ФИКРИМИЗ ЭГАСИНИ ТОПМОҚДА...
Қисқа вақт ичида турли мавзуларда танқидий таҳлил ёки тажрибаларимиздан келиб чиққан ҳолда ўз муносабатимизни баён этиб, мисли кўрилмаган натижаларга эришмоқдамиз. Ноҳақлик, адолатсизлик, порахўрлик ва бошқа иллатлар бўйича кескин фиркларимизни билдирдик. Мақсадимиз Давлат органлари, Ҳукумат тизими ва бошқа соҳаларда фаолият олиб бораётган айрим кимсаларнинг қилмишини ошкор этиш эмас балки ўз позициямизни Ватан учун ҳалол хизмат қилиб турган раҳбар ва ходимларга билдиришдан иборатдир.
Қонундан, Президентдан ва халқимиз ишончидан қўрқмаган амалдаги жиноятчи, хоин ва порахўрлар бизнинг фикрларимизни бир тийинга олармиди?! Албатта олмайди! Уларни кўзи ва қулоғини кўк рангли ёғ босган. Юқорида айтганимиздек, уларни қилимишига жавоб берадиган қонунимиз бор! Ундайлар билан ишлаш биз учун бир тийинга қимматдир! Тўғри ишлаш айни вақтда айрим сабабларга кўра машаққатли бўлсада, унинг натижаси мароқлидир! Хуллас, бехавотир ухлашга нима етсин?!
Ҳар бир давлат ва ҳукумат структурасида ишига нолойиқ кимсалар бўлгани каби албатта ўз ишининг устаси ва фидойи инсонлар борлигига ишонгандик ва кундан кунга турли соҳалардан бўлаётган самимий ҳамда дўстона мурожаатларни кўриб туриб, бунга бевосита гувоҳ бўлмоқдамиз. Шундай инсонлар борлиги учун ҳам Давлат деган тушунчага эгамиз! Акс ҳолда ҳаммаси расво бўлиб, бутун бошли ҳукумат чириб кетган бўларди.
Тан олиб айтиш мумкинки, қонунбузарлар қонунга риоя этувчи қатламга нисбатан кўп ҳолларда қўли баланд келмоқда. Оддий мисол, олган порасидан озгинасига жамоага ош қилиб берса, тамом ўз-ўзидан унинг обрўси ошиб ва гапи ўтадиган бўлиб қолади. Шундай экан, шубҳали луқмалардан вақтида тийилиш – кун келиб тили қисиқ бўлмасликни кафолатлайди!
Тадбиркор сифатида даромад кўриш ҳамда шу билан бир қаторда жамиятга фойда бериш бугунги кунда кўпчилик қатори бизни ҳам олдимизга қўйган асосий мақсадимиз ҳисобланади. Буни амалга оширишда нафақат хусусий секторлар балки ҳукумат тизимидаги соҳалар билан ҳамкорлик қилишга тўғри келади. Ечилиши керак бўлган айрим масалаларни ушбу ҳамкорлик асосида ҳал этиш талаб қилади. Кўп ҳолларда бизнинг мақсад ва вазифаларимизни расмий сайтимиз ёки ижтимоий тармоқлардаги постларимиз орқали хабардор бўлганлар яққол тушуниб етадилар.
Мурожаатимиз Худо кўрсатмасин юқорида санаб ўтилган кимсалар қўлига тушиб қолса борми?! Нима бўлишини тасаввур қилиш қийин бўлмаса керак. Шаблондаги жавоблардан биттаси ими-жимида манзилимизга юборилади. Албатта битта ахмоқни жавобидан келиб чиқиб, бутун бошли вазирлик ёки ҳокимият ҳақида баҳо бериш нодонлик ҳисобланади! Афсуски, айрим ҳолларда шундай ишлар ҳам бўлиб туради...
Нима бўлган тақдирда ҳам бизни билган ва биз билан бир фикрда бўлган барча инсонларга ўзимизни миннатдорчилигимизни билдирамиз. Улуғ кунларда барчамизни топганимизга Яратганимиз барака берсин! Шубҳали таклифлардан Ўзи ҳар доим асрасин!
Мардон Аслонов
➡️ www.elmadad.uz