КЎРМАГАННИ КЎРГАНИ
Ҳаётингда бир марта имконият берилса-ю ўз нафсинг қулига айланиб қолган умрингни надоматда ўтказишга мажбур бўлсанг бу нақадар оғир зарба?!
Минглаб оилалар фаровонлиги сенинг ҳаракатингга боғлиқ бўлса-ю арзимаган шахсий манфаатларинг ортидан ўз номингга доғ туширишинг қанчалик шармандали ҳолат?!
Умринг охирлаб ёстиққа михланиб қолганингда одамлар орасида золим, порахўр ва очкўз номини олганингни билиб бу дунёни тарк этишинг нақадар ачинарли хотима?!
ELMADAD ташкилоти юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва меҳнатсевар халқимизга бизнес лойиҳаларни тақдим этиш бўйича ўз фаолиятини бошлаган эди. Афсуски, ушбу соҳада бизга ишониб иш бошлаган инсонларнинг олдида турган сунъий тўсиқлар бизни бевосита ижтимоий ва сиёсий масалаларга эътибор қаратишга мажбур қилди. Сиёсатдан қанчалик узоқда юрган бўлсак, охирги пайтларда унинг ичига билиб билмай чопиб кира бошладик. Онгимиздаги аввал иқтисод кейин сиёсат деган тушучаларнинг оёғи осмонда бўлиб, жирканч сиёсий майдон ўртасида қолиб кетмоқдамиз. Юртдошларимиз чет элга бориб ишлаши ва қўшни давлатларда ҳалокатга учраб ҳалок бўлиши сокин хаёлимизни остин устун қилиб ташлади. Ташкилот раҳбари сифатида ижтимоий тармоқлар орқали оғриқли масалаларга оид ёритаётган мақолаларимизнинг моҳияти ҳам шундай сабаблардан келиб чиқади. Айримлар провакатор, давлат агенти ва бошқа салбий номлар билан бизни айблаётганлар билиб қўйсин, бизга ишонганлар ҳурмати ушбу йўлдан то ҳаммаси жойига тушмагунча қайтмаймиз! Халқимизнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилувчилар ким ва қаерда бўлишидан қатъий назар ўзимизнинг танқидий фикримизни билдирамиз.
Энди мавзуни асосий қисмига ўтсак, юқоридаги мақола бошидаги учта оғриқли саволлар айрим мансабдор шахсларнинг фаолиятига бевосита гувоҳ бўлгандан кейин пайдо бўлди. Асосан тадбиркорликни ривожлантириш хусусида турли давлат ташкилоти ва маҳаллий ҳокимиятнинг масъул амалдорлари билан музокаралар олиб борамиз. Аксарият ҳолларда расмий мулоқотлар одатда вақт ўтган сари самимий суҳбатга айланиб боради. Икки томонлама ўртада ўзаро ишонч пайдо бўла бошлайди. Бирон бир соҳа вакиллари оид масалалар, бутун бошли вилоят ёки туман аҳолисининг тадбиркорлик манфаатларини кўзда тутувчи лойиҳалар билан қилган мурожаатимиз четда қолиб, суҳбатдошимизнинг шахсий бизнеси музокарада биринчи ўринга ўтиши ачинарли ҳолат ҳисобланади. Буни халқ дардига малҳам бўладиган табибни ўзи бетоб эканлигига қиёсласак бўлади. Мансаб ваколатини суиистеъмол қилишнинг энг пасткаш кўриниши десак хато қилмаган бўламиз. Албатта бундай келишувга бормаймиз! Агар у оддий тадбиркор бўлса бошқа масала. Лекин у тадбиркор эмас балки ҳукумат ишонган ходим ҳисобланади.
Қиссадан ҳисса шуки, чет эллик инвесторларнинг Ўзбекистонда ўз бизнесини бошлаши учун ягона тўсиқлардан бири бу мана шундай пасткаш ходимларнинг қилиқлари ҳисобланади. Уларнинг наздида ё у билан келишган ҳолда ишлайсан ёки ҳеч ким билан ишлай олмайсан. Инвесторлар уларни шартига рози бўлмаса шунчаки берилиши керак бўлган рухсатномалар чўзилиб кетади, тасдиқланган лойиҳалардан хатолар чиқа бошлайди ва ҳоказо сунъий тўсиқлар вужудга кела бошлайди.
Бизни инвесторлар билан ишимиз йўқ! Давлатнинг тегишли идоралари уларнинг ҳақ-ҳуқуқини таъминласин! Лекин иқтисодий ислоҳотларга ишониб бир инвесторни ишонтириб юртимизга олиб келган ҳамюртимизни шарманда бўлишига асло жим қараб турмаймиз! Шундай ишлар кўп кузатилмоқда. Ўртада турганлар субутсиз бўлмоқда. Бечора ҳокимларнинг бундай найранглардан ҳатто хабари ҳам йўқ! Чунки ҳокимлар тўғридан-тўғри Президентга инвестиция бўйича ҳисобот топширади. Барча айб ҳокимларнинг ён атрофидаги айрим каламушларда! Кўрмаганни кўргани қурсин!
Мазкур мавзу бўйича фикр-мулоҳазаларингиз биз учун муҳим эканлигини унутманг азиз дўстлар!
Мардон Аслонов
➡️ @elmadad