Matbuot kotibi | Okilov Kakhramon


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Kitob tumani hokimligi Axborot xizmati rahbari Qahramon Oqilovning rasmiy telegram kanali.
Murojaat uchun:
@Kitob_press

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган “маҳалла лойиҳаси” дастури доирасида ажратиладиган 1 миллиард доллар кредит ресурслари банклар ва ҳудудлар кесимида тақсимланди. Лойиҳа ишлаб чиқиш, кредит ажратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича туман банки раҳбарига ойма-ой самарадорлик кўрсаткичи қўйилди.

Энди Марказий банк раиси ва унинг ўринбосарлари ҳудудларга чиқиб, жойлардаги банк филиалларининг маҳаллалардаги ишини янгича ёндашув асосида ташкил қилади. 2025 йил 1 февралга қадар туман банклари филиалларида маҳаллабай ишлаш бўлимлари ташкил этилиб, уларга “маҳалла банкирлари” тайинланади. Шунингдек, ҳар бир маҳаллада улар билан бирга ишлайдиган “ёрдамчи-агентлар” танлаб олинади.

Ҳудудий банклар ҳамда туман ҳокимлари аҳолини тайёр бизнес лойиҳалари билан таништириб боради, уларни амалга ошириш кўникмалари ўргатилади.

online-mahalla.uz”, “bank-kredit.uz” ва “soliq.uzахборот тизимлари интеграция қилиниб, масъулларга юклатилган вазифалар ижроси кунлик таҳлил қилиб борилади. Фаолияти қониқарсиз бўлган раҳбарларга чора кўрилади.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X


⏺❗️❗️❗️
Расман: Вазирлар Маҳкамасининг 894-сон қарори талаблари нотўғри талқин қилинмоқда. Қоидаларнинг 85-бандида маиший истеъмолчилар кўзда тутилмаган❗️

Ижтимоий тармоқларда “Электр энергияси истеъмоли 200 киловаттдан ошса, ҳар бир киловатт учун 900 сўм эмас, 540 сўмдан тўланади” мазмунида нотўғри маълумот айланмоқда.

Ушбу ноаниқлик Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрда имзоланган 894-сон қарори бандларининг нотўғри талқин қилиниши туфайли юзага келмоқда. Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 85-бандига “Ҳисоб-китоб даврида истеъмолчилар томонидан (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси истеъмоли шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг 1,2 баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади”, дея ўзгартиш киритилган.

Бу юридик истеъмолчилар ўзлари учун белгиланган лимитдан 20 фоиз ва ундан кўп миқдорда электр энергияси (табиий газ эмас!) истеъмол қилганларида, ортиқча ишлатилган ҳар бир кВт⋅соат учун қўшимча 20 фоиз миқдорида ҳақ тўлашлари лозимлигини англатади (бунга қадар икки баравар ҳақ тўлашлари кўзда тутилган эди). Демак, техник шартида бир ой мобайнида 100 минг кВт⋅соат электр энергияси сарфлаши кўзда тутилган ишлаб чиқариш цехи ой мобайнида 125 минг кВт⋅соат электр энергияси истеъмол қилса, ортиқча ишлатилган 5 минг кВт⋅соат учун 900 сўмдан эмас, 1080 сўмдан тўлов қилади.

Аҳоли истеъмолчилари III тариф гуруҳига мансуб бўлиб, маиший истеъмолчилар саналади. Қоидаларнинг тегишли бандида эса аниқ-равшан қилиб “маиший истеъмолчилардан ташқари” дея кўрсатиб ўтилган.

Айрим блогерларнинг қарор моҳиятини тўла англаб етмай туриб, нотўғри маълумот тарқатишлари туфайли аҳоли орасида турли тушунмовчиликлар пайдо бўлмоқда.

Биз блогер ва журналистларни ижтимоий масъулиятли бўлишга, хайп ортидан қувиб, ўзлари тушуниб етмаган маълумотни тарқатишдан тийилишга чақирамиз.

Вазирлик Ахборот хизмати ҳар бир таҳририят ёки блогерлар билан изчил ҳамкорликка тайёр. Юборилган ҳар қандай сўров ёки мурожаат жавобсиз қолмайди.

🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
'https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy‌‌' rel='nofollow'>https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy‌‌


⏺❗️❗️❗️
❗️Эртага, 3 январь — барча учун иш куни

Бугун Янги йил байрами муносабати билан берилган кетма-кет 6 кунлик дам олиш кунлари тугайди.

▪️3 январь — барча ходимлар учун иш куни ҳисобланади.

❗️Президент қарорига кўра, жорий ҳафтадаги шанба куни (4 январь) ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун иш куни ҳисобланади. Чунки улар айни шу кун ҳисобидан бугун (2 январь) дам олишди.

🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
'https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy‌‌' rel='nofollow'>https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy‌‌


⏺📣📣📣
#2025_йил_1_январдан
🗓 Қонунчиликда 1 январдан нималар ўзгаради?

▪️Букмекерлик фаолиятига рухсат берилади ➖ БАТАФСИЛ;

▪️Боғчаларда инклюзив таълим гуруҳлари очилади
➖ БАТАФСИЛ;

▪️Ҳокимларга қўшимча ваколатлар берилади
➖ БАТАФСИЛ;

▪️Хорижлик мутахассисларнинг таълим соҳасида ишлаши учун тўловлар миқдори 30 баробарга камаяди
➖ БАТАФСИЛ;

▪️Умумий овқатланиш корхоналарига ҚҚСнинг бир қисми кешбэк шаклида қайтарилади ➖ БАТАФСИЛ;

▪️Банклар қарз юки 50 фоиздан ортиқ бўлганларга кредит бермайди ➖ БАТАФСИЛ;

▪️Маданият ва санъат соҳаси ходимларининг маоши оширилади ➖ БАТАФСИЛ;

▪️Кўп тармоқли клиникаларда янги лавозимлар жорий этилади
➖ БАТАФСИЛ;

▪️Кам таъминланган оилалар фарзандлари эндиликда вақтинчалик меҳрибонлик уйларига жойлаштирилмайди
➖ БАТАФСИЛ.

🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
'https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy‌‌' rel='nofollow'>https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy‌‌


#ТЕЗКОР
2025 йил - Мамлакатимизда атроф муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили деб ном берилди

🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎄Китоб туманида янги йил шукуҳи

Каналимиз обуначиларидан бири томонидан тайёрланган видео.

Кўриб, баҳо беринг.

🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⏺🎥🎥🎥🎥
🎄Китоб туманида Янги йил карнавали бўлиб ўтди

📽Батафсил видеода

🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💘💘💘💘💘
😀Yangi yil og‘ushidagi Kitob!

Avval xabar berganimizdek, Kitob tumani bu yilgi Yangi yil bayramiga har qachongidan ham qizg‘in hozirlik ko‘rdi. Tumandoshlarimizga bayram kayfiyati ulashish maqsadida ertaga soat 18:00 da navbatdagi shou konserti namoyish etiladi.

🤭Bundan tashqari, 200 ga yaqin qorbobolar ishtiroki ham ko‘zda tutilgan.

📢Shunday ekan, barcha kitobliklarni hamda tumanimiz mehmonlarini mazkur bayram dasturlariga taklif etamiz.

🔍Quyidagi havolani bosing va Kitob tumani hokimligi telegram kanaliga qo'shiling👇👇👇
https://t.me/joinchat/WIzE6dryhMqccL7h

💬Facebook | 📸Instagram | 🌍Web sayt|  ✅Telegram | ✅Twitter | 📹YouTube


⏺❗️❗️❗️
❗️Янги йил байрамида неча кун дам олинади?

2024 йил 24 декабрь куни Муҳтарам Президентимизнинг «Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида»ги қарорлари қабул қилинди.

Унга кўра:
🔹28 декабрь, шанба — 6 кунликлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;

🔹29 декабрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;

🔹30 декабрь, душанба — 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14 декабрь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни;

🔹31 декабрь, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;

🔹1 январь, чоршанба — Янги йил байрами;

🔹2 январь, пайшанба — 6 кунликлар учун дам олиш куни, 5 кунликлар учун 4 январь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни.

🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy


⏺❗️❗️❗️
❗️Эртадан талаба ва ўқувчилар учун қишки таътил бошланади

Олий таълим ташкилотлари талабалари, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаби ва академик лицейлар ўқувчиларига жорий ўқув йили учун бериладиган қишки таътил 2024 йилнинг 25 декабридан 2025 йилнинг 7 январига қадар (шу куни ҳам) этиб белгиланган.

🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Президентимизнинг болажонларга ғамхўрлиги

Бугун тонгга яқин воҳамизга Президентимизнинг янги йил совғалари - "Президент совғаси" етиб келди.

Маълумот ўрнида, совғалар чин етим, оилавий меҳрибонлик уйлари, мурувват уйлари тарбияланувчилари ҳамда ҳарбий хизматда ҳалок бўлган оилалар фарзандларига топширилади.


#Жараён

⚡️Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларида фаолият юритаётган масъул раҳбарлар Давлат бошқаруви академиясида малака оширмоқда

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


#диққат
#шошилинг
Китоб тумани бўйича мавжуд вакант лавозимларига навбатдаги очиқ мустақил танлов эълон қилинди❗️

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилояти филиали ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🟡Китоб тумани маданият бўлими
—Бўлим мудири

🟡Жовуз давлат ўрмон хўжалиги
— Иқтисодчи

🗓Аризалар 19.12.2024 йил соат 23:59 гача қабул қилинади.

🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy


📷📸📸📸📸
Китоб туманининг барча ҳокимлари битта суратда!

🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy


❄️Оппоқ қорга бурканган Китоб тумани манзаралари

📷(Фотожамланма)
Қиш зийнати қор билан. Ёғган қор юртимизга қут-барака олиб келсин.

🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy


Репост из: Qashqadaryo IIB YHXB | Rasmiy kanal
Бугун, 15-декабр Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг “Тахтақорча” довонида қор ёғиши давом этмоқда, довон йўлида транспорт воситаларининг ҳаракати давом этмоқда.

Махсус техникалар тўхтовсиз равишда тозалаш ишларини бажармоқда. Музламаларни бартараф этиш учун қум-туз аралашмаси ҳам сепиляпти.

Ҳайдовчилардан об-ҳаво шароити ҳамда йўлнинг ҳолатини инобатга олиб, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини, тартибга солувчиларнинг ишораларига риоя қилишларини сўраймиз.

Шуни эслатиб ўтамизки, об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда довонда вақти-вақти билан транспорт воситалари ҳаракати чекланиши мумкун бу ҳақида қўшима ахборот бериб борамиз.


Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати
———
https://t.me/kashyhxb 👈obuna bo'lish


Репост из: Kitob tumani hokimligi| RASMIY
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⏺⭕️⭕️⭕️
"Taxtaqoracha" dovonida haydovchilarning erkin va xavfsiz harakatlanishlari uchun barcha zarur choralar ko`rilmoqda

Ayni vaqtda davom etayotgan noqulay ob-havo sharoiti munisabati bilan Kitob tumanidan o‘tuvchi "Taxtaqoracha" dovonida yo‘l harakati qatnashchilarining erkin va xavfsiz harakatlanishlari uchun mas'ul tashkilotlar tomonidan barcha zarur choralar ko‘rilmoqda. Ayni vaqtda tog‘ yo‘lida harakat doimgidek davom etmoqda.

➡️Shu o‘rinda haydovchilarga murojaat etgan holda dovondagi noqulay ob-havo sharoitidan kelib chiqib, zarurat bo‘lmaganda dovondan harakatlanmaslik yoki harakat chog‘ida oraliq masofani saqlagan holda yo‘l harakati qoidalariga qat'iy amal qilishlarini so‘rab qolamiz.

🔍Quyidagi havolani bosing va Kitob tumani hokimligi telegram kanaliga qo'shiling👇👇👇
https://t.me/joinchat/WIzE6dryhMqccL7h

💬Facebook | 📸Instagram | 🌍Web saytTelegram | Twitter | 📹


#диққат
#шошилинг
Китоб тумани бўйича мавжуд вакант лавозимларига навбатдаги очиқ мустақил танлов эълон қилинди❗️

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилояти филиали ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🟡Китоб тумани "Соҳибкор" МФЙ
— Ҳоким ёрдамчиси

🟡Китоб тумани "Куҳсор" МФЙ
— Ҳоким ёрдамчиси

🟡Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспексияси Китоб тумани бўлими
—Китоб туман Қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш бўйича бош мутахассиси

🗓Аризалар 16.12.2024 йил соат 23:59 гача қабул қилинади.

🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy

Показано 18 последних публикаций.