Австралияда самолёт дарёга қулаши оқибатида учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда “News” нашри хабар берди.
Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook
Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, ҳалокат кеча, 12 январь куни маҳаллий вақт билан соат 10:20 атрофида юз берган. Самолёт Дарвин шаҳридан 60 км шимоли-шарқда жойлашган Мидл-Пойнт қишлоғидаги тўғонга қулаган. Полициянинг таъкидлашича, тўғон тимсоҳлар макони ҳисобланади.
Самолёт бортида икки киши бўлган. Улардан бири – 29 ёшли йўловчига зарар етмаган ва у воқеа жойидан олиб чиқилган, аммо 63 ёшли учувчи вафот этган.
Postfactum.uz | Telegram | Instagram |Facebook