙ ИЛДИЗ
“Сиёсий партиялар, аввало, истиқболли ёш раҳбарларни тайёрлаш мактаби бўлиши лозим. Партиялар фуқароларимиз, айниқса, ёшларимизнинг ғоявий, мафкуравий эҳтиёжларини қондириши шарт. Агар партиялар бунга эришолмаса, бу бўшлиқни ғараз ниятли кучлар тўлдиришга ҳаракат қилиши шубҳасиз. Айрим ҳолларда тўлдиряпти ҳам – буни яширишнинг ҳожати йўқ”. Шавкат МИРЗИЁЕВ
Ҳар бир соҳани ўз асоси бўлгани каби сиёсатнинг ҳам ўзаги партиялар фаолиятига бориб тақалади. Фуқаролик жамиятини ривожланиши оддий одамлар дунёқарашига бевосита боғлиқ эканлигини бугунги кунда ҳис эта бошладик. Давлат сиёсати ҳам бу борада жиддий ислоҳотларни амалга ошира бошлади. Бугунги кунда амалдорларнинг халқ орасида юриши қачонлардир орзу ҳисобланган. Амалга оширилаётган ишларда халқ фикри инобатга олиниши шулар жумласидандир. Албатта бу борадаги амалий ишлар кутилганидек бўлмаётган бўлсада лекин босқичма-босқич кенгайиб бормоқда. Ўзгариш бўлганда буларни эътироф этиш ҳар қандай виждони бор инсонга хосдир.
Давлатимиз томонидан шундай қадамлар қўйилиши соҳага бошқача қарашга ундамоқда. Масала моҳиятини англаш, уни таҳлил қилиш, камчиликлар бўйича таклиф бериш ҳамда хатоликларга танқидий муносабатда бўлиш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиз ҳисобланади.
Жорий йилнинг охирида халқ депутатларига сайлов бўлиши кутилмоқда. Мазкур масалага оид ўз фиримизни баён қилган эдик. Мақсадимиз амалдаги сиёсий партияларнинг уйғотиш эди. Афсуски, ижтимоий тармоқларда турли хил чақириқлар пайдо бўлаётгани бизни ушбу масалага яна қайтишга ундади. Айрим фойдаланувчиларнинг сайловга нисбатан бойкот эълон қилиши бугунги ўзгаришларга салбий таъсир ўтказади деб ҳисоблаймиз. Бундай ҳаракатлар давлатимиз нуфузига жаҳон ҳамжамияти олдида путур етказишини унутмаслигимиз лозим.
Сиёсат мактаби бу партиялар ҳисобланади. Тўхтаб қолган механизмни юргизиш ўрнига уни қўпориб ташлаш давлатчилик асосларига болта уришни ифодалайди. Мавзу бошидаги Президент нутқига эътибор беринг! Бўшлиқни тўлдириш сиёсий партияларимиз қўлида эканлигини унутмайлик. Агар улар бефарқ бўлса, ғаразли кучлар томонидан ёшларимиз онги эгаллаб олиниши мумкин. Ватан аскарлари замонавий қуролдан фойдаланишни билмаса, одатда уларга қуролдан фойдаланиш ўргатилади. Улардан воз кечиб ўзга юртдан ҳимоячилар олинмайди! Нима демоқчи эканлигимизни тушунган бўлсангиз керак?!
Фурсатдан фойдаланиб, юртимиздаги барча сиёсий партияларни янада фаол бўлишга, Ватанимиз равнақи йўлида ўзаро рақобат қилишга чорлаймиз. Футбол майдонидаги ўртоқлик учрашувлар каби позициядан воз кечинг! Халқимиз учун ҳақиқий чемпионлар керак! Мусобақа қизғин тортишувларга бой бўлса, халқимизнинг сиёсий онги юксалиб боради.
Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, Ватан истиқболини ўйлаб сайловларга нисбатан бойкот эълон қилаётган айрим юртдошларимиз кимларнидир тегирмонига билмаган ҳолда сув қўяётганини унутмасинлар! Бир мақсад сари бирлашиб ҳаракат қилайлик! Партияларни уйғотайлик! Уларга аъзо бўлайлик! Ўзгартириш ўз қўлимизда экан, мана шунақа йўллардан фойдаланишга талпинайлик.
Олдимизда қанчадан қанча қилиниши керак бўлган ишлар борлигини унутмайлик. Кўп гапирмасдан биронта партияга аъзо бўлиб ўзимизни кўрсатайлик. Бу энг осон, энг тўғри ва қонуний йўл ҳисобланади. Сиёсий билимларимизни партияга кириб ривожлантирайлик! Шундай йўлни танласак илдизимиз мустаҳкам бўлади!
Тўғрими? Ким қандай фикрда? Қўлимиздан келадими?!
Мардон Аслонов
➡️ @elmadad