НОУМИД ТАЪЛИМ...
Жаннатга аниқ кира олмайдиган бу – ноумид шайтон! Қолган барча инсонларнинг охирати ягона Яратганга аёндир!
Бугунги кунда жамиятдаги муаммолар юзасидан фикр-мулоҳазалар турлича талқин қилинмоқда. Боғча, мактаб ва олий ўқув юртлари тубдан ислоҳ этилмоқда. Бундан ягона мақсад келажакка муносиб кадрларларни тайёрлашдан иборат! Албатта, бундан ўн беш йиллар олдин ҳам лицей ва касб-ҳунар коллежлари бўйича ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорларни қандай буюк ислоҳотлар! - деб кутиб олган эдик. Ёшларга нафақат билим балки замонавий ҳунар берадиган коллежларни ишсизликка қарши восита деб ишонган эдик.
Олдинги ёки ҳозирги Давлат раҳбарларининг таълим соҳасида амалга оширилган ислоҳотларига нисбатан қандай фикрда бўлишимиз лозим?! Олдин ёшларга кўпроқ вояга етган даврда эътибор кучайтирилган бўлса, ҳозир ақлини таниган йилдан яъни боғча ёшидан бошлаб Давлат томонидан алоҳида ғамхўрлик қилиш дастурлари ишлаб чиқарилмоқда. Ҳар икки йўналишда ҳам ўзига хос ажойиб ютуқлари мавжуд! Бундай масалани муҳокама қилишдан йироқман! Ҳа, соҳага масъул айрим мулозимлар учун хон айтса хонники, бек айтса бекники маъқул бўлиб қолмоқда. Таълим сифати боғча, мактаб, лицей, коллеж ёки олий ўқув юртлари бўйича бевосита тегишли вазирлик ва идораларнинг амалга ошираётган меҳнатларига боғлиқдир! Уларга ушбу машаққатли меҳнатларида зафарлар тилайман!
Жаҳон ҳамжамияти доирасида қонун устуворлиги таъминланган давлат учун тараққиёт кафолатланган! Жамиятда одамлар орасида ушбу масала бўйича ўзига хос тушунча шаклланиб қолганки, буни вақтида англаб етмасак, умримиз яхши кунларни кутиш билан ўтиб бораверади. Яхши кадрларни тайёрлаш керак! Бунга камида йигирма йил керак! Шундагина, мавжуд муаммоларни бартараф этиш мумкин! – деган фикрлар шулар жумласидандир. Дарҳақиқат, бу фикрлар замирида фақат эзгулик ётади. Лекин бунга маълум миқдорда вақт керак! Халқимиз кутишдан чарчаб қолганлиги ҳам бор ҳақиқат.
Агар давлат бошқарув тизимидаги айрим иллатларни зудлик билан бугунги кунда ҳал қилмасак, етиштирилган барча етук кадрларимизни текинга ривожланган давлатларга экспорт қилган бўламиз. Маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, порахўрлик, таниш-билиш ва ўлгунча ўз лавозимини бошқаларга бермаслик каби камчиликлар миллий таълимни оёқ ости қилиб, кадрларни ноумидликка етакламоқда.
Давлат раҳбарининг олиб бораётган сиёсати ва халқимизнинг хоҳиш истагинидан келиб чиққан ҳолда, ҳукуматдаги барча кадрларни аттестациядан ўтказиш долзарб масала бўлиб қолди. Шаффоф ва адолатли ўтадиган бундай имтиҳон муносиб кадрларни саралаб олишга хизмат қилиши мумкин. Оқ ва қорани аниқлаб олмасак, кулранг бўлиб юраверамиз. Мазкур тадбир қанчалик оғир бўлмасин, халқ ичидан ҳақиқий Ватанга содиқ инсонлар топилишига ишончимиз комил. Шунингдек, жамоатчилик назоратини кучайтирган ҳолда бошқарув органларидаги лавозимларга танлов жорий қилиш ҳам масалани янада тезроқ ҳал қилишига олиб келади.
Қачонгача айрим тўнкаларга ишониб халқ сарсон бўлиб юради?! Айнан шундай кимсалар ортидан ислоҳотлар жараёни сустлашмоқда. Улар бор экан таълимдан умид йўқ!
Фарзандларимиз йигирма йилдан кейин ҳаммасини ҳал қилади! – деб ўтириш қўрқоқ ва масъулиятсиз инсонларнинг фикридир! Бугунги мавжуд муаммоларни биз ҳал қилиб, келажак авлодга намуна бўлсак бўлмайдими?!
Тўғрими...?!
Мардон Аслонов
➡️ @elmadad