ХАВФСИЗ ҲАРАКАТ
ELMADAD ташкилотининг асосий фаолиятларидан бири бу тадбиркорликни кенг тарғиб қилиш ҳисобланади. Мақсадимиз ҳар бир юртдошимизнинг яшаш турмуш тарзи барқарор бўлишидир. Жонажон юртимизда бизнесга оид турли хил ислоҳотлар ва чора тадбирлар давлатимиз томонидан ташкил этилаётганлигидан фахрланамиз. Ҳар бир соҳада ислоҳотлар жараёни бошланиши билан табиий равишда унинг ўзига хос камчиликлари намоён бўлади. Халқ тили билан айтганда, агар ҳосилдорлик кўпайса, қурт-қумурсқалар ҳам пайдо бўла бошлайди. Мавзуни қурт-қумурсқалар томон бурганимиз ҳам бежизга эмас! Маълум бир бизнес ривожланиши баробарида ўзгалар томонидан унга эгалик қилиш кайфияти ошиб боради. Аксарият ҳолларда ривожланаётган тадбиркор турли хил бўҳтон ва ёлғонлар ортидан ўз ишидан ҳаттоки озодлигидан маҳрум бўлиши кузатилган. Ўзгалар мулкига кўз олайтирадиган ноинсоф ишлаб турган корхона ва ундаги ходимларнинг иш билан таъминланганлиги ҳатто давлат манфаатларининг борлиги заррача ҳам инобатга олмайди. Натижада ўз қилмиши орқали нафақат маълум бир корхона тақдирига якун ясайди, балки жамият ҳаётига ўзининг салбий таъсирини ўтказади. Афсуски, бу ҳолатни умуман йўқотишнинг имкони йўқ! Ҳар бир даврда турли хил кўринишда бундай босқинчилик ўзини намоён этади. Лекин бундай разил ниятдаги кимсаларга ҳар бир тадбиркор етарли даражада қарши бўлиши мумкин. Бунинг учун тадбиркор ўз бизнесини ташкил этишда унинг жараёнларини имкон қадар интеллектуал билим билан бойитиши ва ўз жамоасини ишлаш механизми даражасини соҳага йўналтирган ҳолда ошириши талаб этади. Қисқаси, бизнесни ташкил этган тадбиркорсиз соҳа ривожланмаслигини нафақат ичкаридаги ходимлар, балки ташқаридаги оддий одамлар ҳам сезиши лозим. Бунинг учун бизнесни ташкил этишдан олдин унинг бошқаларникидан фарқ қиладиган ўзига хос жиҳатларига алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади. Шундагина бошлаган ҳаракатингиз хавфсизлиги ушбу масала юзасидан таъминланишига сабаб бўлади. Серғайрат ва ҳаракатчан инсонларнинг ҳалол меҳатини ҳимоя қилиш миллий бурчимизга айланиши лозим. Тегишли рухсатномаларни берувчи давлат ташкилотларида хизмат қиладиган айрим ноинсоф ходимлар, ўз лавозимини суистеъмол қиладиган раҳбарлар, қўли ҳар томонга етадиган очкўз бойлар ва ўз виждонини пул учун сотишга тайёр ҳамкорлар янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектларининг овлайдиган калхатлар саналади. Бундай хавфларни бартараф этиш учун ҳар бир тадбиркор соҳага оид қонун ҳужжатларига ҳам кўз югуртириши фойдадан холи бўлмас эди. Ҳар бир ҳаракатни имкон қадар расмийлаштириб бориш нур устига нур бўларди. Керак вақтда бир дона расмий қоғоз барча келиши мумкин бўлган ёмонликларни бартараф этишга қодир бўлади. Комплекс лойиҳаларнинг мазкур мавзуси ўта долзарб масалаларни ўз ичига олганлигини гувоҳи бўлдингиз. Пул бор жойда ўғри бўлганидек, фойда бор жойда албатта фойдаланиш бўлади. Мақсадимиз ҳар ким ўз меҳнатининг роҳатини кўрсин. Токи халқимиз ўртасида соғлом тадбиркорлик муҳити шакллансин. Яхши инсон бўлиб яшаш яхши бўлса ҳам ёмон ниятдаги инсонларни борлигини унутмаслик лозим. Чунки ёмонлик Сиз орқали сизга ишонган яқинларингизга ҳам ўз таъсирини ўтказиши мумкин. Нима бўлишдан қатъий назар, огоҳ бўлинг ва ҳаракатдан тўхтаманг!
www.elmadad.uz
👉 https://telegram.me/joinchat/AAAAAEHvZ0FLpg7nhKtdUQ