ОҒИР НУҚТАЛАР
Онамдан сўкди! Бундай номусни кўтара олмай, эртаси куни ўша одамни уйига бориб дарвозасидан чақирдим. У олдимга чиққанди чопоним ичидан ўткир пичоқни чиқариб, қорнига тиқиб бор кучим билан ичида айлантирдим. Етти қадам ортга юриб ерга йиқилиб ўлди. У қабрга мен эса мағрур ҳолда қамоққа кирдим! – деган эди маҳбуслардан бири...
Ўзбекистонлик йигит Ҳиндистонда талаба эди. Ётоқхонада сигир гўштидан овқат қилаётганини ижтимоий тармоққа жойлади. Маҳаллий аҳоли учун Сигир қайсидир худоларидан бири экан, бу видеодан ҳамма норози бўлиб, йигитни жазолашни оммавий талаб қилди...
Европанинг қайсидир шаҳарчасига борган сайёҳлардан бири кечки овқатланиш учун тамаддихонага қайсидир футбол жамоасининг футболкасида борди. Эшикдан кириши билан кўзи қоронғулашди. Кўзини очса шифохонада боши боғланган ҳолда ётибди. Ҳамширанинг айтиши бўйича сайёҳнинг бошидан пиво бокалининг синган бўлаклари териб олиниб сўнгра тикиб қўйилибди. Сайёҳ билмасдан ўшанда футболкасига тегишли жамоага рақиб бўлган мухлисларнинг тамаддихонасига кириб қолган экан!...
Демократия намуна бўлган АҚШда бир тадбиркор ўз бизнесини ривожлантириш ва омманинг эътиборини ўзига тортиш мақсадида дўкон эшигига “Фақатгина оқ танлилар учун!” – деб ёзиб қўйибди. Кунларнинг бирида асосан қора танлилар истиқомат қиладиган кўчадан ўтиб кетаётганида автомобили бузилиб қолибди. Унга ёрдам бергани келган йигитлардан қўрққанидан руҳан касал бўлган экан...
Юқорида мисоллардан кўплаб келтириш мумкин. Қонун нуқтаи назаридан ҳеч бирини оқлаш ниятида эмасман! Нима демоқчиман?! Инсон қадр қимматига оид бўлган масалаларга муносабат билдиришда ўта эҳтиёт бўлиш лозим. Бу тортишмайдиган ҳақиқатдир! Сўнгги пушаймон ўзингга душман! – деган ҳикматли сўздан хулоса чиқарилмаса, кимларнингдир қалбига ўрнашиб қолган нуқталарга зарба бериши мумкин.
Ушбу масаланинг даҳшатли томони шундаки, жамият ва давлатга зарба бериш ниятида бўлган кучлар учун тайёр қурол вазифасини бажариши эҳтимоли юқоридир! Ундай қилиш керак! Бундай қилиш керак! – деб бақираётганлар халқни пароканда бўлишига билиб билмасдан сабаб бўлиши мумкин!
Ҳар қандай тажовузкор хатти-ҳаракатлар ҳам диний ҳам қонуний томонлама кескин қораланади! Шу билан бир қаторда қадриятларни билиб-билмасдан ҳақорат қилганлар хатоси кечирилиши оғир бўлади. Аввал ўйла, кейин сўйла! Ортингда нафақат яқинларинг, балки халқинг тинчлиги турганини асло ёддан чиқарма!
Мардон Аслонов
➡️ @elmadad