Беморни зиёрат қилишمَنْ عَادَ مَرِيضًا أَوْ زَارَ أَخًا لَهُ فِي اللَّهِ نَادَاهُ مُنَادٍ أَنْ طِبْتَ وَطَابَ مَمْشَاكَ، وَتَبَوَّأْتَ مِنَ الْجَنَّةِ مَنْزِلًا
(Имом Тирмизий)
“Кимки бир беморни, ёки Аллоҳ учун бир дўстини зиёрат қилса, бир фаришта унга нидо қилади:
"Поксан, юрган йўлинг ҳам пок, сен жаннатда бир мақомга етишдинг".
Бемор зиёрати фақат ахлоқий бурч эмас, балки жаннатга олиб борадиган ибодатдир.
Аллоҳ учун қилган ҳар бир зиёрат — қалбни софлаштиради, қалбда муҳаббат ва раҳмат уйғотади.
Юзда табассум, тилда тасалли, қалбда ихлос бўлса, бу зиёрат ибодатнинг аъло намунасига айланади.
Бемор зиёратида асосий одоблар1. Ниятни холис қилиш – фақат Аллоҳ учун.
2. Беморни ортиқча чарчатмаслик – зиёратни узоққа чўзмаслик.
3. Ёрдам ва тасалли сўзлари айтиш – масалан:
لَا بَأْسَ، طَهُورٌ إِنْ شَاءَ اللَّهُ
“Зарари йўқ, Аллоҳ хоҳласа бу (касаллик) покланишдир.”
(Бухорий ривояти)
4. Дуо қилиш – шифо ва сабр тилаш.
5. Қалбни юмшатадиган гаплар – ёрдам беришга тайёр эканингизни билдириш.
@nasafziyo | @nasafziyo