КУТИЛМАГАН ЗАРБА
Эътиборимиз марказидан четда қолаётган она тилимиз сўнги кунларда ўзининг қандай кучга эга эканлигини намоён қилди. Фикрларимизни остин-устун қилиб ташлади. Жамиятда айниқса ижтимоий тармоқларда фаол бўлган барча ёшдаги юртдошларимиз юзага келган ўзбек тилига хос баҳс ва мунозаралар сабабларидан бохабардир. Қисқа қилиб айтганда рус тилини ўзбек тили билан тенглаштириш таклифи ўратага чиққан заҳоти ўзининг кутилмаган зарбаси билан хабарлар оқимини лорзага солди.
Она тили нима?
Она тили орқали инсон дунёни англайди. Чақалоқлик даврида яқинларини ушбу тил орқали чақиришни бошлайди. Кимдир ота ёки она ва бошқа сўзларни ўз она тилида гапира бошлайди. Том маънода нутқ ривожланади. Она тили меҳр-мурувват, садоқат, маърифат, болалик хотиралар ва ширин орзулар тилидир! Туш кўришда онгимиз беихтиёр она тилида сўзлайди. Умуман олганда расмий мақоми қандай даражада бўлмасин унинг ўрни беқиёсдир.
Тан олиб айтиш лозимки, жаҳон ҳамжамияти томонидан қабул қилинган саноқли тиллар бор. Ривожланиш ва ўзаро мулоқот қилишда улардан кенг фойдаланилади. Инглиз ва рус тиллари бугунги тараққиётимизга бевосита алоқадор тиллар сирасига киради. Уларни ўрганишга рағбат нафақат давлат сиёсати даражасида тадбир балки аксарият инсоннинг орзуси ҳисобланади. Ушбу тилларни маълум йўналишда бизга ёрдам кўрсатувчи устоз деб қабул қилсак, ўзбек тили худди ота-она меҳри каби онгимизда гавдаланади.
Йиллар олдин Миср араб республикасига хизмат сафари билан борган эдик. Қоҳира шаҳрининг машҳур бозорларини томоша қилиш мақсадида айланиб юрган пайтимизда, олдимизга кўзлари ҳайрат ва қувончга тўла бир йигит келиб қолди. Бизни ўзаро ўзбекча гаплашишимиз узоқ масофадан уни эътиборини торгани ва асли Бухоролик юртдошимиз эканлигини маълум қилди. Бундай, ҳиссиётнинг қанчалик кучли эканини чет элда юрган мусофир дўстларимиз жудаям яхши биладилар деган умиддамиз.
Камчилик ва ютуқлар
Тил борасида юзага келган баҳс-мунозаралар нафақат оддий инсонларни балки махсус хизмат ходимларини ҳам тегишли тартибда керакли хулоса чиқариб олишига замин яратиши лозим. Жамиятнинг бирлаштирувчи ёки пароканда қилувчи омил сифатида бунга баҳо берилмаса, бундан кейин мазкур ҳолат қайта такрорланса, унинг оқибати қандай якун топиши даргумон бўлади. Бошқа тилларни ҳурмат қилган ҳолда давлат тили мақомини қатъий тарзда мумтаҳкамлаш олдимизда турган долзарб масаладир!
ELMADAD ташкилоти номидан ижтимоий тармоқларда ўз фикримизни биринчилардан бўлиб баён қилганимиз боиси амалга ошиши мумкин бўлган хавфни олдиндан сезганимиздандир. Кимлардир бизни провакаторликда айблади. Бундай вазиятда сукут сақлаш фақат қўрқоқларга хос одатдир! Кўпчилик қайси томон бўлса, ўшани қўллаш керак! – деган нокаслар афсуски орамизда ҳамон кўпчиликни ташкил қилади. Шукр, барчаси ортда қолди! Муҳими ким қандай позицияда эканлиги аниқланди. Айрим тўда аъзоларини ҳисобга олмаганда одамлар ўзбек тилини ҳимояси доирасида ягона фикр сари бирлашди. Соҳага бевосита алоқадор масъуллардан муносиб масъулият кутиб қоламиз. Биз ушбу масала бўйича Ватан олдидаги арзимас вазифамизни бажардик. Тинчлик ва хотиржамлик доимо ҳамроҳимиз бўлсин!
Мардон Аслонов
➡️ @elmadad