ИҚТИСОДИЙ ДИСТАНЦИЯ
Шавкат Мирзиёев Президентлик лавозимига сайлангандан сўнг, Ўзбекистоннинг иқтисодий имкониятларини кенг дунёга фаоллик билан кўрсатиб келмоқда. Турли давлатлар билан йирик шартномалар тузилмоқда. Давлат раҳбарининг ушбу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлари кутилмаган ижобий воқеа сифатида баҳоланмоқда. Бир сўз билан айтганда йиллар давомида Ўрта Осиёнинг мавҳум юраги инвесторлар эътиборига туша бошлади.
Сир эмаски, Ўзбекистон Собиқ Иттифоқ даврида Москва учун фақатгина ер ости ва усти бойликларни етказиб берувчи асосий ҳудуд деб қаралган. Бу борада ўзаро товар айрибошлаш механизмлари мукаммал даражада ривожланган. Сибир ўлкалардаги тахта-ёғочлар Ўзбекистон ҳудудининг барча марказий шаҳарларига етказилиши ёки аксинча юртимизда етиштирган маҳсулотлар ва қазиб олинган ер ости бойликлари Россиянинг барча шаҳарларига юборилиш имкониятлари шулар жумласидандир. Ўзбекистон ҳудудидан денгизга чиқиш имкониятини бўлмагани боис темир йўл ва автотранспорт йўли Иттифоқ даврининг ўзидаёқ икки давлат ўртасида ривожланган.
Халқаро иқтисодий алоқаларда йўлнинг ўрни биринчи омил деб қаралади. Ер, денгиз ва ҳаво йўлларининг маҳсулотлар нархига таъсири турли даражада. Агар денгиз орқали дунёга чиқиш имконияти бўлганда мазкур мавзуни ёзишгача бормасдик. Чунки денгиз орқали товар айрибошлаш ҳам қулай ҳамда арзон ҳисобланади. Афсуски, аксарият ҳолларда бугунги Ўзбекистонни айрим ривожланган давлатларнинг илк даври билан солиштирадиганлар учраб туради. Коммуникация ва транспортировка яхши ривожланмаган олис қишлоқларда ёки тоғли ҳудудларда нима учун бизнес қилишнинг имкони йўқлиги англаш ҳақиқати бундай танқидларга ягона жавобдир!
Хоҳлаймизми йўқми ушбу йўналишда қайсидир маънода Ўзбекистон Россия учун қарам ҳисобланади. Албатта, бундай қарамликни енгиб ўтиш учун қўшни давлатлар билан ҳамкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Йўллар қурилмоқда! Алтернатив вариантларни пайдо қилиш устида ишлар йўлга қўйилмоқда. Бизни ҳукумат алтернатив вариантлар устида иш олиб бораётган бир пайтда Россиянинг йирик компаниялари бекорга асосий соҳаларимизга эгалик қилишга ҳаракат қилмаётганини тушуниш қийин бўлмаса керак?! Бугунги икки томонлама алоқалар эртанги кун учун кутилгандек натижа бермаслиги мумкин. Ўзбекистон мустақил давлат эканлигини унутмасак бас! Ғафлатда қолсак ушбу иқтисодий алоқа ортидан керак бўлмаган шартларга кўнишга мажбур бўламиз. Рақобатни ривожлантириш ва монополияга қарши курашиш учун ҳам қайси давлат бўлишидан қатъий назар дистанция сақлашимиз фойдадан холи бўлмасди. Бу фикрларимиз бугунги кун иқтисоди учун зарарли бўлсада эртанги келажагимиз равнақининг кафолати ҳисобланади.
Юртимизни қайсидир давлатга иқтисодий қарам бўлмасдан ёки санкциялар хавфидан хавотирда яшайдиган мамлакат бўлишини асло хоҳламаган бўлардик. Барча чет эллик инвесторлар билан тенглик асосида ҳамкорлик қилишга нима етсин?! Шуларни инобатга олган ҳолда айрим таклифларга қанчалик даромадли бўлмасин рад жавобини бериш ва бошқа таклифлар кутилган фойда бермасада рози бўлиб қабул қилиш танловига амал қилишимиз лозим. Бундан асосий мақсад ўртадаги манфаатлар мувозанатини сақлаш ҳисобланади. Бу борада Давлатимиз раҳбарига ҳам осон эмаслигини жуда яхши тушунамиз. Лекин ташқи алоқаларни ривожлантириш стратегиясида мазкур масалага эътиборли бўлишларига ишонамиз. Бугунни эмас балки келажакни назарда тутган ҳолда ушбу масала тўхталдик. Бугун хато қилсак, фарзандларимиз уни бадалини тўлашига мажбур бўлиш эҳтимоли юқори бўлиши мумкин.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон ва Россия федерацияси раҳбариятининг ўзаро дўстона ҳамкорлиги юқори даражада бўлсада, лекин келажакда қандай бўлиши даргумон эканлигини унутмайлик. Буни ахир сиёсат дейдилар...
Мардон Аслонов
➡️ www.elmadad.uz