Президент матбуот котиби: Абдусалом Азизов бўшатилди ва Хавфсизлик кенгаши котибияти кадрлар захирасига ўтказилди
Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов ДХХ собиқ раиси Абдусалом Азизов билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди
Жумладан, Абдусалом Азизовнинг Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари лавозимидан озод этилганини Президент матбуот котиби тасдиқлади. Унинг Хавфсизлик кенгашига ишга ўтганлиги ҳақидаги маълумот эса ҳақиқатга тўғри келмаслиги айтилди.
Азизов Хавфсизлик кенгаши Котибиятининг кадрлар захирасига ўтказилган. Бу тузилма Кенгаш фаолиятини таъминлайди. Бироқ бу ҳолат Азизовнинг бирор лавозимга тайинлангани ёки доимий ишга расмийлаштирилганини англатмайди.
Кеча, 23 ноябрь куни соат 23:05да Азизовнинг Хавфсизлик кенгашига ишга ўтгани, йиғилишнинг бошқа тафсилотлари ҳақидаги маълумот Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати томонидан расман тасдиқланган эди.
Бироқ бугун ушбу хабар ўчириб ташланган.
@platformauzb