ПРЕЗИДЕНТ ФАРЗАНДЛАРИ
Инсон ҳаётида ўз мавқеъига қараб камида бир маротаба имконият пайдо бўлади. Ундан унумли фойдаланиш ёки нотўғри муносабатда бўлиш ҳар кимнинг қўлидадир. Натижада маълум вақт ўтгандан сўнг халқ томонидан қилган хизматларга баҳо берилади. Оила ҳар қандай инсон учун муқаддас ва шу билан бирга нозик масала ҳисобланади. Қандай лавозимда ишлашдан қатъий назар фарзандлар ёки неваралар бетоб бўлиб қолса, кўнгилга кўп нарса сиғмаслиги бор ҳақиқатдир! Чунки биз болажон халқмиз. Хоҳлаймизми йўқми буни инкор эта олмаймиз!
Фаолиятимиз давомида хиёнатларга дуч келганлигимиз боис Давлат раҳбарининг ўз оиласидан бўлган вакилларни масъулиятли лавозимларга қўйишини жуда тўғри иш деб қабул қилдик. Аммо бунинг ўзига хос томонлари мавжудки, қисқа муддат масалага беэътибор қаралса халқ қалбида мисқоллаб тўплаган ишонч бир зумда йўқолиши мумкин. Шунингдек, давлат душманларининг асосий нишони ҳам Президент оиласи вакилларининг хатти-ҳаракатларига айланади. Қолаверса, барчанинг эътибори уларга қаратилади.
Юқоридаги, умумий маълумотлардан келиб чиқиб айрим масалаларга алоҳида тўхталишни оддий фуқаролик бурчимиз деб қабул қиласиз. Охирги кунларда ижтимоий тармоқлар орқали Давлат раҳбарининг оиласи, хусусан куёвларига оид турли фото лавҳалар пайдо бўла бошлади. Дунёга машҳур инсонлар билан учрашувлари ва чет элга бўлган сафарлар шулар жумласидандир. Албатта ҳавас қилса арзигулик онлар тушган расмларда муҳрланган. Лекин, бир нарсани унутмаслик лозим. Халқимиз бундай учрашувларга қандай баҳо беради?! Ҳозирги кунда жамиятда ҳар томонлама ислоҳотлар жадаллик билан олиб борилаётган вақтда буларни кенг оммага кўз-кўз қилиш жоизми?! Буларни кузатиб турган амалдорлар бундан кейин Президентимизни ғоя ва фикрларини жиддий қабул қила бошлайдими?! Умуман бу каби турли хил саволлар ҳар кимни хаёлидан беихтиёр ўтиши турган гап. Масалани моҳиятини чуқур тушунмаган маддоҳлар ушбу фикримизни ўқиб бизни ҳасадчи ёки иғвогар деб айтишини билсакда, лекин Президент ва уларнинг оиласи қанчалик самимий дўстона ёндашувда эканлигимизни билишларига ишонамиз. Агар нотўғри талқин қилишса унда ҳолимизга маймунлар йиғлашини ҳам биламиз.
Умуман олганда асосий масала расмга тушишларда ҳам эмас. Оилани ичидан бўлиб ташлаш ҳаракатлари ташқаридагилар томонидан бошланган. Қудалар ўртасида низо чиқариш ёки ҳар бир ҳаракатидан хато қидириш каби ишлар киради. Ҳақиқатга яқин бўлмаган ҳар қандай хабарлар вақт ўтган сари ҳақиқатга айланмаслиги учун вақтида огоҳ бўлиш лозим. Албатта, дам олиш ва дунёни сайр қилишни ҳар ким хоҳлайди. Фақат ҳозир эмас! Халқимиз қийналиб турган бўлсада фақатгина Президентимизга бўлган ишончи туфайли сабр қилаётганини унутмаслигимиз лозим. Шундай экан, дам олишни тўхтатиб, асосий эътиборни амалий ўзгаришларга, аҳолини иш билан таъминлашга ва бошқа долзарб муаммоларни ҳал этишга қаратишимиз фойдали бўларди.
Адолатсизликка халқ чидамайди! Аслида, етарли даражада лойиҳаларимиз мавжуд! Шундай оддий инсонлар борки, уларнинг фикрлари асосида юртимизни қисқа вақтда ичида ривожланган давлатлар қаторига чиқариш мумкин. Масала Президент сиёсати, Ватанимиз тинчлиги ва хавфсизлигига бевосита боғлиқ бўлганлиги боис бизни тўғри қабул қиласизлар деган умиддамиз.
Олдингиларни хатоларини бугунгиларда кўришни хоҳламасдик. Ҳозир Президент оиласи вакилларига ҳар қандай ишда кўр-кўрона омад тилаб турганлар эртага биринчилардан бўлиб юз ўгирадиганлардир! Хулосани мавзу эгалари ва меҳрибон халқимизга қолдирамиз...
Мардон Аслонов
➡️ @elmadad