Бу тарзда таълим олган шифокорлар қўлидан беморлар ўлим топади...
Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишида Бош прокурор Н.Йўлдошев келтирган фактлардан айримлари:
✔️Ўзбекистонда олий таълим соҳасида коррупция ҳолатлари, асосан, талабалик сафига қабул қилиш, ўқиш жараёнида топшириладиган турли синовлар, талабаларнинг битирув малакавий иши ёки магистрлик диссертациясини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш, магистратурага қабул, шунингдек, талабаларнинг ўқиш жойини кўчириш, ўқиш йўналишини ўзгартириш ҳамда ўқишга қайта тиклашда кузатилмоқда.
✔️Сўнгги икки йилда тизимдаги 326 нафар ходим таълим жараёни билан боғлиқ жиноятлари учун жавобгарликка тортилган, уларнинг 220 нафари коллеж ва лицейларга, 106 нафари олий ўқув юртларига тўғри келади.
✔️Институт ва университетларнинг жиноят содир этган ходимларидан 3 нафарини ректор, 5 нафарини проректор, 15 нафарини декан ва декан ўринбосари, 62 нафарини ўқитувчи ташкил этади.
✔️Коллеж ва лицейларда 34 нафар директор, 31 нафар директор ўринбосари, 94 нафар ўқитувчи жиноятга қўл урган.
Н.Йўлдошев Жанубий Африка Республикаси Стелленбосс университети пештоқига ёзиб қўйилган қуйидаги иборани иқтибос сифатида келтирди:
“Ҳар қандай миллатни йўқ қилиш учун атом бомбаси ёки узоқ масофали ракета шарт эмас. Бунинг учун таълим сифатини тушириб, имтиҳонларга алдов аралаштиришнинг ўзи кифоядир.
Бу тарзда таълим олган шифокорлар қўлидан беморлар ўлим топади, қурувчилар қурган уй ва бинолар вайрон бўлади, иқтисодчи ва ҳисобчилар қўлида молиявий ресурслар совурилади, адолат ҳам шундай ҳуқуқшунос ва судьялар қўлида завол топади.
Таълимнинг инқирози – бу миллат инқирозидир”.
Каналимизга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA