ИННОВАЦИОН ТАКЛИФ
Қўлингизда мобил телефон аппарати бор экан демак мазкур мавзу Сиз ва оилангиз учун фойдалидир!
Давлатимиз раҳбари томонидан инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Лекин бугунги кунга қадар оммалашган миллий электрон дастур ва лойиҳалар сони кутган даражада эмас! Хоҳлаймизми йўқми қўл телефонларидан холи ҳаётни тасаввур эта олмаймиз. Нафақат ёши катта инсонлар балки мактаб ёшидаги болалар ҳам телефонсиз тура олмайдиган замонда яшамоқдамиз. Ёшларни бундан таъқиқлаб қўйиш худдики сувни ўртасида турган болага: Чўмилма! – деб бақиришга ўхшайди. Мактаб ўқувчилари телефон орқали суҳбатлашмаса ҳам ундаги турли хил ўйинларни ўйнашга ҳаракат қилишмоқда. Шу билан бир қаторда қайсидир йўналишда дунёқараши кенгаймоқда. Ривожланган давлатлар бундай имкониятлардан унумли фойдаланиб, ўзининг мақсад ва вазифаларини телефон ўйинларни яратган ҳолда у орқали дунё аҳлига кенг тарғиб қилмоқда. Бу сафар уларнинг ёвуз режалари ёки сиёсий мақсадлари ҳақида тўхталмаймиз. Чунки бу таҳдид бўйича алоҳида мавзу сифатида гапирсак тўғри бўларди.
Маълумки, жамиятда деярли ҳар бир соҳага муносиб кадр тайёрлаш доимо долзарб масала деб қаралади. Инновацион лойиҳаларга давлат томонидан қанча маблағ ажратилишидан бехабармиз. Шундай бўлсада имкон қадар ўз таклифларимизни қуйида қисқа ва лўнда қилиб келтиришга ҳаракат қиламиз. Соҳани мутахассислари балки бу таклифларимизни унумли фойдаланиб раҳбариятдан рухсат олишга эришар?!
– Мобил дастурларни ишлаб чиқаришда дастурчи, дизайнер ва керакли техник мутахассислар жамоаси шакллантириш;
– Савдогар, тикувчи, қурувчи, товуқчи, қуёнчи, молбоқар, деҳқон, боғбон ва бошқа аниқ касб эгаларининг бевосита илмий, назарий ва асосан амалий тажрибаларидан яратилиши керак бўлган мобил ўйинларида максимал фойдаланиш (мисол учун сигирни озиқлантириш рациони, сут олиш ёки гўшт маҳсулотларига нималарга эътибор қаратиш, қандай вакцина дориларини бериш, қочириш ва ҳомиладорлик даври ва бошқа амаллар аниқ келитириши лозим);
– Дастурни ўйнаш вақтида айрим топшириқлар асосида кейинги босқичга ўтиши учун амалий топшириқлар берилиши лозим. Бу эса фойдаланувчиларни маълум вақт бошқа ишлар билан чалғишига ва кўз нурини асрашига хизмат қилишини таъминлаш;
– Дастурнинг моддий техник базасини яхшилаш ва ўз харажатини оқлаш учун маҳаллий тадбиркорларнинг мавзуга оид маҳсулотлари рекламасини маблағ эвазига жойлаштириш;
– Қандай мавзу бўлишидан қатъий назар амалдаги қонунчилик асосидаги ҳужжатлар олиш, ҳокимият, газ, свет, сув, сэс ва бошқа ходимларга мурожаат қилиш тартиблари батафсил ёритиш;
Юқорида келтирилган таклифимиз қисқа ва лўнда бўлсада, лекин уни амалга оширишга эришсак, телефон ўйини фойдаланувчиларининг деярли барчаси ўз-ўзидан маълум соҳани мукаммал ўрганиб олиши аниқ бўлади.
ELMADAD ташкилоти тадбиркорлик фаолиятини кенг тарғиб қилишда асосан халқимизнинг танлаган соҳасида етарли даражада ўқуви бўлмаганини гувоҳи бўлмоқда. Мана шундай мавҳумлик ортидан кўпчилик ҳамюртларимиз таваккал қилишга асосли равишда чўчимоқдалар. Бекор ўйнагандан кўра бекор ўрганса орамизда оддий ишчилар, чет элга бориб меҳнат қилувчилар сони кескин камаярмиди?! Халқимиз қийналмасин! Бефарқликдан Аллоҳни ўзи асрасин!
Мавзуни моҳиятини билганлар нима демоқчи эканлигимизни англаб етди. Илтимос! Бемаза фикр ва мулоҳазалар! Тош отишлар қилмайлик! Бўладиган бўлса марҳамат яна таклифлар асосида мавзуни тўлдирайлик! Ухлаб ётган тегишли Вазирлик ва идора мутасаддиларини самимий дўстона фикрлар орқали уйғотайлик!
Қани кимда қандай фикрлар бор?
Мардон Аслонов
www.elmadad.uz