СИЁСИЙ ЎЛЖА
Инсон бошига мусибат тушганда худди даво умидида ҳар нарсани қўллашга тайёр бўлган бемор каби барча уни қўллаганга ишонади. Оқ ва қорани фарқига бормай ўз тушунчаларига қарши бўлган ҳар қандай мулоҳазаларни салбий деб қабул қила бошлайди. Шу билан бир қаторда дардга шерик бўлганларни халоскор деб билади. Бу давр инсон психологиясининг кулминацион нуқтасини ифодалайди. Асаблар таранглашиб ён-атрофга нисбатан шубҳа кўзи билан қаралади. Бир сўз билан айтганда ҳаёт синови инсонни ҳар томонлама имтиҳон қила бошлайди.
Мусибат турли кўринишларда намоён бўлади. Кимнидир яқини оғир касалликка чалинса, яна кимнидир жигари гумондор сифатида тергов қилинади. Маҳаллий ҳокимиятнинг қарори билан ерлар олиб қўйилса, қайсидир жойларда уйлар, кўчмас мулклар бузилиб ташланади. Адолатли ва адолатсиз бундай ҳаракатлар кишини саросимага солиши табиий ҳол албатта. Бунда қанчалик оғир бўлмасин, энг тўғри танлов диний томондан Аллоҳга таваккал қилинса, дунёвий томондан суд ҳукмига ишонишдан иборатдир!
Мазкур мавзуни айни пайтда ёритмасликни иложи йўқ! Қаерга назар солмайлик халқ ва ҳукумат ўртасида турли хил тортишувларни гувоҳи бўлмоқдамиз. Ҳар бир соҳада адолатни талаб қилиб юрган инсонларни учратиш мумкин. Қонун доирасида ишни қилиб қўйиб, жабрланган томонга тушунтириш ишларини олиб бормай – Қўлингдан келганини қил! Хоҳлаган жойингга мурожаат қил! – дейдиган амалдорлар афсуски, орамизда йўқ эмас. Ёки ҳақиқатдан ҳам ноҳақ ҳаракатлар қилиб аламзада томондан қочиб юрганлар ҳам учраб турмоқда. Шунингдек, жабрланган томоннинг муаммо тафсилотларини англамай дод фарёд чекиши ёки чиндан ҳам адолатсизлик қурбони бўлганлар кузатилмоқда.
Аввало ҳуқуқий маърифат юқоридаги синовларда енгилмас қурол каби хизмат қила бошлайди. Энди мавзунинг асосий қисмига ўтсак ҳам бўлаверади. Жамиятда шундай шов-шувли хабарлар пайдо бўлса, ўзининг сиёсий мақсадини кўзлаб ундан унумли фойдаланаётган кимсалар ва томонларнинг қулоғи кўрина бошлаши охирги пайтларда кўпайиб бормоқда. Ўзидан ҳар нарсани ҳал қила оладиган “халоскор” образини ясаб, бошига мусибат тушган оилаларнинг дардига гўёки шерик бўлаётган қаҳрамонлардек иш тутишмоқда. Чуқурроқ бундай баёнотларни таҳлил қиладиган бўлсак, буни ортида асосан чет элда туриб ўз тарафдорларни кўпайтириш акциясидан бошқа нарса эмаслиниги билиш қийин бўлмаса керак.
Том маънода бундай ёвуз режалар замирида Президент олиб бораётган сиёсатга қаршилик, давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа органлар фаолиятини обрўсизлантириш ҳамда халқ орасида норозилик кайфиятини кўпайтириш миссияси ётади. Энг қизиқ томони шундаки, деярли ҳар бир давлатда шундай ишларни бажарадиган саноқли тўдалардан ташкил топганлар топилади. Уларнинг ўлжаси бошига мусибат тушган инсонлар ҳисобланади. Каттароқ ўлжа деб халқ орасида машҳурроқ бўлганлар тушунилади.
Тўғри! Ноҳақлик ва адолатсизликдан холи жамият эмасмиз! Лекин халқимиз манфаатларини ҳимоя қилиб, адолат билан ишлайдиган тизим шаклланганига ишонишимиз лозим. Қонун устуворлиги таъминлаш Давлатнинг ягона позицияси ҳисобланади.
Хуллас, ўйнашга ишониб эрсиз қолган аёлнинг қилиғини қилмасликни сўраймиз. Ватанимиз обрўси айримларни ёлғон баёнотлари ортидан тўкилмаслиги тарафдоримиз. Унутманг! Давлат ҳеч қачон уни ҳимоя қилганларни ёддан чиқармайди!
Мардон Аслонов
➡️ @elmadad