МАҚОЛЛАР ОРҚАЛИ (1)
Оқимга қарши сузма! – Жамиятдаги адолатсизликка дуч келган қўрқоқларнинг севимли шиори...
Дошқозонда пишган ош хом бўлмас! – Етимлар ҳолидан бехабар ноинсоф бойларнинг баҳонаси...
Айрилганни айиқ ер, Бўлинганни бўри ер! – Жамоавий порахўрларнинг қасамёди.
Барака — кўпчиликда! – Мактаб фонди учун ўқитувчидан олинадиган пулга норасмий ҳужжат.
Бир товушни кўп товуш йўқ қилар! – Ўзбекистон телевидениясининг ички низоми...
Бирлашган ёвни қайтарар – Халқни мулкига ноқонуний зарар етказувчи ҳокимиятдаги тўртликлар гурунгидан...
Халқ меники дема, Сен — халқники! – Ликкилаган қўшиқчиларга охирги хабар...
Ғоз тўдаси йўлбошчисиз учмас! – Яшасин Ёшлар иттифоқи!
Ёлғиз уйда қозон қайнамас! – Оиладаги хиёнат рукнидан...
Кўпчилик қўлда унум кўп – ҳамшираларни кўчада ишлатувчи хасис бош шифокор баҳонаси...
Улуғга суянганча, элга суян – Маддоҳ журналистлар касал бўладиган халқ мақоли...
Ўзим бўлай дема, ўзгалар ғамини е. – Ассалому алайкум ойлик олувчи депутатлар!
Халқни хон ҳам енголмас – Билармиканлар?!...
Эл қўзғалса, тахт қўзғалар! – Бунисиничи?!
Элга маъқул — сенга маъқул – ELMADAD
➡️ @elmadad