Урушдан кейин қаҳрамон кўпаяди...
“Вилоятма-вилоят, уйма-уй юриб, халқ билан юзма-юз мулоқот қилдик, одамларнинг дардини тингладик”, деб ТВга чиқиб оғиз кўпиртирадиган, расмий матбуотда ўзидан бошқа ҳеч ким ўқимайдиган мақоласини чоп эттириб, гўё хизмат сафарини қойиллатиб келган қилиб кўрсатадиган, бундоқ тагини суриштирсангиз, ҳисобот учун ишлайдиган депутатларимиз оз эмас.
Айрим фидоий халқ вакилларини айтмаганда, аслида аксарияти ҳақиқий ҳаётдан йироқ, одамлар дардидан бехабар. Балки хабардордир, унда бепарво. Бепарво бўлмаса, унда гапи ўтмайди. Қонун чиқарувчи орган вакили эканини, қонун ишлаши кераклигини қатъий туриб талаб қилолмайди.
Мана бундай пайтда, яъни ғишт қолипдан кўчиб бўлгандан кейин эса қаҳрамонларча катта саҳнада пайдо бўлади. Кодексларни титиб, моддаларни эслатади. Воқеага муносабатини ҳамма каналларда “айлантиради”. Бунда асосий мақсад масаланинг аҳамиятидан кўра, омма эътиборидаги ҳодиса фонида ўзини реклама қилиб олишга уриниш, “мана, бормиз”, деб қўйишдек туюлади менга.
Жаноб депутатлар, Ғузор туманидаги “Uzbekistan GLT” заводини қураётган “Enter Engineering” компанияси шунча вақтдан бери ишчиларига ойлик маош бермаётганда, Меҳнат кодекси бузилаётганда қаерда эдингиз? Туман, вилоят Кенгаши вакилларининг кўзи қаёқда эди? Наҳотки билмагансиз? Наҳотки қулоғингизга чалинмаган? Вақтлироқ “Нима гап ўзи?”, десангиз бўлмасмиди? Яра газак олмасдан аввалроқ ўша Кодексларни компания раҳбарлари олдига кўндаланг қўйсангиз бўлмасмиди? Ахир, ҳисоботларингизга қарасак, корхоналардаги иш жараёнларини ҳам ўрганардингизку.
Тўғри, ижро масъулияти Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоят ҳокимлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар зиммасидадир. Бироқ халққа яқинроғи, халқнинг дардини тинглайдигани сизсизку. Сизда ҳам масъулият етарли.
Аслида бу четдан қараган кўзлар олдида ҳам жуда уятли ҳолат. Яхши воқеа бўлмади. Дўст бор, душман бор. Мамлакат имижига ҳам салбий таъсир қилади. Адолат, очиқлик, инсон манфаатлари устувор, дея шунча қилинаётган саъй-ҳаракатларга соя солади. Буни, энг аввал, ўша компания раҳбарияти унутмаслиги лозим эди. Келтирадиган фойдаси қанча бўлади билмадим, аммо аллақачон ҳар томонлама катта зарар етказди, назаримда.
Албатта, буларнинг барчаси шахсий фикрлар.
@platformauzb