Афғонистонни нима кутмоқда? Хавотирлар қанчалик асосли?
Қатарда имзоланган февралдаги битим шартларига кўра, АҚШнинг 4500 ва НАТОнинг 6100 аскари келаси йил май ойига қадар Афғонистондан чиқиб кетиши керак. Аммо бу, Толибоннинг ўз мажбуриятларини қанчалик бажариши, жумладан, Ал-Қоида каби эктремист гуруҳлар билан алоқаларни узишига боғлиқ.
Февралдан бери бирорта ҳам америкалик аскар Толибон ҳужумларида ўлмади. Аммо битимда кўрсатилган афғонларга зўравонликларни камайтириш талаби ижроси нотайин қолмоқда.
Би-би-сининг ёзишича, Доналд Трампнинг ижтимоий тармоқларни гумбурлатган навбатдаги твити ўтган ой Вашингтондан туриб уруш майдонларида жаранглади: "Афғонистонда хизмат қилаётган оз сонли бизнинг жасур эркак ва аёлларимизни Мавлуд байрамига қадар уйга қайтаришимиз керак."
"Булар сиёсий қарорлар, — дейди АҚШнинг Афғонистондаги бош ҳарбийси, генерал Скотт Миллер. — Биз ҳарбий жиҳатдан таклифларимизни берамиз. Ва буни сиёсий раҳбариятга ҳамда тинчлик музокаралари қандай кетишига қолдираман."
"Биз Толибон билан тинчликка эришиш учун ҳамма нарса қиляпмиз, — деб таъкидлайди Афғонистон Mиллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳамдуллоҳ Моҳиб. — Аммо тинчлик ва уруш ёнма-ён юради ва биз бошқа сценарийлар учун ҳам тайёргарлик кўряпмиз."
Генерал Миллернинг шу ҳафта шимолий вилоят Балхдаги Қалъаи Жанги истеҳкомида жойлашган афғон армияси базасида тўхтаб ўтгани АҚШнинг афғон кучларини дастаклашни давом эттиришини билдиришга уриниш эди. Вақт ўтиб бормоқда, мамлакатдан чиқиб кетиш ҳақида Вашингтондан турли қарама-қарши хабарлар келиб турибди.
Афғонистон хавфсизлик кучлари баъзи урушларда йўқотишларга учрамоқда, мағлуб бўлмоқда, баъзи жойларда ҳудудни бериб қўймоқда. Фақат АҚШнинг ҳаводан қўллови фарқларни вужудга келтирмоқда, ҳар сафар Толибон жангариларининг вилоят марказларини эгаллашдек мукофотдан мосуво қилмоқда.
Афғонистон қурол-аслаҳаларидаги энг кучли қуроллардан бири — АҚШ Ҳаво кучлари бу ой яна бир тошқинни қайтарди. Толибон жангарилари афғон ҳарбий кучлари ва АҚШ қатъиятини синовдан ўтказиб, стретегик муҳим жанубий вилоят Ҳелмандга ҳужум қилди. У ердаги асосий шаҳар — Лашкаргоҳга кираверишдаги ҳукумат текширув нуқтасидан ўтиб кетди.
АҚШнинг Ҳелманддаги кескин ҳаво зарбаси толибларнинг Американинг битим шартларини бузаётгани ҳақидаги ғазабнок айбловларига туртки берган.
"Биз афғон хавфсизлик кучларини ҳимоя қиламиз," деган генерал Миллер АҚШ бу ишни яна давом эттиришига ишора қилар экан. Бироқ ўтаётган ҳар бир ой қудратли АҚШ армияси ниҳоят тўрва халтасини йиғиштиришини кўрсатмоқда.
АҚШнинг мамлакатдаги энг катта ҳарбий базаси билан ёнма-ён жойлашган, йиллар давомида катталашган сершовқин Баграмда АҚШ ўз техникасини олиб чиқиб кетар экан, шаҳарчадаги ҳаёт ҳам аста-секин сўнмоқда. АҚШ ҳарбийларидан ортиб қолган буюмлар, деярли янги ботинкалардан тортиб, компютеру югуриш тренажерларигача сотиб, яхшигина даромад кўрган дўконлар ҳам ёпилмоқда.
Афғонистонда келажакнинг, АҚШ сайловлари натижаси номаълумлиги одамлар кайфиятида сезилади.
Вашингтоннинг асосий қизил чизиқлари Американинг ўз хавфсизлиги нуқтаи назаридан чизилади. Афғон тинчлик музокаралари чўзилса ҳам, улар шундай қилишади. Аммо вақт ўтиб борар экан, АҚШнинг ҳудуддаги бош ҳарбийсини ўйлантираётган нарса афғонистонликлар хаёлида ҳам айланмоқда.
"Мени асосий хавотирга соладиган нарса афғонлар тинчлик учун имкониятни бой бериши мумкинлигидир," дейди генерал Миллер.
Бизни кузатишда давом этинг👇👇
@platformauzb