ҲОКИМЛАРГА ФОЙДАЛИ МАҚОЛЛАР
Айб йилда эмас, меҳнатда! – Фермерларга вақтида ўғит ва сув етказиб берган ҳокимнинг меҳнат самараси ҳосилда билинар...
Аҳди борнинг бахти бор – Иккиланмасдан маҳаллий ҳокимиятдаги аҳдига вафо қилмаган мансабдорни ҳоким ишдан бўшатмас экан, уни бахтсизликлар кутар...
Бекорчининг ҳунари — ғийбат! – Ҳокимият эшигида: Ғийбат қилиш тақиқланади! – деган ёзув бўлмас экан малакали кадрлар туҳмат ўқидан зарар кўради.
Берсанг — оласан, эксанг — ўрасан! – Биринчи мақол эсдан чиқмасина?!
Боғ кимники — боғбонники! – Афсуски, бу ҳам халқ мақоли экан, чидаймизда...
Бўйнидан боғланган ит овга ярамас! – Халқ билан мулоқот қилиш учун мутасадди ташкилот раҳбарлари ўз ходимларига эркинлик берсинки, токи улар кабинетга боғланган ҳолда турмасин...
Гап — бошқа, иш — бошқа! – Чиройли ваъда беришда эҳтиёт бўлиш лозим...
Дангасанинг ғайрати иш битганда қўзир! – Ҳоким бувалар олдингиздан турган вазифалар адо бўлганда ғайрат кўрсатганни энди билиб олаверасизлар...
Ер очганнинг бахти очилар! – Ерни тортиб олиб унга бер бунга бер қилинмасин. Одамларни бахтсиз қилиш йўқ энди...
Бировнинг қўли билан тикан юлиш осон! – Атрофингиздаги нокаслардан қўлингизни асранг!
Излаганга толе ёр. – Инвестиция керак бўлса марҳамат интернетга кирамиз...
Меҳнатсиз топилган мол ҳисобсиз кетар – Коррупцияга қарши курашиш мард ҳокимнинг ишидир!
Осмонга оғиз очган оч қолар! – Халқимиз назарида бўлиш ва ердан оёғни узмаслик ҳамда тепага кўр-кўрона қулоқ солмаслик одил ҳоким ишидир!
Пул йўқ деб қайғурма, Иш йўқ деб қайғур. – Ишсизликка ва боқимандаликка бир хил курашинг!
ELMADAD ташкилоти
➡️ @elmadad