Россиялик ва америкалик космонавтлар бирга Ерга қайтиб келди. Улар Қозоғистонга қўнди
Уч нафар космонавт Халқаро космик станциясидан Ерга қайтиб келди. Улар Қозоғистоннинг Жезқазған шаҳри яқинидаги ҳудудга муваффақиятли қўнишни амалга оширишган.
Экипаж аъзоларининг икки нафари россиялик Анатолий Иванишин ва Иван Вагнер, яна бири эса америкалик Крис Кэссидидир.
Парадокс. Икки давлат Ер юзида жойлашган ва тарихнинг кўп даврларида ўзаро чиқиша олмаган, рақиб ва душман бўлган. Ҳозир ҳам бунинг элементлари яққол кўзга ташланяпти. Россия АҚШда сайловларга аралашгани ҳақидаги гап-сўзлар, ядро ва бошқа супер қуроллар бўйича пойга, манфаатлар зонасидаги кескин кураш, нефть ва газ нархларидаги ўйинлар, санкциялар шулар жумласидандир.
Фазовий кенгликларда одамни озгина бўлса ҳам қувонтирадиган бир жиҳат бор. Океанлар қозонидаги бу икки қўчқор калласи ўртасидаги адоват адоқсиз юлдузларга яқинлашганда вазнсизлик ҳолатига тушиб қолгандек гўё. Тўғри, кимлардир бу борадаги қандайдир техник иддаоларни рўкач қилишлари мумкин. Космосдан тирик қайтган инсонлар ҳаёти олдида аслида булар муҳокамага арзимайди.
Акс ҳолда икки мамлакат фуқаролари бир жамоа бўлиб, биргаликда, ҳамжиҳатликда эсон-омон она сайёрамизга қайтишлари қийин эди. Қани эди айрим гигант, ўзидан "юлдуз" ясаб олган сиёсатчиларнинг онгу тафаккури ҳам атмосфераларни ёриб ўтиб, ана шу самовий инсонлардан ўрнак олишни билганида эди...
Афсус...
Сароб фикрлар учун эса узр сўраймиз.
@platformauzb