АЛАМОНА АМАЛ
Инсон ҳаётида шундай вазиятлар бўладики, барча мақсад ва орзулар саробга айланиб қолади. Ўйлаган режалар амалга ошмаса ёки ҳақиқат деб билган нарсалар ёлғонлардан ташкил топгани маълум бўлиб қолса онгимиз тўсатдан таслим бўлади. Энг ачинарлиси шундаки, аксарият ёшларнинг таълим олиш даврида давлатни иш билан таъминлашига чин кўнгилдан ишониши натижасида вояга етиб аросатда қолиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Мантиқан ўйлаб қаралганда тадбиркорлик фаолияти эндигина ривожланаётган жамиятимизда бу соҳани мукаммал халққа тарғиб қилиш имконсиздир. Чунки бу соҳанинг пухта эгаллаган етук устозлари саноқли бўлиб, ўттиз икки миллиондан ортиқ юртдошларимизга нисбатан уларнинг сони озчиликни ташкил этади. Мутасадди раҳбарлар эса нафақат тадбиркорликни тарғиб қилиш, балки ишни қайси босқичдан бошлашга қийналиб қолаётганини бугунги кунда соҳадаги муаммолар ўзининг исботини бераётгани ҳам ҳеч кимга сир эмас. Бундай камчиликларни бугунги кунда юзага келиши табиий ҳол деб қабул қилишимиз лозим. Экилган кўчат қанчадир вақтдан кейин ҳосил бергани каби давлатимиз томонидан амалга оширилаётган тадбиркорлик соҳасининг фалсафий мазмунини шаклланишига маълум муддат талаб этилади. Айтилганлардан келиб чиқиб, бутун бир жамиятда тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан ислоҳ этишдаги камчиликларга ўпкаламаслик лозим. Гап бу ерда эканде! - деб қўл қовуштириб турсак ҳам тўғри иш бўлмайди. Чунки яшаш учун ҳаракат қилмасак, биров беминнат ёрдам бермайди. Меҳнатимизга яраша маош олмасак ҳам, ўзимизга нисбатан адолатсизлик қилган бўламиз. Унда нима қилсак бўлади?! Комплекс лойиҳаларни амалга ошириб турмуш тарзимизни тубдан яхши томонга ўзгартириш учун ҳар биримиз ўзимизга етарли даражада асосий сабабни топишимиз керак бўлади. Асосий сабаблардан айримларини санаб ўтишда озгина жонингизни қийнашимизга тўғри келади. Тушунганлар тушунади нотўғри тушунганлар эса айбни ўзидан қидирсин. Нима қилсам бўларкин?! – деб ўйлаб юрмасдан ота онангизга боқинг сизнинг ғамингиз учун нима ишлар қилишмоқда? Ёшлари кексайган пайтда ҳамон сиз олий ҳазратларига эмас, балки даладаги кетмонга суяниб қора терга ботиб ишлашмоқдадир балки. Сизнинг тўйингиз учун маблағ тўплаш мақсадида ука ва сингилларингиз қандай машаққатли юмушлар билан банд бўлишмоқда?! Биз билмаган лекин Сизга таниш бўлган бундай ҳолатлар ҳаётингизда борлигига ишонамиз. Ёши улуғ инсонларни оғир меҳнат устида кўриш ҳар қандай виждонли ва ориятли фарзандларни шиддат билан ишлашга ундаши лозим. Бир иш бошлашда иккиланиш ҳисси Сизни қийнаса кўз олдингизга яқинларингизни оҳ тортиб ишлаётганларини келтиринг! Шундагина яқинларини бахтли қилиш учун ҳаракат қиладиган аламзада инсонга айланасиз. ELMADAD ташкилоти ўзингизни шундай шакллантирмасангиз эртага афсус ва надомат чекишингиз мумкин деб ҳисоблайди. Имкон бўлса имкониятдан бебаҳра қолманг! Агар мазкур маълумотлардан сўнг кескин қарор чиқармасангиз унда кимлигингиз аниқ экан. Сиз учун жонини фидо қилаётган инсонлар учун муносиб фарзанд бўлишни исботланг! Ўзингизни авайлаб юришни ва эркатой бўлишни бас қилинг! Қачонгача тиржайиб юрасиз?! Сизни тарбия қилган инсонлардан доимо қарздор эканлигингизни асло ёддан чиқарманг! Асло!!!
www.elmadad.uz
👉 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHvZ0FLpg7nhKtdUQ